5:02

Қандай ибодат қиламиз?

MP3

Азиз биродарлар имонга келганимиздан сўнг биз Яратувчимиз билан суҳбатлашишимиз, У билан тинимсиз мулоқотда бўлишимиз мумкинлигини билдик. Буни аввал билмасдик. Ахир қудратли, буюк ва тирик Худо билан мулоқотда ва муносабатда бўлиш қандай ажойиб! Биз дўстларимиз билан қандай суҳабтлашсак, Худовандимиз билан ҳам шундай суҳбатлашишимиз мумкин. У ҳеч қачон бизни эшитмай қолмайди. Унинг олдига борсак У ҳеч қачон банд эмас. Ҳар доим бизни эшитишга тайёр. Аммо баъзида ўзимиз қандай суҳбатлашишни биламаймиз. Аниқроғи ибодат қилишни билмаймиз. Ахир биз Худойимизга ибодат орқали гапирамиз-ку! Келинг бугун шу ҳақида суҳбатлашайлик. Балки бу мавзу ҳақида кўп эшитгандирсиз, аммо ишончим комилки бугунги суҳбтимизда сиз аввал билмаган фикрларни билиб оласиз. Қани бошладик! Орамизда деярли ҳамма қандай ибодат қилмоқ кераклигини жуда яхши билади. Аммо шунга қарамай қандай ибодат қилиш ҳақида билайдиганлари ҳам топилади. Инсониятнинг Худога ибодат қилиши унинг ҳайвондан фарқ қилишини кўрсатади. Киши оғир аҳволга тушиб қолганида, Худовандга илтижо қилади, Унга йиғлаб, дардини тўкиб солади, аммо ҳайвон бундай қилолмайди, чунки унинг руҳи йўқ. ҲАтто Худони яхши билмайдиганлар ҳам қийинчилик пайтларида Худога ибодат қилишади. Баъзида Худованд уларнинг ибодатларига жавоб беради ва уларни қийинчиликлардан қутқаради. Одамлар гуноҳкорлигини тан олиб ибодат қилганида, Худованд уларнинг ибодатларини эшитади. Инсоният қачон биринчи марта Худога ибодат қилганини биласизми? Ибтидо даврига қайтиб одам зоти қачон Худога ибодат ва илтижо қила бошлаганини кўриб чиқамиз. Ибтидо 4 боб 25 — 26 оятлар: «Одам яна ўз хотинига яқинлашди. У эса бир ўғил туғиб: “Қобил ўлдирган Ҳобил эвазига Худо менга бошқа зурриёт берди” – деди ва унинг исмини Шит (яъни Эваз) қўйди. Шит ҳам бир ўғил кўрди, исмини Энўш (яъни Инсон) қўйди. Ўша пайтда инсонлар Худованднинг исмини чақира бошладилар”. Ва муқаддас китобнинг охирги китоби Ваҳийда Руҳ ва Келин (яъни Жамоат) Нажоткорнинг қайтиб келиши ҳақида ибодат қилиши ёзилган. Эски Аҳд даврида ҳам шоҳлар, пайғамбарлар, руҳонийлар ҳам ибодат қилишган. Иброҳим, ҳам Исроил халқининг етакчилари Мусо, Ёшуа, Сулаймон, Илёс Дониёр, ва Наҳимиёлар ҳам ибодат қилишган.

Янги Аҳд даврида эса Раббимиз инсонлар орасида кўпинча ибодат орқали Отаси билан сўзлашган. Исо Масиҳнинг ибодат қилгани Луқо китобида етти марта учрайди. Бу ҳақида Муқаддас Каломдан жуда кўп мисоллар топишимиз мумкин. Қандай ибодат қиламиз. Ибодатимиз нималардан иборат бўлиши керак? Матто 6 бобда Исо Масиҳ бизга ибодат қилиш учун намуна келтирган. Бу ибодатни биз кўпчилигимиз ёддан биламиз. Ҳар сафар айнан шу ибодатни қайтармасак ҳам, унинг мазмуни бўйича ибодат қилишимиз керак. Келинг шу ибодатни кўриб чиқамиз; 1) Биз ибодатимизни Худовандимизни улуғлаш билан, Унга шукроналар айтиш билан бошлашимиз керак. 2) Биз ўзимизнинг муҳтожликларимиз ҳақида ибодат қилишдан олдин Худонинг ишлари учун ибодат қилишимиз керак. 3)Ибодатнинг бошиданоқ, ибодатимиз учун Худонинг иродасини қабул қилишимиз керак, яъни у биз сўраган нарсаларга жавоб бемасликни хоҳлаган бўлса ҳам, Унинг хоҳишини розилик ва ҳотиржамлик билан қабул қилишимиз керак. Демак мана шу намунага кўра ибодатимизни бошласак, энг тўғри ибодат қилган бўламиз. Масиҳийларга ибодат қилиш буюрилган. Матто 7 боб 7 оятда: «Сўраб туринг сизга берилади”, деб ёзилган. Қачон ибодат қилишимиз керак? Биз ҳар доим ҳар қандай ҳолатда ибодат қилишимиз керак. Худованд ҳар доим бизнинг ибодатларимизни эшитиши қандай ажойиб. 1 Салоникаликлар 5:17 оятни кўрайлик: «…тинмай тоат-ибодат қилинглар”. Қаерда ибодат қилишимиз керак? Павлус ҳамма жойда ибодат қилишимиз мумкинлигини айтган. 1 Тимўтий 2 боб 8 оят: «Шундай қилиб ҳар ерда эркаклар беғараз ва шубҳа-гумонсиз пок қўлларини кўтариб, ибодат қилишларини истайман”. Ҳа, ҳар ерда Худоандимиз бизни эшитади, фақат юракларимиз, мақсадларимиз пок бўлса бас. Худовандни топгач, Унга гапирмай яшашнинг иложи йўқ. Биз инсонлар Унинг фарзандлари каби, Унинг хоҳишларини билишни истаймиз ва саволларимизга жавоб беришини хоҳлаймиз. Худди болалар каби. Биз Унинг болаларимиз! Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top