Биз нимаики қилмайлик, ҳар бир ҳаракатимизни ўйлаб қилишимиз лозим. Ҳатто одамлар Худони билмаган тақдирларида ҳам, уларнинг виждонлари қилаётган ишларининг тўғри ёки нотўғрилигини белгилайди. Шунинг учун ҳам улар қилган ишлари учун жавобгар бўлиб қолаверадилар. Аммо биз имонлилар Худонинг йўлида руҳам ўсишимиз учун жуда кўп нарсага эътибор беришимиз керак. Агар гуноҳ қилсак, шубҳасиз руҳан ўса олмаймиз. Аммо гуноҳ қилишдан ўзимизни иложи борича тийсак, лекин шунда ҳам нимадир ҳалал бераётганини сезсак бу аждодлардан ўтган гуноҳлар бўлиши мумин. Эски Аҳдда ҳам Янги аҳдда ҳам қандай ишлар қилсак, Худовандга маъқул келмаслиги ёзилган: Ишаё 47:9-15 оятда: “Бир кунда иккиси бошингга келади: болаларингдан айриласан, тул қоласан. Ҳа, кўп сеҳр жодулар қилдинг, афсунларинг кучи кўп эди. ёвузлигинг билан ўзингни беҳатар сездинг, мени ҳеч ким кўрмайди, дединг. Мана, бирдан кулфат бошингга келар, сеҳр жоду билан уни даф қилолмайсан. Бошингга бахтсизлик ёғилар, сен уни қайтара ололмайсан. Ҳалокат бирдан сенга келар, бу тушингга ҳам кирмаган. Қани, сеҳр жодуингни ишга сол, кўпроқ афсунгарлик қил, ахир ёшлигингдан бундай ишларга сен одатлангансан. Балки бирон нарсага эришарсан, балки бирортасини қўрқитарсан. Олган маслаҳатларинг кўплигидан ўзинг роса гангиб қолдинг. Қани мунажжимларинг, таъбирчиларинг, ҳар ойда тақдирингдан башорат қиладиганлар! Энди туриб, бошингга тушадиган кулфатлардан сени улар қутқарсин. Қара, ҳаммалари сомонга ўхшар, олов уларни ямламай ютар! Жонларини оловдан қутқара олмаслар. Исиниш учун кўмирлари, олдида ўтирай деса, олови бўлмас. Мана сенга келган фойда! Ёшлигингдан сен олди берди қилган ҳар одам ўз йўлига қараб кетади! Сени қутқаражак бир кимса бўлмайди”, деб ёзилган.
Ҳизқиё 14:6 “Исроил халқига шундай деб айт: Эгангиз Раббий айтмоқда, эй халқим, макруҳ бутларингдан воз кечиб тавба қилгин. Жирканч одатларингдан юз ўгиргин.” Агар бу ҳақида чуқурроқ билмоқчи бўлсангиз сизга жодугарлик ишларидан мисоллар келтиришимиз мумкин. Фол очиш, бошқаларни шифолаш мақсадида турли хил дуолар ўқиш, иссиқ-совуқ қилиш, рухлар ёрдамида жинларни қувиб чиқариш, юрак солиш, рухлар ёрдамида бошқаларни даволаш, турли хил туморлар ва афсун дуоларини ёзиб бериш, ўлган қариндошлар ёки аждодларнинг руҳларини чақириш, ва ҳакозолар, жодугарлик ишларига мисоллар бўла олади. Сиз ҳаётингизда қуйидаги ишларга аралашганмисиз?
Фолбинга фол очиш, иссиқ-совуқ қилиш ёки йўқолган нарсани топиш учун (ва ҳкз) борганмисиз? Домлага бирор фожеадан ҳимоя қилдириш, касалликдан шифо топиш, хар ҳил ёвуз руҳлардан озод бўлиш учун борганмисиз? Экстрасенсга борганмисиз?
Табиблар томонидан, сеҳр-жоду орқали шифоланиш учун борганмисиз? (Баъзи табиблар фақат шифобахш гиёҳлар бериш билан одамларни даволайди, баъзилари эса ўзини илоҳий шифо берувчи инсон деб, билади.) Руҳларни қоғоз ёки бошқа нарсада қандайдир белгилар қолдириб кетиш учун чақирганмисиз? Ўлганларнинг руҳи билан мулоқот қилганмисиз?Ўлган кишининг арвоҳини худди тирикдек кўрганмисиз? (Лекин аслида улар ёвуз руҳлар) Ёвуз руҳларнинг жинсий (зўрлаш) ҳужумлари ёки тегишишига дуч келганмисиз? Ичингизда суҳбат бораётганига ўхшаган товушларни эшитганмисиз ёки сизни маҳкум қиладиган ўйлар миянгизга ўз-ўзидан келаверадиган ҳолатлар бўлганми?
Сиз ғайритабиий деб, ҳисоблайдиган воқеалар бошингиздан ўтганми?
Агар шундай ишлар билан шуғулланган бўлсангиз, тезда уларни рўйҳат қилиб ҳамма гуноҳларингиз учун Худога тавба қилинг ва гуноҳларингиз ўрнини Худонинг марҳамати билан алмаштиринг. Сиз ибодат қилганингизда қилган гуноҳларингиз учун кечирим сўраб, ўша ишларни рад этинг. Ва : “Худовандим манна шу гуноҳларнинг ўрнини Сенинг марҳаматингга алмаштираман”, деб айтинг. Шундай сўнггина ҳаётингизда бундай гуноҳларнинг таъсири йўқолади. Бу эса сизнинг руҳий ўсишингиздаги тўсиқни олиб ташлайди. Шайтон сизни тўхтатишига ёки йиқитишига ҳеч қандай фурсат қолмайди.