4:21

Бузилган муносабатни тиклаш 2 қисм

MP3

Ҳа биз ўтган сафар, Тинчлик ўрнатиш бизга берилган ҳуқуқ ва мажбурият эканини айтиб ўтган Эдик. Бирор киши билан келишмовчилик юзага келганда, келишмовчиликни ҳал қилиш учун биринчи бўлиб ўзингизнинг айбингизни тан олинг. Бу муаммони ҳал қилишингизга ёрдам беради. Келишмовчиликни ҳал қилиш учун бошқ бир киши билан учрашишдан олдин, бу муаммода сизнинг қанчалик айбингиз борлигини сўраб Худога ибодат қилинг. Муқаддас Калом: «Агар гуноҳимиз йўқ десак ўз-ўзимизни алдаган бўламиз”, дейди. Айбни тан олиш ярашиш учун энг катта қурол. Баъзан келишмовчиликни ҳал қилиш биз ўйлагандан ҳам кўпроқ оғриқ келтиради. Тинчлик ўрнатишни хоҳлаган одам ўз айбларини тан олиб, ўзини камтар тута бошлаганда, бошқа киши ҳам аста-секин шаштидан тушади, чунки у тинчлик ўрнатувчининг ўзини ҳимоя қилишини кутган бўлади. Қилган хатоларингиз учун баҳоналар топманг ёки уни ҳас пўшлашга ҳам уринманг. Очиқчасига тан олинг.Қилган хатоларингиз учун жавобгарликни ҳам ўз бўйнингизга олинг ва кечирим сўранг.

Инсонга эмас муаммога ҳужум қилиш керак. Агар сиз фақат кишининг айбига қарайдиган бўлсангиз, ҳеч қачон муаммони ҳал қилолмайсиз. Сиз иккаласидан бирини танлашингиз керак. Сулаймоннинг ҳикматлари китобида: “Юмшоқ жавоб ғазабни қайтаради, қаттиқ сўз эса жахлни чиқаради”, деб ёзилган. Шунинг учун айтаётган сўзларингизни донолик билан айтинг. Ғмшоқ жавоб қаттиқ ва кинояли жавобдан кўра яхшироқ. Келишмовчилик бўлганда, сизнинг нима айтишингиз эмас, қандай айтишингиз муҳимроқ. Агар сиз айблаш оҳангида айтсангиз, кейинги одам ўзини ҳимоялаш оҳангида гапиради. Худованд бизга: «Қалбида донолик бўлган фаросатли деб аталади, ширинсуҳанлик эса ақл-идрокни кўпайтиради”, дейди. Биродарлигингиз ҳаққи, ёки муносабатни сақлаб қолиш учун ҳеч қачон айблаш, камситиш, таққослаш, ҳақоратлаш, каби бузғунчи қуроллардан воз кечинг. Мумкин қадар беозор бўлинг. ПАвлус: “Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар.”деган Эди.

Тинчлик ўрнатиш учун албатта тўлов тўлаш керак. Баъзида ғуруримиздан, кўпинча ўзимиз ҳақимизда ўйлашдан воз кечишимизга тўғри келади. Биродарлик ҳаққи ҳурмати, уларни қўлингиздан келганича ҳурмат қилишга ҳаракат қилинг. Исо Масиҳ эса «Беозор бўлганлар бахтлидир чунки улар, ер юзига эга бўлур…ва Осмон шоҳлиги уларникидир”, деган эди. Муаммони ҳал қилолмасангиз ҳам ярашишга урининг. Бирор нарса ҳусусида ҳар кимнинг фикри ҳар хил. Уларни бир хил фикрга ундашнинг ўзи ахмоқлик. Ҳал қилиниш муаммога келиб тақаладиган бўлса, ярашиш муносабатни тиклашга қаратилади. Биз ярашишга эътибор қаратганимизда, муаммони ҳал қилиш ўз муҳимлигини йўқотади ва баъзида ечилмай ҳам қолиб кетиши мумкин. Бу муҳим эмас. Муҳими ярашиш ва муносабатларни тиклаш. Биз ўзимиздаги ҳар хилликка қарамай, муносабатни тиклашимиз ва давом эттиришимиз мумкин. Худо биздан бир хилликни эмас бирликни кутади.

Бу билан энди муаммони ҳал қилмаск ҳам бўлади демоқчимасмиз, сиз муаммони ҳал қилиш учун бемалол мунозара қилишингиз мумкин, фақат тинчликда ва уйғунликда ҳал қилиш керак. Ярашиш бу муаммони эмас ҳафагарчиликни кўмиш дегани. Бугунги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, Ким билан келишмовчиликка боргансиз, ким билан ярашишингиз керак, шу ҳақида ўйлаб, Худовандга ибодат қилинг. У сизга ўз хатоларингизни кўрсатгач, кечиктирмай, ўша киши билан гаплашиб олинг. Худованд айтганидай, “Ёмонликдан қочиб яхшилик қилинг, тинчликни қидириб унинг пайидан бўлинг.” “Пайидан бўлинг”, сўзининг маъносини очиб қарайдиган бўлсак, астойдил ҳаракат қилиш, қидириш деган маъноларни англатади. Демак тинчлик ўрнатиш учун бутун имкониятни ва доноликни ишга солиб, ҳаракат қилиш керак бўлади. Бу осон иш эмас, аммо иложсиз ҳам эмас. Худованднинг ёрдами билан ҳар нарсага қодир бўламиз. Сизга тинчлик ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top