Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Биродарлик буж уда ёқимли муносабат. Агар биродарларингиз орасида сизга яқини бўлса бу ундан хам яхши. Бошқаларга айта олмаган гапингизни биродарларингизга айта оласиз. Бу бизнинг рухий оиламиз. Бу оила фарзандлари бир-бирларига рухан боғланганлар. Улар хар қандай муаммолар бўйича дардлаша ва сухбатлаша оладилар. Бир танадай бир бирларига боғланганлар. Бу боғланиш эса қийин дамларда асқотади. Шундай экан бугун шу оиладаги Ота ва фарзандлар, Яратувчи ва инсон ёки бўлмаса Кулол ва лой ўртасидаги муносабат хақида гаплашамиз. Бу муносабатда биз қандай харакат қиламиз? Агар Кулолга қарши итоатсизлик қилсак, нима бўлади. Итоатсизлигимизнинг натижаси қандай бўлади, булар хақида сухбатлашамиз. Ишаё китобининг 29 боби 16 оятида шунда сўзлар бор: « Худди кулол лой каби фикрлагандек сизлар хамма нарсани остин-устун қилиб юбординглар. Ясалган нарса кулол хақида «У мени ясамади” ёки бўлмаса кўза кулол хақида «У хеч нарсани билмайди”, дея оладими?”.
Худовандимиз билан тўлиқ ва мукаммал муносабатда бўлишимиз учун эски одатларимиз, ва шайтон бизни боғлаган баъзи нарсалардан озод бўлишимиз керак. Агар сиз Худовандга ишонсангиз ва Уни таниб билишни истасангиз хаётимизнинг баъзи қисмларидаги шайтон занжирларидан озод бўлишимиз керак. Масих бизга ваъда қилган озодликка қандай эришамиз? Итоат! Худо каломига итоат қилиш орқали! Ёқуб 1:22 оятни эшитинг: «Ўз-ўзингизни алдаб, Худо каломининг фақат тингловчиларигина эмас, балки ижрочилари бўлинглар.” Каломни ўқиш ва унга зудлик билан амал қилиш худди озодлик поездига чиптага ўхшайди. Худонинг Каломи озодлик берадиган мукаммал қонун. Агар Худо бизнинг харакатимизсиз биздаги қулликларни боғлаб ташлаганида нима бўларди? Биз яна бошқа қулликни ўзимизга олволган бўлардик. Худо эса бизни хақиқатда ичимиздан ўзгартиришни истайди. У бизнинг онгимизни янгилашни, бизни хароб қиладиган одатларимиздан халос қилишни, бизда янги одатларни шакллантиришни истайди. Агар биз Нажоткоримиз билан биргаликда юрсак, У бизда шу ишларни амалга оширади.
Эски Ахддаги бошқа китоблардан кўра Ишаё китобида Озодлик ва асирлик хақида кўпроқ ёзилган. Ишаё пайғамбарнинг хизмати давомида Исроил халқи асирлик бўсағасида турарди. Чунки улар Худога бўйсунишдан бош тортаётган эдилар. Шунинг учун хам Худованд Ишаё орқали: “Сизлар хаммасини остин устун қилиб юбординглар. Мен Худоман. Сиз эса инсонсиз.Мен, Яратгувчи, сизлар яратилган инсонсиз. Мен Кулол сизлар эса лойсизлар. Меннинг фойдам учун эмас ўз фойдангиз учун бўйсунишингиз керак.” Худо Ишаё пайғамбарнинг китоби орқали қуйидаги учта нарсани таъкидлайди.
У Худо ва бошқаришга хаққи бор.
Итоатсизлик учун қаттиқ жазолайди.
Бўйсунганларни химоя қилади ва мархаматлайди.
Ишаё 30 боб 8-21 оятларда Худованд инсон итоатсизлиги туфайли қандай балоларга дуч келиши, аммо итоатсизлик билан мархамат ва баракатга эга бўлиши хақида ёзилган.
Агар Худога итоат қилсак, чапга қарасак хам ўнгга қарасак хам Худонинг кўрсатмаларини эшитамиз. Энди хозирги хаётингизга қараб ўйлаб кўринг Худонинг бизга берган Муқаддас Рухисиз, Худо йўлида юра оламизми? Худо фарзандлари итоатсизлик туфайли фақат ўзларини алдайдилар холос. «Исён”, “итоатсизлик” сўзларига “қайсарлик”, “бўйсунмас” каби сўзлар синониб бўла олади. Орамизда жуда кўпчиликка қайсарлик хислати бегона эмас. Яқин ўтган кунларда Худонинг каломига итоатсизлик қилган ёки Худонинг айтганига қайсарлик қилган вақтларингиз бўлдими? Шундай холат бўлган бўлса, Худодан кечирим сўранг. Чунки қайсар фарзанд Худо фарзандидай харакат қилолмайди. Ундан ташқари итоатсиз имонли Худонинг кўрсатмаларини эшитишни хохламайди. Хақиқатдан кўра ўзининг қулоғига ёқимли бўлган сўзларни маъқул кўради. Худонинг қайсар фарзанди кўп қийналади. Шундай экан келажакда қилаётган хатти харакатингиз учун қийналишни истамасангиз, хозироқ Худонинг айтганларига амал қилинг.