4:17

Жамоатнинг боши

MP3

Азиз тингловчилар бугунги сухбатимизни Эфесликлар 5 боб 23 оятнинг (а) қисмини ўқиш билан бошласак: “Масих имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби…” Эф 5:23.

“Биз имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг хадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини хам билиб олинглар. Худо Ўзининг чексиз салтанатини жорий қилиб, анна шу куч-қудратини амалда кўрсатди: Масихни тирилтириб, Уни самовий оламда Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. Масихни хар қандай рахнамолик ва хукмронлик, куч салтанатдан, у Дунёю бу дунёда айтиладиган хар қандай номдан юқори қўйди.” (Эф 1:19-21) Хаворий Павлуснинг ёзганларига кўра Худованд Уни Самовий оламда Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. Бу фикрнинг асосий мағзи: «Бутун борлиқни Унинг оқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилиб қўйди. Имонлилар жамоати эса Масихнинг бадани бўлгани учун, У каби тўкис-тугалликка эга. Чунки Масих бутун коинотни тўкис-тугал тўлдириб туради.”, деган оятдир.

Павлус Исо Масихни имонлилар жамоатининг боши деганда – метафорадан фойдаланиб, тананинг боши деган фикрни олға сурган. Яъни Масих тананинг, жамоатнинг боши. Жамоат нима? Бу савол мени бир нечта жойларга бориб, жамоатларга ташриф буюришимга имконият яратди. Бу саволга жавоб топиш мақсадида тарихни ўргандим. Бир нечта тарихий ибодатхоналарга музейларга бордим. У ерда мен илк жамоат хақида кўпгина тасаввурга эга бўлдим. Биз бу хақида Хаворийлар китобидан хам ўқиб билиб олишимиз мумкин. Аммо ўша даврнинг рассомлари яратган асарларда мен кишиларнинг юз ифодалари ва харакатларидан ўқиганларимга яна қўшимча таъсуротларга эга бўлдим. Ўқиганларим, изланишларим ва музейда кўрганларимдан шуни аниқ билдимки, илк жамоатларда Масихга бўлган ишонч, имон жуда кучли бўлган. Улардаги мана шу имон ва Хушхабарга бўлган фидойилик ўша замон рассомларининг асарларида акс этиб турарди.

Бу қадимий ибодатхоналар, музейлар ва рассомларнинг асарларини меъморчиликдаги хушхабарчилар дейиш мумкин. Улар йиллар давомида Исо Масих хақида инсонларга билдириб келган. Бу қадимги ва хозирги замондаги ибодатхоналарнинг ўзи жамоат бўлолмайди. Жамоат бу ибодатхоналардан хам буюкроқ, мухимроқ бир нарса. У ташкилот ёки бино эмас.

Соат бу катта ташкилотга ўхшайди. У соатни харакатга келтирувчи жуда кўплаб майда қисмлардан ясалган. Соатнинг ичидаги хар бир қисмнинг ўзига хос ишлаш вазифаси бор. Бир механизм бошқа бирининг ишлашига туртки беради. Кейингиси эса ўзининг ёнидаги механизмни ишлатади, шундай қилиб хар бир қисмга ёнидаги қисмлар туртки беради. Бу худди бир-бирларини қўллаб-қувватлайдиган хамкасбларга ўхшайди. Жамоат хам шундай бўлиши керак. Жамоатдаги биродарларнинг вазифаси хам соатдаги қисмларники каби бўлиши керак.

Хар бир биродар Худога хизмат қилиш йўлида, бир-бирига ёрдамлашиши, керак бўлганда хизмат қилишга туртки беришига тўғри келади. Биродарларнинг биргаликда ягона мақсад сари харакат қилиши натижасидагини жамоат ўсади, гуллаб-яшнайди. Жамоатнинг боши сифатида Масих Етакчи ва Хоким. Унинг хузури жамоатдаги холатни ва сиёсатни бошқаради. У билан мулоқотга киришишни истаган хар бир имонли Унинг хузурини хис қилиши мумкин. Қачонки жамоатда хар бир киши жамоатнинг Боши Масих эканини англаб етганида ва Унинг хузури жамоатни қоплагандагина жамоатда хақиқий жонланиш ва яшаш бошланади. Павлус Исо Масих билан Жамоат ўртасидаги муносабатни никохдаги муносабатга ўхшатади. Бу муносабат хақиқатдан хам жуда шахсий ва муқаддас муносабатдир. Шунинг учун хам жамоатнинг хар бир аъзоси Масих билан шахсан яқин муносабатда бўлиши мумкин. Хар бир имонли Ундан ўрганиши, қийин дамларда Унга суяниши мумкин. Чунки Ўзи қийинчиликдан ўтгани учун қийналаётганларга хам ёрдам Бера олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top