2:56

Нотўғри қарор қилмаслик 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум. Бу рукндаги суҳбатларимизни берилиб тинглаётган бўлсангиз керак. Чунки берилаётган маълумотлар ҳар бир кишини бефарқ қолдирмайди. Бу маълумотлар қизиқ ва фойдали. Ўтган сафар нотўғри қарор қилишдан қочиш ҳақида суҳбатлашганимизда бу борада Масиҳ бизга энг яхши намуна бўла олади дедик. Шу фикримиз асносида Масиҳнинг васвасага тушган чоғидаги энг яхши учта қарорини кўриб чиқишни бошлаган эдик. Биринчи тўғри қарори «Ёзилганки, инсон биргина нон билан эмас, Худонинг оғзидан чиққан сўз билан яшайди”- дейиш бўлди. Бу билан эса самарали қарор қилишнинг биринчи усулини кўрсатди.

Бизнинг яхши қарорлар қилишга ёки нотўғри қарор қилмасликка томон ташлайдиган биринчи қадамимиз бу Худо Каломи бўйича яшашдир. Исо Масиҳнинг иккинчи қарори маъбаднинг тепасидан сакраб, Худони синаш ёки синамасликдан иборат эди. Биз ҳам Худони ахмоқона қарорларимиз оқибатида ноқулай аҳволга солиб қўймаслигимиз керак. Агар бола бирор нотўғри иш қилиб, унинг ўрнига отаси ноқулай аҳволда қолса, ота қанчалик ғазабланади, тўғрими? ХУдди шунга ўхшаб, биз ҳам ахмоқона қарорларимиз туфайли Худони ноқулай аҳволга солиб қўймаслигимиз керак. Худо бизни қутқаради. Аммо аҳмоқона қарор барибир яхши эмас. Шайтон Исони ўз измига бўйсундириш учун ҳатто Каломдан ҳам фойдаланди.

Шекспир айтганидек; «Иблис, ўз мақсади йўлида Каломдан ҳам фойдаланади”. Аммо Исо Масиҳ шайтонга яна “Ёзилганки, «Раббинг бўлган Худовандни синама”.” – деб жавоб берди. Худди шунга ўхшаб, шайтон ҳам нотўғри қарорлар қилишимиз учун Каломдан парча келтириши мумкин. Самарали қарор қилишнинг иккинчи усули бу Худовандни синамаслик экан. Худо мўъжиза қилиши учун ўзингизни ёмон холатга солиб қўйманг. Тасаввур қилинг, шайтон дастлабки иккита васвасада ўзини худди дўстдек қилиб кўрсатди. Аммо иккала васвасада ҳам муваффақиятсизликка учради. Шундай бўлса ҳам у чекинмади. Учинчи марта васваса қилишга қарор қилди. Исо Масиҳнин учинчи васвасага қилган қарори орасида икки танлов бор эди; Шайтонга хизмат қилиш ёки Худога содиқ қолиш.

Биз инсонлар тез-тез йўлдан адашиб, пул, юқори лавозим, қудрат каби бошқа худоларга сиғина бошлаймиз. Бу парчани ўқиётганимизда Шайтонга рад жавобини бериш Исога осон бўлган деб ўйлашимиз мумкин. Балки осон бўлмагандир, ахир у ҳам биз каби оддий инсон қиёфасида эди-ку? Шайтон ҳар доим бўсағада туради. У бизни Худодан чалғитиш учун турли найрангларни ўйлаб топади. Бироқ Исо Масиҳ Худонинг ҳам бизнинг ҳам ҳафсаламизни пир қилмади. У Шайтонни ўз исми билан атаб; «Йўқол кўзимдан Шайтон! Чунки Тавротда: «Раббинг Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл”, деб ёзилган”- деди. Демак, самарали қарор қилишнинг учинчи усули бу ҳар доим Худога сажда қилиш ва фақат Унга хизмат қилиш экан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top