4:20

Чақирилишдан олдин

MP3

Азизлар Худонинг йўллари ажойиб ва сирлидир. Абадийлик Худо харакатининг бошланғич нуқтаси. Павлус Эфесликларга ёзган мактубида имонлиларга сизлар танлангансизлар деб айтади: «Ўз хузурида муқаддас ва бенуқсон бўлишимиз учун, У Масих хаққи бизга мухаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади.” У имонлиларга: “Худо…бизни дунё яратилишидан аввал танлади”, деб ёзади. У Ўз иродасига кўра қарор қилди. Яна Павлус имонлиларнинг хар бири Худонинг назарида мухим ахамиятга эгалигини, уларнинг хар бири учун Худонинг абадий режаси борлигини хам айтади. Эфесликлар 1:6 оятда шундай ёзилган: «Илохий мехр шафқатнинг донғи чиқсин деб, Худо севикли Ўғлини юбориб, бизга иноят қилди.” Тўққизинчи оят эса бундай дейди: «Худо қадимдан аниқлаб қўйган мақсади бўйича, Масих орқали бизга мурувват қилиб, Ўзининг сирли режасини аён қилди.” Худованд бизга Ўзининг сирли режасини аён қилишни хохлаган. Бу мавзумизга Иброхимнинг хаёти яққол мисол бўла олади. Келинг Иброхимнинг хаётида Худо қандай ишларни бажарганлигини кўрамиз.

1. Худованд уни “дунё яратилишидан аввал танлади”. 2. Худованд уни «Ўз мурувватига сазовор билиб”, чақирди. 3. Худованд унга «Ўзининг сирли режасини аён қилди”. 4. Худованд унга “мурувват қилиб”, уни Худо билан муносабатида тўлиқ ривожлантирди. 5. Худонинг унда мақсади бор эди. Худованднинг Иброхим хаётида кўрсатган хар бир хақиқатлари бизнинг хаётимиз учун хам хақиқатдир. Юқоридаги босқичларнинг хар бири бизнинг хаётимизга хам тўғри келади. Хар бир инсоннинг хаёти Худованд учун мухимдир, шунинг учун хам хар бир имонли Худо билан шахсан яқин бўлиш имконига эга. Худованд Иборхимнинг хаётида қиладиган ишларини олдиндан биларди. У Ўзининг хамма мақсадларини Иборохим орқали амалга оширишни ўйлаб қўйган эди. Шунинг учун хам У Ўз мақсадини амалга ошириш учун Иброхимни чақирди. Бизнинг хар биримизнинг ўз оилаларимизда туғилишимиз, Худо бизни чақирганининг бошланиши десак хам бўлади. Бизларнинг хар биримиз хали туғилмасимиздан анча олдин, ота-оналаримиз бизни дунёга келтиришга қарор қилишларидан олдин, Худованднинг режасида бор Эдик.

Бизларнинг орамизда баъзиларимиз туғилганларида жуда нимжон бўлган бўлишларги мумкин. Бундай болалар одатда нимжонлигига қарамай, яшаш учун курашади. Бундай болаларнинг ота-оналари болаларига бўлган буюк мухаббати туфайли болаларининг хаётини сақлаб қолиш учун қўлларидан келган хамма нарсани қиладилар. Чақалоқ яшаб кетгач эса, унинг ўсиб-улғайишини кўриб қувонадилар. Аммо хозирда шундай болалар улғайиб, Худонинг фарзандлари бўлганлар. Хозирда улар нафақат ота-оналари режа қилган нарсаларни балки ундан хам кўпроғининг гувохи бўлмоқдалар. Чунки улар Худованднинг оиласига тегишли. Улар энди Худованд улар учун режалаштирган сирли ишларнинг гувохи бўлмоқдалар. Бизларнинг хар биримиз хозир хаётимизда нималарни бошимиздан кечираётган бўлсак, буларнинг барии Худовандимизнинг режасининг бир қисмидир.

Албатта гунохларимизнинг натижаси бунга кирмайди. Аммо хаётингизда хозир сиз тушуна олмаётган нарсалар бўлаётган бўлса, бунинг сабабини билолмай қийналаётган бўлсангиз, асло ташвишланманг, бунда Худованднинг қўли бор. У сизни хеч қачон ташлаб кетмаган, бундан кейин хам ташлаб қўймайди. Айниқса қийин дамларда сиз билан бирга бўлади. Хаётимиздаги қийинчиликлар бизни поклайди. Улар бизнинг имонимизни ўстиради, Худога яқинлаштиради ва баъзи қусурларимизни йўқотади. Худованднинг каломлари соф ва муқаддас каломлардир. Улар бизни Худонинг режасидан бохабар қилади, қийин дамларда бизга далда беради, Борар йўлимизни кўрсатади. Улар қадамларимиз учун чироқ бўлади. Шундай экан Худованднинг ёнидан узоқ кетманг. У сизни танлаганини ва сизнинг хаётингизда махсус режаси борлигини эсланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top