Ассалому алайкум. Биродар, агар эътибор берган бўлсангиз бир неча сафардан буён биз қиладиган қарорларимиз ҳақида суҳбатлашяпмиз. Биз сизлар билан нотўғри қарор қилмаслик учун нималарга эътибор бериш ҳақида гаплашдик. Бугун эса қарор қилишдан олдин муҳим ёки муҳим эмаслигини билиб олиш ҳақида сухбатлашамиз. Суҳбатимизни бошлашдан олдин Каломдан бир оятни ўқисак: «Устоз, Тавротнинг қайси амри буюк? – деб сўради. Исо унга: ― Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин. Бу биринчи ва энг буюк амр. Иккинчиси эса шунга ўхшашдир. Ўзгани ўзинг каби севгин.”
Қорнингиз жуда оч бўлганида ейдиган нарса танламайсиз. Ҳамма нарса чиройли ва ширин кўринаверади. Шунинг учун магазинга кириб бирор нарса сотиб олганингизда сумкангиз танангизга озуқа бермайдиган нарсалар билан тўлиб кетган бўлади. Бироқ уларнинг нархи ҳам арзон эмас. Сиз кўп нарса ҳарид қилдингиз-у, аммо ҳали ҳам оилангизга керак бўлган нарсаларни ҳарид қилмагансиз. Рўйхатсиз бозорлик қилиш вақтингизни ҳам олади пулингиз ҳам бекорга кетади. Ҳаёт ҳам худди шундай нотўғри бозорлик қилишга ўхшайди. Ҳаётимизни назорат қилиш учун ўзимизни бағишлайдиган нарсаларнинг қанчалик муҳим ёки муҳим эмаслигини аниқлаштириб олишимиз керак. Биз чекланган вақтимиз ва пулимизни Худованд кўрсатганича сарфлашимиз керак.
Аммо кўпинча биз унинг тескарисини қиламиз. Худо учун муҳими нима? Берадиган жавобимиз ҳаётимиздаги биринчи даражали нарса нималигини аниқлаб беради. Худонинг инсон ҳаёти учун биринчи даражали мақсадлари нима? У бизга шундай нарсаларни рўйхат қилиб берганми? Худонинг ҳаётимиздаги биринчи даражали мақсадлари нималигини билиб олишдан олдин қуйидаги тўрт нарсага диққатингизни қаратсак:
Худо мендан қандай бўлишимни ва нима қилишимни хоҳлайди?
Худо вақтимни ва маблағимни қандай сарфлашимни истайди?
Худо менинг қандай характерли бўлишимни ёки ўзимни қандай тутишимни истайди?
Худо мендан қандай муносабатни кутади ва қандай ишларни қилишимни хоҳлайди?
Қисқагина қилиб айтадиган бўлсак Худо биздан Муқаддас Каломга кўра яшашимизни хоҳлайди. Муқаддас Каломда бизнинг ҳаётимиз учун муҳим бўлган мавзуларга жавоб бор. Бир куни експерт Исони синаш мақсадида шундай деди: “Устоз Таврот амрларининг қайси бири буюк?” Исо унга энг тўғри жавобни берди. Агар биз бу амрни тўғри тушунсак, ҳар бир дақиқамизни унга бағишлаймиз, энг кичик кучимизни ҳам унга бағишлаймиз. Онгимиз ҳам унинг ҳаёллари билан тўла бўлади. Шундай бўлса У бизни ўзининг мухаббати билан тинчлантиради. Бироқ куни билан муҳаббат ҳақидаги фикрлар билан ўтира олмаймиз-ку. Биз у буюрганича яшаймиз ва ҳаракат қиламиз. Бироқ шунда ҳам энг муҳим нарсани унутмаймиз. Муҳими Уни севиш.