“Худованднинг РУќи Менга ёр. У мени муџаддас мой-ла мойлади.” Ишаё 61:1
Ассалому алайкум солиќ ва чанџоџ биродарлар. Кимдир гапираётган гапимизга џарши гап айтса, жахлимиз чиџади. Унинг гаплари устидан яна бошџа џарши гаплар айтамиз. Бундай ќолатда ўзимизни џўлга олиб, муаммони тинчлик билан ќал џилсак, яхши бироџ, бунинг акси бўлса-чи? Бунда ўша одам билан муносбатларимиз бузилади. Муносабатларнинг бузилиш эса Худовандга ёџмаслигини биласиз. Худованд бизга берган бу умр давомида тинчлик ўрнатувчи бўлишимиз керак. Муџаддас Каломда: «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир”, деб ёзилган. Агар эътибор берсангиз у ерда, тинчликни севувчилар бахтлидир – дейилмаган. Чунки ќар бир киши тинчликни севади. Каломда тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир дейилган. Бу иш анча мураккаб. Шундай бўлса ќам биз ХУдонинг фарзандлари сифатида тинчлик ўрнатиш одатини ёки ќислатини ўзимизга сингдиришимиз керак. Худовандимиз тинчлик Худоси.
У каби бўлишимиз учун Ундан ўрганишимиз лозим. Энди эса инсонлар сизга џаршилик џилганида, сизни бутунлай рад этганида џандай йўл тутишимиз керак? Бу ќолатда Раббимиз Исо Масиќ нима џилган эди. Ана шу нарсаларни яхшилаб кўриб чиџиш учун Худовандимизнинг биз учун айтадиган сўзларига џулоџ тутайлик.
“Эсингдами фарзандим, Исо чўмдирилганидан кейиноџ, васвасага солиниш учун саќрога борган эди. Бу Исони олдинда кутаётган џийинчиликлар ва синовларнинг бошланиши эди холос. Уни Ўз оиласи аъзолари, џишлоћи, ва синагогада Худовандни улућлайдиганлар рад этишди. Насро шаќридаги синагогада Исо Ишаё пайћамбарнинг китобидан ўџиди. Мен ўша башоратни амалга ошириш учун Уни Муџаддас Руќим билан мойлаган эдим. Уни бечораларга мужда етказиш, махбусларга эркинлик эълон џилиш, сўџирларнинг кўзларини очиш ва марќамат йилини билдириш учун юборгандим. Бу маџсадни У Менинг РУќим орџали бажарди.
Саќрода шайтон ўз ќийласини ишлатиб Уни оћдириб олишга ќаракат џилди. Хатто ўша васвасалар чоћида ќам У Ўзининг нима учун юборилганини унутмади. У Муџаддас Руќ билан гапирганида Уни тинглаганлар ќайрон џолишарди. Џандай џилиб биз билган дурадгорнинг ўћли ўзини юбориладиган Масиќ деб аташи мумкин? Ќатто ўз укалари ќам унга ишонишмади. Агар сени ќам ўз яџинларинг рад этса, сенга ишонмаса, бу сени ранжитади. Улар ќаџиџатни эшитишни исташмайди. Мени рад этиш орџали улар сени рад этаётгандай бўладилар, шундайми? Мен тушунаман, болам. Бу Менга ишонишинг йўлидаги џийинчиликнинг бир џисми. Менга ишонмайдиганлар билан доимо шундай бўлади. Сени рад этишса, оћриџли бўлади. Сен ћамгин бўлиб џоласан. Сен ќаџиџатни айтаётган бўлсанг ќам, Мени рад этиш билан абадий ќаётдан маќрум бўлиб џолаётганларидан ичинг ачийди. Фаџатгина Менинг ќаџиџатимгина уларни озод џилиши мумкинлигини билишмайди.
Исо Уни рад этишганларидан асло тушкунликка тушмаган. Мен ќеч џачон Уни рад этмаслигимни У биларди. Мен Уни ќеч џачон ташлаб џўймаганман. У Менинг мухаббатим билан ќимояланган эди. Исонинг таълимоти ва џилган ишлари Унинг ќаџиџатда кимлигини кўрсатарди. Муџаддас Каломда ёзилганидай, У бир ўзи ќеч нарса џилолмаслигини аниџ айтган эди. У кўрганларини џилди ва Мен берган сўзларнигина гапирди. Фарзандим, рад этилганингда тушкунликка тушишингни истамайман. Мен доимо сен билан бирга бўламан. Мен ќеч џачон сени ташлаб кетмайман. Сен Менинг садоџатли шохидим бўлишинг учун доимо сенинг муќтожликларингни џондираман. Сен Менинг мухаббатим билан химоялангансан. Мен сени џабул џилганман. Одамлар сени џабул џилишлари ёки рад этишлари билан сенинг ќолатинг ўзгариб џолмайди. Сен МАсиќдасан, Масиќ эса сенда. Бошџалар сенга џандай муносабатда бўлишидан џатъий назар сен Менинг фарзандимсан!”