3:41

Атрофимиздаги баракатлар

MP3

Хурматли биродарлар бугунги сухбатимиз хар қандай баракатлар тўғрисида эмас Худо биз учун махсус берган ва доим хам пайқайвермайдиган баракатларимиз тўғрисидадир. Булар қандай баракатлар экан дейсизми? Унда диққат билан қулоқ солинг. Хаёт жуда машаққатли, айниқса Худонинг иродасига кўра умр кечирадиган Худонинг фарзандлари учун жуда хам машаққатлидир. Чунки Худованд бизнинг хаётимизда йўл қўядиган қийинчиликлар ва танг холатларда биз ўзимизни жуда ёлғиз хис қиламиз. Шундай пайтда хатто Яратувчимиз Худо хам биздан узоқлашгандай ёки бизни эшитмаётгандай туюлади. Ха, хақиқатдан хам шундай бўлади. У бизга шундай қийин пайтларнинг келишига йўл қўяди, чунки шундай вақтлар орқали бизнинг имонимиз синалади ва рухан ўсамиз. Аммо қийин пайтларда биз албатта кимнингдир ёрдамига, далдасига мухтож бўламиз. Сизда хам шудай қийин холатлар бўлганига шубхамиз йўқ. Бир эслаб кўринг-а, шундай пайтларда ким сизга ёрдамга келган? Ким сизнинг дардингизни эшитган?

Бундай пайтларда бирор кимса сизга мухтожлигингизни қондириб ёрдам беролмасада, сизни тинглаб, сизга тасалли бериш орқали анча ёрдам бериши мумкин. Эсладингизми? Киши қийналганда Худованд уни ёлғиз ташлаб қўймайди. Унинг Ўзи биздан узоқдадай туюлса –да хамон бизга ғамхўрлик қилишда давом этади. У бизга далда бериш учун биродарларимиздан бирини юборади. Улар орқали бизга тасалли ва далда беради. Биродарларимизга кўнглимизни очганимиздан сўнг, баъзан тушунмаётган нарсаларимизни тушуниб оламиз, узоқ вақтдан бери жавобсиз қолаётган саволларимизга жавоб топамиз. Бундай дилдан бўлган сухбатлардан сўнг биздаги стресслар йўқолади, Худога бўлган ишончимиз мустахкамланади ва сиқилишлар, нолишлар ва ёки инсоний фикрлар орқали тасаввуримизни хиралаштириб турган туман тарқайди, энди қандай йўл тутишни билиб оламиз. Бу жуда катта енгиллик.

Бу қийинчилик ўтиб кетди дегани эмас, қийинчилик хамон давом этаётган бўлсада биз энди унга қандай муносабатда бўлишни биламиз. Уни осон кўтара оламиз. Мана шу бизга Худонинг ғамхўрлиги. Аммо ўша пайтда бизга Худованд юборган биродарларимиз Худонинг хақиқий баракатларидир. Қийинчиликлар бўлмасада, баъзан Худо хаётимизга маълум бир одамларни юборади. Бир муддат улар биз билан яқин бўлади ва том маънода хаётимизга боғлиқ бўлади. Шундай инсонлар орқали Худо бизга жуда кўп нарсаларни ўргатади, Ўзининг мухаббати ва ғамхўрлигини кўрсатади. Рухан ўсишимизга туртки беради. Бундай инсонлар хаётимизда жуда кўп бўлади. Биз уларни йўқотишни истамаймиз. Аммо улар хаётимизнинг маълум бир пайтида биз учун Худонинг баракати, мадади ва ғамхўрлиги бўлиб хизмат қилади холос. Улар сиздан узоқлашганда ёки сизнинг хаётингиздан кетганида, асло қайғурманг, чунки Худо сизга яна бошқа баракатларни беради.

Бу худди занжирга ўхшайди. Улар кетма-кет хаётингизнинг турли босқичларида сиз билан елкама-елка туради. Агар ўтган хаётингизга диққат билан назар ташласангиз бу баракатларни аниқ кўрасиз. Уларсиз хаётингиз тўлиқ бўлмас эди. Уларсиз ёлғизланиб қолардингиз. Буни хаётнинг тақозоси билан биродарлардан узоқда, ёлғиз имонсизлар орасида яшаётган Худонинг фарзандларигина жуда яхши тушунади. Ундайлар учун биродарлар бу Худонинг баракати бўлиши билан бирга хар бирлари тирик қимматбахо тошдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top