4:12

Муқаддаслик учун кураш 2

MP3

Қадрдон тингловчилар биз ўтган сафар Шайтоннинг биринчи тузоғини кўриб чиқиш билан сухбатимизни якунлаган Эдик. Бугун сизлар билан унинг иккинчи тузоғи хақида гаплашамиз. Иккинчи тузоғи бу – хаётимиздаги мухим масалаларни кўрмасликдир. Иблис ўз маккорлиги ва қалбимизнинг айёрлигидан фойдаланиб эътиборимизни иккинчи даражали саволларга чалғитади. Шайтоннинг бу тузоғига илинган бир йигитча хали хам эсимда. Ўша йигит бир гунохни енга олмаётганидан жуда қийналиб кетган эди. Бу муаммо унинг бутун эътиборини қамраб олган бўлсада, унинг бундан бошқа муаммолари хам бор эди. Аммо у бу муаммоларни кўрмасди. У енга олмаётган ёлғиз гунох унинг ўзига азоб бераётган бўлса, ўзи сезмаётган бошқа камчиликлари хар куни бошқа кишиларга озор берарди. Биз ўзимиз кўрмаётган нарсаларни фақат Муқаддас Рухгина бизга кўрсата олади. Ичимиздаги гунохнинг тахти – маккор ва тушуниб бўлмас юрагимиздир. Ичимизда яшаётган гунох ўз фаолиятини асосан истакларимиз орқали амалга оширади, биз буни яхши тушуниб олишимиз керак.

Отам Ато Адан боғида қилган биринчи гунохдан бери бутун инсоният ўз ақлидан кўра хохиш истакларига кўпроқ бўйсунади. Истаклар инсон қалбида асосий ўринни эгаллайди. Кейинги сафар васвасага дуч келганингизда, ақл-идрок ва хохиш истак ўртасидаги курашни кузатинг. Агар бу курашда истакларингиз ақл-идрокингиз устидан ғалаба қозонса, сиз васвасага тушасиз. Дунё бу хақида билади ва Муқаддас Калом гунохни «хузур халоват” келтирадиган гунох деб атайди. Албатта истакларнинг хаммасини ёмон деб айтиш нотўғри. Хаворий Павлус ёзган мактубларида ўз истаклари хақида гапиради, чунончи Масихни билиш истаги, «исроилликларнинг қутулиши” истаги ва ўз рухий фарзандларининг рухий баркамолликка эришишлари истаги. Бу бу ерда бизни васвасага солиб, гунох сари етакловчи ёмон истаклар хақида гапираяпмиз. Хаворий Ёқуб: «…хар ким ўзининг эхтиросига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади”, деб ёзади. Агар муқаддаслик учун курашда ғалаба қозонишни истасак, у холда энг катта муаммо ичимизда эканлигини тан олишимиз керак.

Айнан ўзимизнинг эхтиросларимиз бизни васваса томон етаклайди. Биз фақат ташқи васвасалар билан кураш олиб борамиз, деб ўйлашимиз мумкин. Бироқ бизнинг нопок истакларимиз ўз эхтиросларини қондириш учун тўхтовсиз равишда васвасаларни қидиради. Ўзингиз мойил васвасаларга бир эътибор бериб қаранг, сиз хар сафар нопок эхтиросларни қондириш учун қулай вазият қидираётганингизнинг гувохи бўласиз. Биз у ёки бу холатда қандайдир аниқ бир гунох билан курашишни бошласак хам нопок хохиш-истакларимиз ёки гунохларимиз бизни яна ўша гунох билан «ўйнашиш” васвасасига солишга харакат қилади. Баъзан бирорта гунохимиздан тавба қилганимиздан кейин хам фикран яна унга қайтамиз ва шунда яна ўша гунох васвасасига тушиб қолишимиз мумкин. Албатта биз тўсаттан васвасага дуч келиб қолишимиз хам мумкин. Бундай холатга тушганимида, хохиш-истакалримиз ўз васвасага пешвоз чиқади ва унинг измига киришга тайёр туради.

Гунох бизнинг хохиш-истакларимизни чалкаштиради ва уларни ўз тарафига оғдириб, курашни давом эттиради. Шундай экан, гунохни енга олишимиз учун хохиш-истакларимиз борасида кураш олиб боришимиз керак. Бизнинг хохиш истакларимиз танавий эхтиёжларимизни қондиришга эмас, Худони улуғлашга йўналтирилган бўлиши керак. Худонинг мехрибонлигини суиистеъмол қилиш хам бизни кўп холларда итоаткорлик йўлидан оздиради. Биз Худонинг Каломидан шубхалана бошлаганимизда хам итоаткорлик йўлидан четга чиқамиз. Шайтон Момо Хавога нисбатан худди шу усулни ишлатган эди. Агар биз гунохни назорат қилиб турмасак, у курашда ғолиб чиқади. Чунки қалбимизни хеч қачон тўлиқ тушуниб бўлмайди, нопок эхтиросларимизни қондириб бўлмайди, ақл-идрокимиз эса доим алданиш хавфи остида. Масих: «ВАсвасага тушмаслик учун хушёр бўлиб ибодат қилинглар. Рух тетик, тана эса заифдир”, — деган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top