Орангизда қишлоқда яшаб кўрган ёки хали хам қишлоқда яшаётганлар борми? Ха, бор. Ундай бўлса сиз қишлоқ хаётининг қийинчиликларини хам биласиз. Қишлоқда кун кўриш, яшаш учун қаттиқ мехнат қилиш керак. Эрта бахордан ерга уруғ қадаб, хосилни кузда йиғиб-териб олгунга қадар, анча мехнат қилишга тўғри келади. Ерга ишлов бериш керак, эгатлар очиб, ерга энг сара уруғларни экиш лозим. Ундан сўнг эса эгатлар орасига сув юбориш ва ўғит солиш керак. Ундан ташқари уруғлар атрофидаги ёввойи ўтларни юлиб туриш лозим. Буларнинг хаммаси яхши хосил олиш учун қилинади. Шунинг учун агар бирор нарса эксангиз ва ундан яхши хосил олишни истасангиз аввало ерни яхшилаш хақида ўйлаш керак бўлади. Ер унумдор бўлмаса яхши хосил олишнинг имкони йўқ. Сизнинг турмушингиз хам худди шу далага ўхшайди. Ибодат билан ер тайёрланади кейин эса керакли уруғлар яъни севги, ишонч, хурмат, эътибор ва сухбат уруғлари қадалади. Севги уруғини қадаш жуда осон. Хосил хам тезда пайдо бўлади.
Агар севги уруғи турмуш ўртоғимиз билан биргаликда экилган бўлса, бизнинг юрагимизда хосиллар, умид, тинчлик ва бахт пайдо бўлади. Бу нарса қўрқув, омадсизлик ва муаммолардан қўрқмасликка ўргатади. Бу хосиллар хаётимиздаги хар қандай тўсиқларни енгиб ўтишимизга ёрдам беради. Биз боғимиздаги кераксиз нарсаларни олиб ташлашимиз керак, албатта. Уруғ атрофидаги бегона ўтларни олиб ташлаш боғбоннинг мухим ишларидан бири. АГар сизнинг турмуш боғингизда хам бегона ўтлар – аччиқланиш, нафрат, бир-бирини тушунмаслик, танқидлар, худбинлик, ва жахллар ўсиб ётган бўлса, улар севги уруғининг бемалол ўсишига халақит беради. Улар бу уруғни бўғиб қўяди. Бундай турмуш Худованд режа қилган турмушга мутлақо ўхшамайди. Агар сизнинг оилангизда сизни хақиқатда Худованднинг ижоди қиладиган ва Худо хохлаганидай инсон қиладиган севги бўлмаса, турмуш ўртоқларингиз билан муносабатингизни текшириб кўрадиган вақт келди деб ўйлайман.
Сиз бир пайтлар севиб турмуш қургансиз, аммо хозир турмушингизда ўша севгини бўғиб қўяётган бегона ўтлар борлигини кўришингиз керак. Турмушингизда жиддий муаммолар бўлса, ибодат орқали Худованд оилангизда мўъжиза қилиши мумкин. У турмушдаги жуфтликнинг юрагини ва қарашларини ўзгартира олади. У турмушингиздаги гунохни таг-туби билан қўпориб, ўлиб бораётган севгини жонлантириши ва уни гуллайдиган дарахтга айлантириши мумкин. Римликларга 12 боб 9 оятда: «Севгингиз риёсиз бўлсин. Ёмонликдан нафрат қилиб, яхшиликка чирмашиб олинглар.”, — деб ёзилган. Жон жахдингиз билан турмушингиздаги яхшиликка чирмашиб олинглар. Шайтон сизнинг турмушингизни бузишга харакат қилаётган одатлар ва ёмонликлардан узоқлашинг. Худованддан оилангизда хеч қандай шартсиз севгининг гуллаб яшнашини сўранг.
Агар яхшилаб ғамхўрлик қилинса, севги уруғи мўл хосил беради. Боғимиздагилар оч хайвонларга емак бўлмаслиги учун боғимизнинг атрофини тўсиқлар билан ўраб қўйиш лозим. Оч хайвонлар бизнинг заиф томонларимизни қидиради. ХАтто турмушингиз хамманикидан яхши бўлса хам, душман ўша химоя деворини синдиришга уриниб кўради. Шайтон хар биримизга боғимиздан ташқарида уруғ экишимизга васваса қилади. Аммо ким бунга қарши туролса, турмушида вафодорлик уруғини эккан бўлади ва бу уруғ мўл-кўл хосил беради. Шунинг учун хам турмушингиз мустахкам бўлиши учун, доимо ибодатда бўлинг. Муқаддас Калом бизни шундай деб огохлантиради: «Шунинг учун, ўзининг мустахкамлигига ишонган киши йиқилмаслик учун эхтиёт бўлсин.” Аёлингиз билан бирга кейин афсусланадиган ишлар қилмаслик учун ибодат қилинг. Худодан сўранг, У сизга садоқатли бўлишни ва турмушингиз боғини мустахкам деворлар билан ўрашни ўргатсин. Бугунги сухбатимиздан ўзингизга керакли хулоса чиқариб олдингиз деган умиддамиз. Кейинги сафар эса сизлар билан турмушдаги хурмат, эътибор ва мулоқот уруғлари хақида сухбатлашамиз.