3:55

Жамоатни химоя қилиш

MP3

“Ўзаро тинч-тотув яшаб, Рухнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.”

“Энг аввало мухаббат сизнинг хаётингизни бошқарсин, шунда бутун жамоат мукаммал уйғунликда бирга бўлади.”

Ассалому алайкум қадрдонлар. Юқоридаги оятлар айнан биродарларнинг бирликда яшаши ва жамоатни хар қандай ёмонликлардан химоя қилиши хақида. Биз бекорга Жамоатни химоя қилиш мавзусини танламадик. Чунки бу иш сиз ва бизнинг вазифамиздир. Жамоат бирлиги шунчалик мухим мавзуки Муқаддас КАломда бу мавзуга жаннат ёки дўзах мавзусидан кўра кўпроқ ёндашган. Худованд биз ўзаро уйғунликда бирликни хис қилишимизни истайди. Бирлик бу қалблар муносабатидир. АГар бу бирликни бузсангиз юрагингизни МАсихнинг ТАнасидан юлиб олган бўласиз. Хар бир ота-она каби бизнинг самовий Отамиз хам фарзандларининг биргаликда маза қилиб хаёт кечиришларидан рохатланади. Раббимиз Исо Масих хибсга олинишидан олдин бизнинг бирлигимиз учун жон куйдириб ибодат қилган эди.

Ўша оғриқли дамларда хам У бизнигн бирлигимиз хақида ўйлаган. Бу бирликнинг қанчалик катта ахамиятга эга эканлигини кўрсатади. Ердаги хеч бир нарса Худога қадрли эмас, фақат Унинг жамоатигина Унга қадрли. У Ўз жамоати учун катта тўлов тўлади. Табиийки жамоатини химояланган бўлишини ва айниқса уни барбод қиладиган хавфлардан холи бўлишини хохлайди. Агар сиз Худованд оиласининг аъзоси бўлсангиз, жамоатни химоя қилиш сизнинг хам жавобгарлигингизга киради. Исо Масихнинг буйруғига кўра сиз бирликни сақлашингиз, биродарлик муносабатларини химоя қилишингиз ва жамоатингизда уйғунлик юзага келтиришингиз керак бўлади. Муқаддас Каломда: «Ўзаро тинч-тотув яшаб Рухнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар”, — деб ёзилган. Қандай қилиб Рухнинг бирлигини сақлашимиз мумкин. Муқаддас Каломда бу саволга хам жавоб бор. Бунинг учун биз орамиздаги фарқларга эмас, умумийликка диққатимизни қаратишимиз керак. ХАворий ПАвлус бизга: “Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни рухан ривожлантириш учун жон куйдирайлик.”

Имонлилар сифатида бизнинг Худойимиз битта, бир тана, бир мақсад, битта Ота, битта Рух, ягона умид, имонга ва мухаббатга эгамиз. Бизнинг нажотимиз хам бир. БУлар бизнинг бир бўлишимизга сабаб бўладиган фактлар. Шунинг учун хам бизлар орамиздаги турли хилликка қарамасдан, орамиздаги умумийликка қарашимиз керак. Худо бизга турли хилдаги шахс бўлишни, ирқимизни белгилаб берган. Шунинг учун биз ўзимиздаги турли хиллик билан хурсанд бўлишни ўрганишимиз керак. Худо бизнинг бир хиллигимизни эмас бир бўлишимизни хохлайди.Ана шу бирлик учун орамиздаги фарқлар бизни бир-биримиздан айириб қўйишига йўл қўймаслигимиз керак. Нима бўлганда хам, биз орамиздаги умумийликка диққатимизни қаратиб, Масих бизни севгани каби бир-биримизни севишни ўрганишимиз лозим. Бу дунёда хеч ким мукаммал эмаслигини ёдимизда тутсак, жамоатда идеал имонли бўлмаслигини англасак бошқаларга бўлган муносабатимиз ўзгаради.

Бошқа имонлилар сизни хафа қилган бўлса хам, ўртадаги муносабатни бузишингизга сабаб ва бахона бўлолмайди. Каломда Худованд шундай дейди: « Бутун камтарлик ва юмшоқлик билан, мухаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар. ” Жуда кўп сабабларга кўра имонлиларнинг жамоатдан хафсаласи пир бўлади. Бундай сабабларни кўплаб келтириш мумкин, келишмовчилик, хафагарчилик, иккиюзламачилик, тубанлик, қонунчилик, ва бошқа гунохлар. Агар яхшилаб разм солиб қаралса жамоатнинг ўзи хақиқий гунохкорлардан ташкил топган, бунга биз хам кирамиз. Гунохкор бўлганимиз учун бир-биримизни хафа қиламиз. Шундай пайтларда жамоатни ташлаб кетиш ўрнига ўртадаги совуқчиликни бартараф этишга харакат қилиш керак. Сизнинг жамоатингизда муносабат қандай. Жамоатингизнинг бирлигини химоя қиляпсизми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top