4:04

Биз тегишли бўлган жой

MP3

Азиз тингловчилар, биродарларимиз. Бу мавзу айнан бу дунёда биз тегишли бўлган жой хақида. Муқаддас Калом жамоатни Масиҳнинг келини, Масиҳнинг танаси деб атаган. Жамоатга боришни ва жамоатни ёқтирмайдиганлар учун бир нарсани айтиб қўсак. Биз Масиҳга: “Мен Сени севаман, аммо танангни ёмон кўраман”, — деб айтишимиз мумкинми? Аммо кўпчилигимиз шундай қиламиз. Биз доимо жамоатдан нолиймиз, камчилик топиб ғийбат қилишга одатланганмиз. Аммо Худо бундай қилишнинг ўрнига жамоатни севишни буюрган. Исо жамоатни севиб Ўз жонини фидо қилди. Бу буюк севгидан далолат. Аммо биз Исо Масихнинг издошлари эканмиз, биз хам жамоатни Унинг севгиси билан сева оламиз. Афсуски жуда кўп имонлилар жамоатдан фойдаланадилар-у, аммо севмайдилар. Исо Масиҳ осмонга кўтарилгандан кейинги илк маҳаллий жамоатларни ўйланг. Улар бир-бирларига қанчалик яқин бўлган. Ҳаворийлар китобини ўқиб кўринг-а. Муқаддас Каломда ёзилишича жамоатсиз Масиҳий танасиз аъзога ёки бўлмаса подадан ажралган қўйга, яна ҳам тушунарлироқ айтадиган бўлсак, оиласи йўқ болакайга ўхшайди.

Биз жамоатдагилар хаммамиз бир оила, халқни ташкил қиламиз. Бизлар бир халқ ва бир оила эканмиз, алохида яшашимиз ва тарқоқ бўлишимиз мумкинми? Агар шундай қилсак, душман бизни осонгина енгади-ку?! Эфесликлар 2:19 оятда: “…сизлар…Худонинг муқаддас халқига ватандош ва ҳамхонасизлар.”, — деб ёзилган.

Бугунги кундаги ҳар бир шахснинг мустақил бўлиши ҳақидаги ғоя, кўплаб имонлиларни руҳан етим қилиб қўйди. Баъзилар жамоатга қатнашмай ёки бирорта жамоатнинг аъзоси бўлмай туриб ҳам “яхши масиҳий” бўлиш мумкин деб ўйлайдилар. Аммо Худо бу фикрга мутлақо қўшилмайди. Муқаддас Каломда имонли учун жамоатнинг нима учун кераклиги ҳақида жуда кўп мисоллар берилган. Унда аниқ тиниқ қилиб: «Баъзи бировларнинг одатидек йиғилишларимизни қолдирмайлик.”, деб ёзилган.

Бизга жамоат нега керак? Агар мен бирорта жамоатга аъзо бўлмасам, Исога эргашишга даъво қилолмайман. Чунки Исо: “Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади”, — деб айтан эди.

Биз турли хил оилалардан, турли миллатдан турли маданиятдан бир жамоатга бирлашсак, дунё учун ажойиб гувоҳлик бўлади. сиз бир ўзингиз Исонинг танаси бўлолмайсиз. Исонинг танаси бўлиш учун бошқалар ҳам керак бўлади. Биз биргаликда Унинг танасизмиз. Маҳаллий жамоат Худонинг оиласида қандай яшашни ўрганадиган бир синфга ўхшайди. Бу худбинлик қилмасликни амалиётда синайдиган лабараторияга ўхшайди. Худонинг оиласида бошқалар ҳақида ғамхўрлик қилишни ва тажрибаларингиз билан ўртоқлашишни ўрганасиз. 1Коринфликларга 12:26 оятда: “Агар бир узв азоб чекса, бутун узвлар у билан бирга азоб чекади. Агар бир узв юксалса, бутун узвлар у билан бирга севинадилар.”, — деб ёзилган. Масиҳийча биродарлик Масиҳнинг ўзига боғлиқ бўлганимиздай, бошқа биродарларга ҳам боғлиқ бўлишликдир. Худо биздан ҳаётимизни бир-биримиз учун беришимизни кутади. Юҳанно 3:16 оятни билган жуда кўп Масиҳийлар 1 Юҳанно 3:16 дан бехабарга ўхшайди.

Унда: “Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз муҳаббатни билдик. Биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлимиз.”, — деб ёзилган. Худо биздан бошқа биродарларга нисбатан айнан шу хилдаги қурбоникни кўрсатишимизни хоҳлайди. Ќар бир имонли шундай севгига эга бўлишга жон куйдириши керак.

Жамоат руҳий мускулларингизни ривожлантиришга ёрдам беради. Жамоатга бориб оддий томошабин бўлиш сизни ўстирмайди. Ҳар бир киши ўз ишини қилиши лозим. Шу жумладан сиз ҳам азиз тинловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top