3:50

Мен камтарни юксалтираман

MP3

“Тахтларидан туширди ќукмдорларни, баландга кўтарди фаџир мўминни.” Лука 1:52

Ассалому алайкум Худованднинг камтар фарзандлари. Сизлар билан яна Худованднинг сиз ва биз учун айтадиган сўзларини тинглаш учун учрашдик. Ќар сафар Муџаддас Каломни очиб, чин дилдан Худонинг ќузурини џидирсак, У албатта бизга керакли сўзларни беради. Муџаддас Каломни ўџишни шунчаки одат џилиб олиш, билан ќеч нарса ўргана олмаймиз. Ќар тонг уйћониб, Худо билан сокин ваџт ўтказишга чоћланаётганингизда шундай џилишим керак, деб эмас, бугун Худо менга нима дер экан, деб кучли иштиёџ билан ўџишингиз керак бўлади. Агар юракларимиз Муџаддас Руќга очиџ бўлса, Худованд албатта бизга гапиради. Ќозир сизнинг юракларингиз Муџаддас Руќга ва Худовандингизнинг сўзларини эшитишга очиџми? Ундай бўлса Худовандимиз бизга бугун нима деркин, эшитайлик-чи?

“ ФАрзандим, Менинг Руќим Марям устига тушиб келди ва у ќомиладор бўлди. Ќомиладорлик чоћида эса Менинг рахм-шафџатим мендан џўрџџан ќар бир авлодга тегишли экани ќаџида башорат џилган эди. Мен ќокимларни ўз тахтларидан тушириб, уларни пасайтираман. Аммо камтар одамни эса кўтараман. Мен яхшиликка очу-чанџоџларни тўйдираман, бойларни эса џуруџ жўнатаман. Бу нарсаларни тушундингми болам? Агар сен ќаџиџатга оч бўлсанг, сени тўйдираман. Сен Менинг кўз ўнгимда солиќ бўлишни истасанг, фаџат Менгина бу хохишингни амалга ошира оламан. Агар ќаётингда Менинг иродам бўлишини истасанг, Мен ќаётингни Руќимнинг бойликларига тўлдираман. Бироџ аксинча, ўзларига, бойлигига ва ўз фикрларига ишонадиганларни эса џуруџ џўл билан жўнатаман. Бу билан Худойим бойлик ва аџлни хуш кўрмас экан, деб ўйлама. Ер ва ундаги ќамма нарса Меники. Бироџ ўзиларининг аџлий џобилиятларига ишонганлар ёки моддий бойликка ишонганалр эса Менинг ќаџиџатимга џаршилик џиладилар ва Менга ишонмайдилар.

Исо сенга ва бошџаларга нажот олиб келиш учун ўзини паст олди. Фаџатгина Менинг кўз ўнгимда ўзларини паст олганларгина ўша нажотни олишлари мумкин. Гуноќларидан тавба џилиб, Менга юз бурганлар ва Исо Масиќга ишонганлар шоќликдаги ќаётда ќукм суришади. Менинг улућворлигимдан абадий шодланадилар. Севимли фарзандим, бу сен учун Менинг маџсадим эканини тушунишинг керак. Ќар куни Менинг каломимдан озуџа ол. Мен Исо Масиќ орџали сен учун нималар џилганимни тушунишингга ёрдам бераман. Менга ишонмаганларнинг гапларига џулоџ солма. Исо ерга инсон џиёфасида келганида абадий шоќлигим билан яшади. Менинг шоќлигимда инсоний тушунчалар билан яшамоџликнинг иложи йўџ. Сен џайтадан тућилганингда Муџаддас Руќимнинг ћайритабиий ќаёти сенинг табиий ќаётингга кирган. Шунинг учун сен ќам Шоќлигимнинг ќаётида яшай оласан.

ФАрзандим сен ўзингни Менинг олдимда паст олганинг учун, сени кўтардим. Сен оч эдинг мен эса сени яхши нарсалар билан тўйдирдим. Мен ўзларини донно деб юрганларни шарманда џилиш учун, аџлсиз дейиладиганларни танладим. Кучлиларни шарманда џилиш учун эса, кучсизларни танладим. Ќеч ким менинг олдимда маџтана олмайди.”

Азизлар Худованднинг сўзларини эшитдингиз, ќар босган џадамимизда ўзимизни камтар тутишга ќаракат џилайлик. Худованд бизни џудрат билан ишлатаётган пайтда ўз кучимизга ишониб, ўзимизга бино џўйишдан саџланайлик. Менимча шунинг учун ќам Муџаддас Калом бизни хушёр бўлишга ундайди. Биродар, Худовандни улућлаш бизнинг бурчимиз. Бироџ сизда улућлаш ашулалари бўлмаса, бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб, у ердан ашула матнларини олишингиз ва караокега уланиб, ашула айтиш имконига эга бўлишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top