Қадрли биродарлар хар биримизнинг ўзимизга яраша имкониятларимиз ва қобилиятларимиз бор. Биз келажак учун режалар тузамиз, ўз қобилиятларимиздан фойдаланган холда у ёки бу ишни битирамиз. Биз эркаклар Худованд бизга берган қобилиятларни яшаш давомида ишлатар эканмиз, бундай қилишга бизнинг рафиқаларимиз хам хақли. Аёлингиз ўзидаги қобилиятларни билиши керак. У ўзида қандай қобилиятлари борлигини хаёт давомида кашф қилиши учун унга имкониятлар беришимиз лозим. Унга Худованд берган қобилиятларни у Худованд йўлида ишлата олсин. У ўзидаги қобилиятларга қараб Худованд унга қандай хизматни раво кўрса, шу хизматни қилиши керак. Албатта турмуш қурган аёл учун энг катта вазифа бу Эри учун яхши аёл бўлиш вазифасидир. Муқаддас Каломда: «Яхши аёл ўз Эри учун гулчамбардайдир”, — дейилган. Биз аёлларимиз бошимизда гулчамбар бўлишларини хохлаймиз.
Аёлларимиз хам хотиржам, кучли, сахий, қувноқ ва ёқимли бўлишга интилишади. Улар бизга ёқиш учун, бизнинг идеалимиздаги аёл бўлиш учун қўлларидан келганича харакат қилишади. Аммо улар хам биз хам бир нарсани доимо ёдимизда тутсак яхши бўлади. Худовандсиз биз хеч қачон кўзлаган мақсадимизга етолмаймиз. ФАқат Угина бизни ўзгартириши ва турмуш ўртоқларимиз учун янги ижод қилиши мумкин. Ундан ташқари турмуш қурганимиздан сўнг хаётимизда хайратланарли холатлар содир бўла бошлайди. Чунки биз аста секин турмуш ўртоғимиз билан бирга бир тан бўла бошлаймиз. Бизнинг бир-биримиз учун қиладиган ибодатларимиз эса янги мўъжизавий куч ато этади. Биз Худовандга биргаликда мурожаат қилсак, У бизнинг ибодатларимизга жавоб беради. Биз турмуш жараёнида шеригимизни ўзгартиришга харакат қилмайлик, чунки бу бизнинг қўлимиздан келмайди. Шунинг учун хам турмуш ўртоғингиздан тезлик билан ўзгаришни талаб қилманг. Агар унинг ўзгаришини талаб қилсангиз, бу турмушдаги муносабатнинг ёмонлашувига олиб келади.
Ибодат қилаётган вақтимизда биз аёлимизнинг юрагидаги Худовандга ва сизга ёқмайдиган сифатларининг тубдан йўқотиб, уни ўзгартиришини сўраймиз. Унинг ёрдами билан вақти келиб аёлингиз ўзгаради. Аёлингиз Худони ва сизни мамнун қилишни хохлайди. У қандай қилиб сизнинг бошингизга чиройли гулчамбар ва қандай қилиб сизга хақиқий ёрдамчи бўлишни ўрганишни хохлайди. Сиз аёлингиз учун Худовандга ибодат қилар экансиз, Унга дилингиздагиларни очиқ айтинг. Аёлингиз ажойиб рафиқа, она ва уй бекаси бўлиши билан бирга унинг бошқа инъомлари ва қобилиятлари бор. Бу инъомлар Худованд яратган шахс сифатида унинг бир бўлагидир. У Худованд берган бу инъомлардан фойдаланадими йўқми, бу инъомлар йўқолиб кетмайди. Худованддан аёлингизга ўзининг қобилиятларини ва У берган инъомларини очиб беришини сўранг. У шу инъомлар орқали хаётда Худованд унинг учун белгилаган мақсадларга эришади. Бунда эса сизнинг ёрдамингиз керак.
Хеч хам қўрқманг, бундай ибодат қилишингиз сизнинг турмушингизга салбий таъсир кўрсатмайди. Аксинча бундай ибодат турмушингизни мустахкамлайди. Агар аёлингиз Худовандни улуғлаш учун ўзидаги инъомларидан фойдаланиш имкони борлигидан мамнун бўлса, бундан фақат ютасиз. Худованд аёлингиз бу инъомларни ишлатиши учун шундай бир вақт топадики, бу унинг оналик ва аёллик мажбуриятларига халақит бермайди. Шундай экан аёлингиздаги Худованд берган инъомлар албатта сизнинг турмушингизни тўлдиради. Агар аёлингиз ўзида у ёки бу қобилият борлигини сезса, буни ривожлантириб бориши керак. Бунинг учун эса унга ўзидаги қобилиятларини ишлата олиши учун имкон беришингиз керак бўлади. Орамизда баъзи эркаклар борки, аёлларидаги қобилиятларни ва инъомларни кўрса хам кўрмасликка олади. Уларни бошқа ишларга берилишларини истамайдилар. Аёлининг истакларини бўғиб қўядилар. Сиз эса аёлингизга имконият бериб кўринг.