Биз бугун сизларга келтирадиган гувоҳлигимиз Масиҳ деган Покистонлик йигит ҳақида. Унинг исми ўзгартирилган. Бу воқеа 1990 йилларда бўлиб ўтган эди. Масиҳ исломий билимларнинг фаол талабаси эди. У тез-тез Масиҳий талабалар билан бахслашиб турарди. Масиҳ уларнинг фикрларини тушуна олмасди. Кейинроқ улар бажонидил Масиҳга ўз эътиқодлари ҳақида батафсил тушунтиришга ҳаракат қилишди. МАсиҳ Исо ҳақида кўп нарса билиб олди. Исо ҳақида жуда кўп саволлар берарди. Аммо берилган жавоблар уни қониқтирмади. У бошқа Мусулмон дўстлари олдига бориб бу ҳақида улардан сўради.
Улар эса: “Бу нарсаларни Масиҳийлардан ўргандингми. Уларнинг алдовларига учиб қолмагин”, дейишди. Масиҳ ўзи кутган жавобларни мусулмон дўстларидан ололмади. Етарлича исбот ололмагач, ўзига яқин бўлган бир мулланинг олдига бориб, Исо ҳақида саволлар берди. Мулла унга: «Масиҳийлар сенга айтган ҳамма гаплари тўғри, аммо бу ҳақида бошқаларга айтсанг, одамлар сени ўлдиришади”, деди. Бу гапни эшитгач Масиҳ масиҳий чўпоннинг олдига борди. Чўпон унга Инжил билан Қуръондан фойдаланиб, Исо Масиҳ ҳақида тўлиқ маълумот берди. Чўпон ҳар иккала китобдаги маълумотларни таққослар экан, Масиҳ Қуръонда Исо ҳақида тўлиқ маълумот берилмаганини англади.
Кейинроқ ўзи ҳақида Масиҳ шундай дейди: “Ота онам мени уйдан ҳайдади. Акам эса Германиядан қайтиб келиб мени ўлдиришини айтиб таҳдид қилди. Аммо Худо мен томонда бўлса ким ҳам менга қарши чиқа оларди? Ота онам ҳукуматга даъво билан чиқишди. Уларнинг даъвосига кўра масиҳийлар мени ўғирлашганмиш. Бу ишда чўпонни айблашди. Мен эса уларнинг даъволарига қарши гувоҳлик бердим. Чўпон оқланди. Кейин эса яшириниб бошқа масиҳийлар билан назарий семинарларга қатнай бошладим. Иорданияда яшайдиган акам эса менга таҳдид қилмади. У мени уйига чақириб: “Иорданияликларга масиҳий эканингни айтма”, — деди.
Улар менинг чўпон бўлганимни эшитгач эса, кўришни ҳам исташмади. Мен эса ҳозир чўпонман. Масиҳда бахтлиман. Гарчи жисмоний оиламни йўқотган бўлсам ҳам, руҳий оилам бор. Ҳозир эса бошқа масиҳий биродарларимга мусулмонларни тушуниб, Масиҳга олиб келишларига ёрдам бераяпман.” Исо биз ҳақимизда шундай деган эди: «Сизларга ростини айтсам, ким Мен ва Инжил учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, хотин-болаларини ёки ер-мулкини ташлаб кетса, у ҳозир, бу дунёдаёқ дучор бўлаётган қувғинлар орасида юз ҳисса ортиқ уй-жойлар, ака – укалар, опа-сингиллар, ота-оналар, болалар ва ерларга эга бўлади, келажак дунёда эса абадий ҳаётда сазовор бўлади.”