3:13

Кечирилган бироқ ҳали ҳам қамоқда

MP3

Ассалому алайкум. Бизнинг энг катта умидимиз ва бизга берилган ваъдаларнинг энг каттаси ҳам бизнинг кечирилганимиз ҳақида. Худованд биз гуноҳкорларнинг чин дилдан тавба қилишимизни сабрсизлик билан кутади. Шундай қилсак, ҳар нарсада Масиҳ билан тенгма-тенг меросдан баҳраманд бўламиз. Шундай бўлса ҳам кечирим қабул қилиш билан, узр қабул қилишнинг орасида фарқ бор. Агар бир киши магазинни ўмарса, ва кейинчалик қамоқхонада тавба қилиб имонга келса ҳам айбдор саналади. Унинг гуноҳларини Худо кечирди, бироқ у қилган гуноҳининг натижасини олиши керак. Шунинг учун ҳам муддатини ўтамагунча қамоқхонада қолади. Бундай ҳолатга Шоҳ Довуднинг гуноҳи энг яхши мисол бўла олади. Шоҳ Довудни Худо “Худди мен истагандек”, ёки бўлмаса “қалбимдаги одам”, деган эди.

Ундан ташқари айнан унинг уруғидан Масиҳ дунёга келиши керак эди. Довуд Ботшева билан зино қилди. Бу ҳам етмагандек, Ботшеванинг эри Уриёни ўлдиртирди. Ботшева эса ҳомиладор бўлиб ўғил туғди. Бироқ Худованд Довуднинг гуноҳидан қаттиқ ғазабланиб, унинг олдига Натан пайғамбарни юборди. Довуд Натан пайғамбар олдида Худодан кечирим сўраб тавба қилди. У «Мен Худога қарши гуноҳ қилдим”, — деб йиғлади. Натан эса: “Худованд сенинг гуноҳингни кечирди. Сен ўлмайсан. Аммо қилган гуноҳинг натижасида туғилажак ўғлинг ўлади”, — деди. Довуд қаттиқ қайғуга тушиб, фарзанди учун рўза тутди. У ейиш ва ичишдан бош тортиб, фарзандини ўлмаслигини тилаб Худога ёлворди. Шунга қарамай чақалоқ ўлди. Биз қандай йўл тутиш ёки тутмасликни танлашимиз мумкин, аммо натижаларини танлай олмаймиз.

Бир одам ҳақида айтиб берай. Жалол қотиллик қилгани учун бир неча йил қамоқда ўтириб чиқди. У наркотик моддалар чекарди. Наркотикларни бошқаларга ҳам сотарди. Аммо қамоқхонада у Масиҳ орқали иккинчи ҳаётга эга бўлди. У катта ёшдаги мактаб ўқувчиларига кўпинча шундай дейди: “Ҳеч қачон кимдир сизни ахмоқ қилишига йўл қўйманг. Наркотик моддалар, роҳатлантиради, уни тортсангиз ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Сиз наркотик моддаларнинг бошланиши қандайлигини биласиз, улар маззадек. Аммо бу наркотикларнинг охири қандайлигини мен жуда яхши биламан. Менинг бу ўлим оғусини татиб кўриш ҳақидаги қарорим ҳаётимни вайрон қилай деди”. У шундай деб ўз ҳикоясини ўқувчиларга айтиб беради.

Худди Жалолдек бизнинг қиладиган баъзи қарорларимиз қизиқ ва яхшига ўхшаб кўринади, аммо уларнинг натижаси оғриқ, ажралишга, моддий қашшоқликка, ҳасталикка ва муносабатларнинг бузилишига олиб келади. Биз қиладиган қарорларимизнинг оқибатларидан қочиб қоламиз, деб ахмоқона фикрлаймиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг зинонинг оқибати ажралиш, ишхонадаги чатоқ ишларнинг охири ишдан ҳайдалиш, чекишнинг охири рак. Ҳар бир киши ҳаётида ўз олдига қўйган биринчи даражали қарори бўлади. Бу – ҳаётда Худони биринчи ўринга қўйиш бўлиши керак. Хўш, сизнинг биринчи даражали қарорингиз қандай? Бўш пайтингизда бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг. У ердан эркаклар, аёллар, оила, болалар тарбияси, руҳий йўл-йўриқлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top