4:24

Унинг кайфияти

MP3

Биродарлар биз сизлар билан анчадан бери аёллар ва улар учун қандай ибодат қилиш мумкинлиги хақида сухбатлашаяпмиз. Бундан фақат фойда топамиз. Чунки аёлларимиз хақида қанча кўп билсак, оиламиз шунча мустахкам бўлади. Биз бир сафар аёлимизнинг хис-туйғулари хақида сухбатлашдик. Аммо бугун унинг кайфияти хақида сухбатлашамиз. Чунки унинг кайфияти бизнинг хам кайфиятимизга таъсир қилади. Аёлнинг қалбидагилар унинг кайфиятига таъсир этади. Унинг юрагида кечаётган жараён, унинг ташвишлари, қўрқувлари, гормонлар ўзгариши, аразлари, чарчаган ёки чарчамагани хам унинг кайфиятига таъсир қилади. Агар буларнинг бари бир вақтнинг ўзида келса бунга у дош беролмайди. Бир неча дақиқа олдин қандай қувончли воқеа бўлганининг, ёки бир неча соат олдин унга қандай ширин сўзлар айтганингизнинг хам ахамияти йўқ. Мухими хозир нима бўлаяпти. Шу нарса унинг кайфиятига таъсир қилади. Балки хозирги эшитаётган нарсаларингиз сизга кўплик қилаётгандир, аммо хеч хам тушкунликка тушманг.

Чунки у хам худди сизга ўхшаган инсон. Сизнинг эркак сифатида оддий хаётий мухтожликларингиз бор – Овқат, секс, муваффақият, обрў, ва фойда. Аммо сизга қараганда хотинингиз бир мунча мураккаб зот. Ўз мухтожликларини сиз тугул, унинг ўзи хам баъзида яхши тушунтириб беролмайди. Фақат Яратувчигина унинг мухтожликларини яхши тушунади. Масалан ойлик хайз даври унинг холатига жуда катта таъсир ўтказади. Хайз кўришдан бир неча кун олдин унинг кайфияти ўзгаришни бошлайди ва яна беш олти кун давом этади. Агар сиз доимо иш билан банд бўлсангиз ва унга эътибор бермасангиз, у ўттиз ёш атрофида бўлса, хаёлидаги орзуларини амалга ошириш учун қариб қолаяпман деб ўйласа, болалари ёш бўлиб доимо улар билан банд бўлса, ёки бўлмаса болалари аллақачон ўз йўлини топиб кетган ва энди унинг ёрдамига мухтож бўлмай, ўзини кераксиз хис қилса – бундай холатда аёлнинг атрофидаги хамма нарса барбод бўлади. У тушкунликка тушади, ва азобланади. Бундай холатда вазиятни яхшилашнинг имкони йўқдай туюлади.

Агар аёлингиз шундай кайфиятда эканлигини кўрсангиз хеч қачон ундан: «Бугун сенга нима бўлаяпти?”, деб сўраманг. Яхшиси у учун ибодат қилинг. «Худовандим, хотинимга нима бўлаяпти, менга кўрсат ва қандай йўл тутишим керак”, деб сўранг. Кейин эса хотинингиздан: «Хўш, нега қийналаяпсан? Менга айтсанг балки биргалашиб хал қилармиз?!”, деб айтинг. Балки аёлингизнинг юрагидаги муаммоларини хал қила олмассиз, аммо бу унинг учун ахамиятсиз. Мухими уни диққат билан тинглашингиз ва унга хамдард бўлишингиз. Агар у сиз унга эътибор бермаётганингизни ёки унинг дилини ранжитганингизни унута олмаётганини айтса, ўзингизни оқлашга уринманг. У юрагидагиларни айтаётганда хеч қачон соатингизга, телевизорга қараманг ёки яқин атрофда турган бошқа нарсаларга чалғиманг. ХАтто хаёлан хам ўзингизнинг мухим ишларингиз хақида ўйламанг. Аёллар бу борада жуда зийрак бўладилар. Сизнинг хаёлингизни бошқа нарсалар эгаллаганини дархол пайқайди.

ШУндай қийин дамларда қандай йўл тутишингиз мумкинлиги хақида бир нечта маслахатлар бермоқчиман. Шундай пайтда қуйидаги ибораларни ишлатинг: 1.Мен сени севаман. 2. Сен дунёдаги энг яхши аёлсан. 3. Хатто ёмон кайфиятда бўлсанг хам жуда гўзалсан. 4. Нима бўлаётганини менга айт, нима бўлса хам хафа бўлмайман. 5. Сени хафа қилиб қўйдимми? 6. Сенинг кайфиятингини кўтариш учун нима қилай? 7. Бугун яхши ухладингми? 8. Айнан хозир нима қилгинг келаяпти? 9. Мен хамма нарсани билмайман, аммо Худойимиз билади. 10. Хохласанг шу учун биргаликда ибодат қиламиз.Буларнинг барига 15 минут вақтингиз кетади. Шу пайтда унинг юрагидаги хамма оғирликлар йўқолади. У ўзини анча енгил хис қилади. Сиз унинг муаммоларини тушунишга харакат қилар экансиз у албатта нима хохлаётганини айтади.Шунинг учун Худодан аёлингизни тушунишни ва унга қандай ёрдам беришингиз мумкинлигини сўранг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top