4:19

Кечиришни ўрганиш керак

MP3

Биродарлар агар кўнглингиз оғриса ёки бирор кимдан аччиқлансангиз кечириш осон бўлмайди. Буни яхши биламиз. Aтрофингизда қанчадан қанча севимли инсонларингиз бор. Оилангиздагилар, қариндошлар ва дўстлар. Уларнинг хаммаси билан муносабатда бўлар экансиз, албатта кечиримли бўлишни ўрганишингиз керак бўлади. Мабодо, кечиримли бўлишни ўрганолмасангиз, юрагингиздаги хафачилик тўпланиб бораверади. Юракда кераксиз ва оғриқли нарсаларнинг тўпланиши фақат сизнинг ўзингизга зиён келтиради. Тасаввур қилинг сиз бир кишининг сизга бўлган муносабатидан ёки харакатидан хафа бўлдингиз. Буни юрагингизда узоқ вақт сақлаб юрасиз. Сизни хафа қилган инсон эса, сизни хафа қилганини билмайди, хатто. Биз ахир инсонмиз. Баъзида ўз харакатларимиз ва сўзларимиз орқали яқинларимизни хафа қилиб қўямиз ва бундан бехабар юрамиз. Шунинг учун хам кечиримли бўлиш сизга фойда келтиради. Кимдандир узоқ вақт хафа бўлиб, аразлаб юриш соғлиғингизга хам зиён келтиради. Кечирим беролмасангиз, хафачилик юрагингизда қолишдан ташқари кўпайиб хам кетиши мумкин.

Бир куни эса кутилмаганда юрагингиздагилар юзага чиқади. Натижада эса яқин муносабатларга путур етади. Арзимаган бир сабаб туфайли орадаги яхши муносабатга бархам берилади. Сизнингча бу яхшими? Масалан, бирор бир зиёфатда эр-хотиннинг бир-бирига аччиқ-тирсиқ гаплар гапираётганини ва бир-бирини танқид қилаётганининг гувохи бўлганмисиз? Хатто улар бу танқидларни ва бор захарларини хазил аралаш айтаётган бўлса хам, стол атрофидаги бошқа мехмонлар ўзларини ноқулай хис қилишади, тез-тез соатига қарайдиганлар, бу даврани тезроқ тарк этишга бахона қидирадиганлар хам топилади. Мезбон эса ичида кейинги сафар бу эр-хотинларни чақирмасликни дилига тугиб қўяди. Хатто эр-хотинларнинг бир-бирига қилаётган гаплари хазил охангда бўлса хам, атрофдагилар эр-хотинларнинг бир-бирларини камситаётганликларининг гувохи бўлаётганидан ўзларини ноқулай хис қилишади. ЭР ёки хотиннинг айтаётган гаплари нимага асосланган бўлмасин бундай харакат бошқаларда фақат салбий таъсурот қолдиради. Бундай аччиқ сўзларнинг натижаси нима билан тугашини хамма билади.

Бундай холатлар фақат кечира олмаслик оқибатида келиб чиқади. Кечирим беролмайдиган киши нафақат ўзига балки атрофидагиларга хам салбий таъсир кўрсатади. Эр-хотинлар бир-бирларини кечира олмасалар уларнинг бу одатларидан нафақат ўзлари балки оиласи, болалари, қариндош-уруғлари, дўстлари, хамкасблари борингки, улар билан муносабатда бўладиган хамма азият чекади. Агар юрагингизда хафачилик, алам бор бўлса буни атрофингиздагилар хам сезади. Сиз қариндошларингиздан бири билан сухбатлашаяпсиз-у, аммо юрагингизда дўстингиз ёки хамкасбингизга нисбатан хафачилик бор. Бу хафачилик сизнинг хозир гаплашаётган қариндошингиз билан муносабатингизга хам таъсир этади. Ўша қариндошингиз сизнинг хафа эканлигингизни билмайди, ва у билан қилаётган бепарво ёки совуқ муносабатингиздан, у хам нотўғри фикрга бориши ва сиздан хафа бўлиши мумкин.

Сиз хам ўзингиз билмаган холда қариндошингизнинг сиздан хафа бўлишига сабаб бўласиз. Бу холат оилада хам бўлиши мумкин. Агар аёлингиз кимдандир хафа бўлса, унинг кайфияти бузилади. Ундаги хафачилик кайфияти оилага хам кўчади. Шунинг учун хотинингиз кимдандир хафа бўлса, у ўша одамни тезроқ кечириб юбориши учун ибодат қилинг. Унинг хафачилиги одамлар билан муносабатига ёмон таъсир қилади ва унинг Худованд назаридаги аёл бўлишига тўсқинлик қилади. Сиз аёлингиз учун бу мавзуда ибодат қилар экансиз, у имонли аёллар билан дўстлашиши, оила аъзоларининг хаммаси билан чиқишиб кетиши, қариндошларингиз мақтовига сазовор бўлиши, хафа бўлмасликни ўрганиши, бошқаларни кечиришни ўрганиши ва уни хафа қилганлар билан ярашиб олиши учун сўранг. Умуман турмушда бир-бирингизни кечиришни ўрганинг. Қўлингиздан келмаса биргаликда ибодат қилиб, бу борада хам Худовандимизнинг ёрдамини сўранг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top