3:53

Оқсоқол: масъулият ва мансаб

MP3

«Филиппи шаҳридаги Исо Масиҳ уммати бўлган барча Худонинг азизларига, айниқса имонлилар жамоатининг бошлиқлари ва хизматкорларига, Исо Масиҳнинг қуллари биз ‒ Павлус ва Тимўтийдан салом!» Филиппиликларга 1: 1

Филиппиликларга хатида назарда тутилган назоратчилар ҳам Муқаддас Kитобнинг бошқа қисмларида оқсоқоллар деб аталган. Мисол учун, Ҳаворийлар 20:17, 28 да худди шунга ўхшаш бўлган жамоат рахбарларини оқсоқоллар ёки назоратчилар деб атаганлар. Титус 1:5-7да эса назоратчилар атамаси билан оқсоқолларни назарда тутган. Муқаддас Рух хаворийларни рахбарларга муайян мансаб беришга етаклади. Биз биринчи рахбарларнинг мансаб ва уларнинг нима қилишлари тахмин қилинганлигини тушунишимиз орқали кўп нарса ўрганишимиз мумкин. Филиппиликларга 1:1да биз Филиппида жамоатни бир неча “назоратчилар“ бошқарганлигини кўрамиз. Эхтимол улар бир гурух ёки кенгаш оқсоқоллари бўлишган.

Муқаддас Kитобда кўрсатилган мисолларга кўра оқсоқоллар баробар мансабдагилар каби биргаликда ишлашлари керак. Оқсоқол эхтиёт бўлиб, муаян мансабини мағрурлик йўлида ишлатмаслиги керак. У ўзини ўз биродарларидан юқори қўймаслиги керак. Қуйидаги мантда Исо Масих бизга нимани ўргатишини эшитинг:

Уламолар ва фарзийлар бутун ишларини инсонларга кўриниш учун қиладилар. Дуо қутиларини йирикроқ, кийимларининг гажимларини узунроқ қиладилар. Шунингдек, зиёфатларда тўрда ва ибодатхоналарда ҳурматли ўринда ўтиришни,  халқ йиғинларида алик олишни ва одамлар томонидан „Устозимиз, Устозимиз!” деб олқишланишни яхши кўрадилар.

Бироқ сизлар устоз деб аталишга кўнманг. Чунки сизнинг биргина Устозингиз бор, У ҳам бўлса ‒ Масиҳдир. Сизлар эса ҳаммаларингиз биродарсизлар.  Ер юзида ҳеч кимни ўзингизга ота деб ҳам атаманглар. Чунки сизнинг биргина Отангиз бор, У ҳам бўлса ‒ самовий Отангиздир.  Раҳбар деб ҳам ном олманглар. Чунки сизларнинг биргина Раҳбарингиз бор ‒ У Масиҳдир.  Орангиздаги каттангиз сизларга хизматда бўлсин.  Зеро ким ўзини юқори қўйса, пасайтирилади. Ким ўзини паст олиб юрса, улуғланади

Дастлабки жамоатларда чўпонлик бошқаруви битта инсоннинг масьулияти бўлмасдан балки гурух кўринишида бўлган. Хаворийлар ва мактубларга кўра махаллий жамоатга чўпонлик қилишга доим бир инсонни эмас балки бир гурух инсонлар чақирилган

Агар жамоат бир гурух оқсоқоллар томонидан бошқарилса жамоат Худонинг режасига содиқ қолади. Мисол учун, жамоат бу оилага ўхшашдир. Жамоат бу камтар-хизматкор жамиятидир. Оқсоқоллар рахбарликни шерик бўлиб бошқарар эканлар улар камтарларча бир бирларига итоат этишлари керак. Ҳар бир кенгашнинг энг олий бошқарувчиси Масихдир. Оқсоқоллар кенгаши ўзидан юқори чўпонга эмас балки Масихга жавоб беришади.

Гурух сифатидаги бошқарувнинг энг мухим фойдали тарафларидан бири бу бошқарувчилар бир-бирлари олдида жавобгарликни хис қилиб турадилар. Жавобгарлик бу оқсоқолларга амалий тарафдан фойдалидир. Бу нарса оқсоқолларни мансаб ва мағрурликдан виждонсизланиб кетишларидан химоя қилади.

Бир хилги одамлар Ёқубни Қуддусдаги жамоатни бош чўпони бўлган деб хиссоблашади. Хақиқат шундаки, Ёқуб биродарлар орасида рухоний ва йўл бошловчи бўлган. У таянчлардан бири бўлади деб хиссобланган эди лекин жамоатнинг ягона таянчи эмас.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top