“Мен бундан Ушбу қоидани чиқараман: яхшилик қилмоқчи бўлганимда қалбимда хамиша ёмонлик пойлаб туради” (Рим 7:21).
Азизлар биз Исо Масихни хамда Унинг ўлимини тан олиб имон келтирганимиз, шу туфайли гунох хукмронлигидан озод бўлганмиз. Бироқ, гунох хали хам бизни енгишга харакат қилиб кураш олиб бораётганини кўриб турибмиз. Биз умр бўйи гунох билан кураш олиб борамиз. Бу нарса бизга ёқмаслиги мумкин, аммо, бу хақиқатни қай даражада яхшироқ тан олсак, шу даражада ўзимизни қуроллантирган бўламиз. Бизда яшовчи гунохнинг кучи хақида қанча кўп маълумотга эга бўлсак, унинг таъсиридан шунча кам Азият чекамиз. Имонли кишида гунога бўлган мойиллик сақланиб қолиши табиий холдир, аммо Муқаддас Рух туфайли бундай кишининг қалбида пайдо бўлган муқаддасликка ташналик Ушбу мойилликдан устун келади. Имонли киши Худога Худо ошкор қилган гунох билан кураш олиб боради.
Бундай кураш юқоридаги оятда тасвирлаб берилган. Имонли кишини имонсиздан ажратадиган нарса хам айнан ўшадир, чунки имонли киши гунох билан кураш олиб боради, имонсиз эса гунох зулматида эканлигини била туриб, жонини койитгиси келмайди. Худо гунохни хаётимиз тахтидан туширди, аммо ичимизда ханузгача гунох қолдиқлари мавжуд. ГУнох мағлуб этилган ва кучсизлантирилган бўлса хам унинг табиати ўзгармай қолаверади. Гунох хар доим Худонинг душмани бўлиб қолади. У хеч қачон Унинг амрига бўйсунмайди. Қалбимизда томир ёйган бу душман хар бир эзгу ниятимизни бўғиб ташлашга харакат қилади, шунинг учун биз доим хушёр ва эхтиёт бўлишимиз керак! Ички душман билан муваффақиятли жанг олиб бориш учун, унинг табиати ва жанг усулларини билишимиз керак. Муқаддас Каломда айтилишича у бизнинг ичимизда: «Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, фахшу зино, қотиллик, ўғрилик, таъмагирлик, бадниятлик, маккорлик, нафсга берилганлик, ғайирлик, куфр, манманлик ва нодонлик чиқади. Анна шу ёмонликларнинг хаммаси инсоннинг ичидан чиқиб, уни харом қилади”.
Муқаддас Китоб инсон қалбини хаддан ташқари айёр ва бузуқ деб айтади, чунки Худодан бошқа хеч ким инсон қалбидан нима борлигини билмайди. Биз имонли бўлсак хам ўз дилимиз сирларидан воқиф эмасмиз. Бирортамиз хам ўз қалибимизнинг пинхон даъватларини, сирли ниятларини, турли хил паст-баландликларини аниқ кузата олмаймиз. Худди мана шу англаб бўлмас қалбимизда гунох қонуни яшайди. Биз ўзимиз охиригача англаб етмаган душман билан кураш олиб борамиз. Гунохнинг энг асосий кучи хам айнан мана шундадир. Биз хар куни Худога илтижо қилиб, қалбимизда пинхон сақланган иллату, гунохларимизни кўрсатишини сўрашимиз керак. Хазраги Довуд хам Худога илтижо қилиб, шундай деган эди: «Эй, Тангрим, мени синаб, юрагимни билиб олгин! Мени текшириб, хаёлларимни ўрганиб чиққин! Кўргин-чи йўлимда Бирон хафалик бормикан? Абадият йўлига мени йўналтиргин!”.
Агар биз Худонинг каломини Муқаддас Рух таъсири остида қабул қилаётган бўлсак – У қалбимизни текширувчи Худонинг энг мухим қуролига айланади. “Худонинг каломи жонли ва таъсирли, хар турли дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан рухни , бўғинлар билан иликни бўлгудек суқилиб киради, юракнинг хаёлу-ниятларини фош қилади.” Қалбимизни текшириш Муқаддас Рухнинг вазифаси. Шунинг учун биз қалбимизни текшира олмаймиз. Агарда шундай қиладиган бўлсак, шайтоннинг тузоғига тушиб қолишимиз мумкин. Унинг икки хил тузоғи мавжуд, биринчиси бу- тушкунликка туширишдир. Биз тушкунликка тушганимизда гунохга қарши кураша олмаймиз. Иккинчи тузоқ бу хаётимиздаги мухим масалаларни кўрмасликдир. Иблис ўз маккорлиги ва юрагимизнинг айёрлигидан фойдаланиб, эътиборимизни иккинчи даражали саволларга чалғитади. Муқаддаслик биз учун мухим мавзу. Шунинг учун сухбатларимизни диққат билан тинглаб боринг. Мавзумиз хали давом этади. Бизни тинглаб боринг.