Ассалому алайкум қадрли тингловчи биродарлар ва опа-сингиллар. Худо Иброхимга ваъда қилган ер ва нихоят унинг авлодларига насиб бўлай деб турибди. Исроил халқи исёнига яраша қирқ йил сахрода адашиб юрди. Исёнчилар ўлиб кетганидан сўнг эса халқ яна Канон томонга қараб йўлга тушди. Мусонинг ўлимидан сўнг Ёшуа халққа йўлбошловчи бўлди. Канон юртига Исроил халқини киргизишдан олдин ўша даврларда Канон юрти қандай бўлгани хақидаги аниқ фактларга диққатимизни қаратсак. Эрамиздан аввалги 2000 йилдан 1700 йилларда Миср хукмронлиги бутун Фаластиндан тортиб Эфратгача чўзилганди. Бу йиллар давомида Миср хукмронлиги тўнтарилишни хам босқинчиларни хам кўрди. Мисрга тез-тез босқинчилар хужум қилиб турарди. Бироқ эрамиздан аввалги 19 асрлардаёқ Кичик Осиёда хеттийлар хукмронлиги бўлган. Муқаддас китобда уларни хеттийлар: “хетт ўғиллари” деб ёзилган. Агар эсингизда бўлса Хет Нухнинг лаънатланган ўғли Хомнинг невараси эди. Демак Канонда Хетнинг авлодлари яшаётган бўлган.
Эрамиздан аввлги 1600 йилларга келиб хеттийлар хукмронлиги шунчалик ўсдики, улар Сурияни хам қўл остиларига олишди. Йиллар давомида Сурия дам Мисрнинг қўлига дам Каноннинг қўлига ўтди. Миср шохлари Канон чегарасидаги юртларга юриш қилганида Канон шохидан уларнинг ерлари орқали ўтиб кетишга изн сўрарди. Канон юртининг географик жойлашуви хам қулай эди. Хеттий халқи сиёсий бирлашишда унчалик уюшмаган халқ бўлганлар. Канонликларнинг асосий худоси Эл эди. У буқа кўринишидаги худо бўлгани учун унга сиғинадиганлар “буқалар отаси” дейишарди. Астарта илохаси эса Элнинг хотини эди. Илёс пайғамбар даврида шохнинг хотини Изабелл Астартанинг 400та пайғамбарига хомийлик қилган. Ўша даврда Астарта машхур худолардан бири эди. Яхудиянинг шохи Манаше эса асосий 70 худоларга атаб ибодатхона қурдирган. Уларнинг орасида Хадад деган худонинг хам ибодатхонаси бор эди. У худо хамма худоларнинг шохи бўлиб, уни ер билан осмонни яратувчиси деб хисоблашган. Хададни кўпроқ Бол деб хам аташган. Канон юртидаги худолар ахлоққа тўғри келмайдиган бўлгани учун хам Канон халқининг ўзи хам ахлоқсиз эди.
Ёвузлик ахлоқсизлик уларнинг энг асосий сифатларидан эди. Уларнинг бу хаёт тарзи Ёшуанинг даврида хам исроилликларнинг хаёт тарзига таъсир қилди. Канон халқининг турмуш тарзи исроилликлар учун шу даражада хавли эди. Исроил халқи шундай мухитга тушиб қолди. Шунинг учун хам Мусо олдиндан халқни Канон юртига боргач қандай яшаш кераклиги хақида қаттиқ огохлантирган ва йўл-йўриқлар берган. Тажриба ва тайёргарликлар Ёшуанинг Канон юртини босиб олишига ёрдам берди. Рефидимда улар омолоқийларга қарши курашди. Бир пайтлар унинг ўзи хам айғоқчи бўлиб, у ернинг одамлари хақида яхши маълумотга эга бўлган эди. Мусонинг қўл остида Ёшуга халқни қандай бошқаришни ва Канон ерини босиб олишни ўрганган эди. Ёшуа хали хаётлигидаёқ Канон юрти исроилликлар томонидан босиб олинган эди. Аммо у ерда яшайдиган халқнинг хаммаси хам қувиб чиқарилмаган эди. Канон юртини босиб олишга қанча йил кетгани бизга маълум эмас. Муқаддас Каломда бу хақида аниқ бир нарса айтилмаган. Аммо шуниси маълумки Канонга яқинлашгач осмондан манна ёғилиши хам тўхтаган.
Ёшуа ва Холиб деярли тенг эдилар. Мусо 12 та айғоқчини юборганида Холиб 40 ёшда эди. У хам халқ билан бирга сахрода 40 йил яшади. Эски Ахддаги Ёшуа китобида тасвирланган воқеа ва жараёнлар ўз ичига тахминан 25-30 йилни олади. Исроилликлар Иордан дарёсидан мўъжиза орқали ўтадилар. Халқ ўтаётган пайтда ўзлари билан бирга хар бир қавм биттадан тош олиб олишлари керак эди. бу тошлар исроил халқининг ўн икки қабиласини ва Худо уларга нималар қилганини билдириб турарди. Галгалга келганда Исроил халқи аллақачон Канон юртини босиб олишга тайёр эди. Бироқ улар Ерихога босқинчилар каби хужум қилмадилар. Улар Ёшуа айтганидай йўл тутдилар. Худо Ёшуага халқ хар куни бир мартадан, еттинчи куни эса етти марта Ерихо деворларини айланиб чиқишни буюрган эди. Еттинчи куни эса исроилликларнинг кўз олдида, Ерихо деворлари қулаб тушди. Халқ бемалол кириб Канонни босиб олиши мумкин эди, бироқ уларга хеттийларнинг бирор нарсасини ўлжа қилиб олиш таъқиқланди. Худо яна бир марта ўз қудратини кўрсатди.