Аёл ёшми, қарими, ўзига ишонадиганми, ёки нозикми, мукаммалми ёки ногиронми қандай бўлишидан қатъий назар у хар доим қандай бўлса ўшандан хам гўзалроқ бўлишни истайди. Тўғрисини айтганда жуда кўп аёллар ўзларининг хақиқий гўзаллигини кўрмайдилар. Хушомадни ёқтирмайдиган аёл зотини хали учратганим йўқ. Айниқса ўзининг гўзаллиги хақида чиройли сўзлар эшитишни ва буларни ўз эрларидан эшитишни ёқтирадилар. Агар бундай сўзларга бефарқ қарайдиган аёлни учратиб қолсангиз, унда билингки бу сўзларни эшитмаганига йиллар бўлган. Худованд аёл зотини гўзал қилиб яратган. Муқаддас Каломдаги аёллар – Соро биби, Рохила, Ривқо, Ўсфир уларнинг хаммаси гўзал бўлганлар. Мариям билан Момо Хавонинг гўзал бўлганига шубхангиз борми? Аёл киши ўзини ва атрофидагиларни гўзал кўришни хохлаши жуда табиий холл. Худованд унга шу инъомни берган. Чунки шундагина унинг юраги Худовандга – яъни мукаммал гўзаллик манваи Яратувчига очиқ бўлади.
Худованд Ўзининг гўзаллиги аёл зотида намоён бўлишини хохлайди. Ўзини севимли деб биладиган аёл гўзал бўлади. ШУнинг учун хам унинг юрагида Муқаддас Рухнинг бўлиши, Худованд билан бирга бўлиб, Уни улуғлаш ва шарафлаши уни доимо гўзал сақлабтуради. Эрнинг мухаббати хам аёлни гўзал қилади. Агар аёл севимли бўлмаса у тез орада сўлиб, ўлиб қолади. Хеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун болалар билан сухбатлашиш аёл кишига шунчалик завқ бағишлайди. Чунки куни билан болаларнинг беғуборлиги ва мухаббати унинг юрагини тўлдиради. ФАрзандларнинг ўз оналарига бўлган мухаббатлари қанчалик кучли бўлмасин, барибир у ўз эрининг мухаббатига кўпроқ мухтож бўлади. Чунки эрнинг мухаббати унга қониқиш беради. Эрнинг мухаббати аёлни бойитади ва ўзини гўзал хис қилишига имкон беради. Сизнинг хотинингиз гўзал. У мукаммал эмасдир, аммо унинг ташқи қиёфаси сизни ўзига тортади. Мен бунга аминман, чунки унинг гўзаллигини сезмаганингизда унга уйланмаган бўлардингиз.
Хеч бир эркак ўзи хунук деб хисоблаган аёлга уйланмайди. Уйланганингизга кўп йил бўлган бўлса хам барибир халигача унинг гўзаллигини кўришингиз мумкин. Агар сиз уни севсангиз йиллар ўтиб унинг гўзаллиги хира тортган бўлса хам, унга «Сен гўзалсан”, — деб айта оласиз. Сиз аёлингизга ўзини гўзал хис қилиши учун қанча кўп ёрдам берсангиз, у шунча гўзал бўлиб боради. Нима учу наёл эркакка ўхшаган эмас? Бу савол сизнинг хам хаёлингизга келганми? Бир китобда ёзилишича, Аёл ва эркак иккита бошқа-бошқа планетанинг эгалари экан. Бу гапда жон бор. Агар улар иккита бошқа-бошқа галактикаларнинг эгалари деб айтсак тўғрироқ бўларди.Шунинг учун хам аёл киши эркакка ўхшаган бўлолмайди. Шунинг учун хам турмуш қурганига кўп йил бўлган эр ва хотинлар хам доимо бир бирларини тушунавермайдилар. Аёлларнинг ўзлари хам бир-бирларидан бутунлай фарқ қилади. Сизнинг аёлингиз ўзига нисбатан қандай фикрда? Бу сизни ташвишга соладими?
Биласизми агар аёл киши ёшлигида ўзи хақида ёмон сўзлар, яъни сен хунуксан, чиройлимассан, деган сўзлар эшитган ва уни масхара қилишган бўлса, ундаги ўзини камситиш хисси турмуш қурганидан кейин хам йўқолмайди. Аммо бу жарохат ва бу оғриқни эр тузатиши мумкин. У ўз мухаббати, ибодати ва аёлининг гўзаллиги хақидаги гўзал сўзлари билан ундаги бу салбий фикрни йўқотиб юбориши мумкин. Шунинг учун хам сиз аёлингизга ва яна қизингизга уларнинг гўзал эканини такрорлаб туришни унутманг. Сиз аёлингиз учун ибодат қилар экансиз, Худо уни севишини билиши, Худованднинг гўзаллигини ичида хис қилиши, сизнинг мухаббатингизни хис қилиши, доимо ўзига вақт ажрата олиши учун сўранг. Аёлингиз ўзи учун вақт ажрата олишига ва ўзига ғамхўрлик қилишига ёрдамлашинг. Унинг гўзал бўлиши учун нафақат унинг ўзи, сиз хам харакат қилишингиз керак. Мухаббатингиз, эътиборингиз ва ибодатингиз билан.