“Ўшанда Исо, иблиснинг синовидан ўтиш учун Муџаддас Руќ томонидан саќрога олиб борилди.” Матто 4:1
Џалбингиз ва ќаётингизга Худонинг ќотиржамлиги келсин азиз биродарлар. Васвасага тушмаган биродар бўлмаса керак. Ќар куни бир неча марталаб душманимиз бизни васвасага солади. Бу васвасалардан баъзан эсон-омон ўтиб олсак, баъзан шайтонинг тузоћига тушиб џоламиз. Бу хаётда биз турли хил синовлардан ўтамиз. Ќар сафарги синовлардан ўзимизга тўћри хулоса чиџарсак, кейинги сафар џандай иш тутиш кераклигини билиб оламиз. Энг муќими џилган ќатоларимиздан тўћри хулоса чиџариш ва ўша хатони такрорламаслик. Васвасаларни яхши деб бўлмайди. Бироџ васваса тўћри џарор џилишимиз ва тўћри нарсани танлашимиз учун ажойиб имконият. Муџаддас Каломда Худованд биз учун ажойиб ваъда берган. Бизга васваса келганида унга чидашимиз учун куч ќам беради.
Васвасалар пайтида Раббимиз Исодан далда олинг. Чунки У ќам биз каби васвасага солинган. Бу ќаџида Худовандимиз нима деркин?!
“ Азиз фарзандим сенга Исонинг васвасага солиниши ќаџида айтиб берай. Руќим Исонинг устига тушганидан кейин, у Исони саќрога бошлади. У ерда эса Исони иблис васвасага солди. Нега деб сўрарсан? Эсингда бўлса Одам Атонинг џилган гуноќи бутун инсониятни руќий сахрода яшашига сабаб бўлди. У Менинг сўзимга итоатсизлик џилиб, шайтоннинг алдовига џулоџ солди. БУнинг натижасини хам кўрди. Одамнинг авлодлари эса унинг гунохкор табиатини мерос џилиб олишди. Исо эса худди янги Одам каби келди. У биринчи Одамнинг џилган хатосини тўћрилаши керак эди. Шунинг учун У сахрода шайтоннинг васвасасига дуч келди. Биринчи Одамдан фарџли равишда У шайтон устида ћалаба џилди. Унинг алдовига учмади. У ќамма васвасаларга џарши туриб, Менинг каломимга џулоџ солди.
У шайтоннинг хамма ёлћонларига џарши туриб, Каломдан жавоб берди. У ќар сафар: «Ёзилган-ки”, деб жавоб берди. Дилбандим, сен кимга эргашасан? Исога эргашмайдиганларнинг бари биринчи Одамга эргашадилар. ЧУнки улар биринчи Одамдан гуноќли танани мерос џилиб олганлар. Бунинг натижасида эса руќий саќрода юриб васвасага солинишда давом этадилар. Улар менинг хаџиџатимга ишонмаганликлари учун шундай холатдадирлар. Ќамма гуноќ џилган ва Менинг улућворлигимдан маќрумдир. Шодлан фарзандим, чунки сен янги Одамда яшаяпсан. Энди сенда янги таибат бор. Масиќ сенинг ичингда яшаяпти. У билан бирга ќар џандай васвасага џарши тура оласан ва каломимни юрагингда саџлайсан. Севимли фарзандим, сен Менинг оћзимдан чиџџан ќар бир сўз орџлигина тириксан. Мен сени мен хохлаган нарсага ишонишга мажбур џилмайман. Сени мажбурлаб бўйсундирмайман.
Сен ўзингнинг чекланган аџлинг билан Менинг ќамма ишларимни ќам тушуна олмайсан. Сен фаџат Менга ишониб, ўз онгингни менга бўйсундиришинг керак, шундагина Мен сенга ўзимнинг хаџиџатимни ошкор џиламан. Менинг хаџиџатим сени озод џилади. Мендан олган нарсаларни џандай ишлатишни ўргатади. Васвасага тушганимда Шайтонга џандай жавоб бераман, деб ўйлаётгандирсан? Асло ташвишланма, худди Исо каби: “”Кўзимдан йўџол Шайтон!, деб буюр. Ќар сафар васваса ваџтида Менинг каломимдан фойдалан. Менинг хаџиџатим сенга ћалаба беради ва сени озод џилади.” Азизлар Худованд билан ўтказган ваџтингиз сизга ёџдими? Васвасалар чоћида Отамиздан ёрдам олишни ўрганиш ќар биримиз учун керак. Васвасалардан џўрмаслик ва уларга тўћри иш џилишимиз учун имконият деб џараш лозим. Ва албатта тўћри вариантни танлаш учун жон жаќдингиз билан ќаракат џилинг. Душманимизнинг ћалаба џилишига йўл џўйманг. Унинг алдовларига учманг.