4:06

Бутпарастлик

MP3

“Ким унга хеч қандай манфаат келтирмайдиган бут ясар экан” (Ишаё 44:10). Азизлар биз сизлар билан бутунлай озод бўлишимизга халал берадиган бир нечта тўсиқларни айтиб ўтдик. Улардан бири ишончсизлик, иккинчиси мағрурлик эди. Бугун эса учинчи тўсиқни яъни бутпарастлик тўсиғини кўриб чиқамиз. Ишаё 55 боб 2 оятда Худованд Ўз халқига мурожаат қилаяпти. Бу халқ Уни биларди фақат Унга қараб юрмаётган эди. ШУнинг учун хам Худованд улардан: “Нима учун нон бўлмаган нарсага пул сарфлайсизлар, нима учун сизларни қониқтирмайдиган нарсалар учун ишлайсизлар”, деб сўрайди. Кейин эса фарзандини ўзига диққат қилишини истага она каби: «Эшитинг, эшитинг яхши бўлган нарсани енглар ва қалбингиз қаноатланади.” Худованд хеч кимни мажбурламайди. У хамманинг нажот топишини истайди, шунинг учун хам У бизга танлаш хуқуқини берган. Одамзоднинг бир ёмон томони бор, у хам бўлса у хеч қачон қаноатланмайди.

Баъзилар Исога келишидан олдин, ниманидир излаб юрган бўладилар. Аммо нажотга эга бўлганидан кейин хам яна бирор нарсадан қаноатланиш учун бошқа ерга кетадилар. Жуда кўп масихийлар Худованднинг нажотини қабул қилади-ю, хар куни У билан муносабатда қониқиш олишни рад этадилар. Аслида Худо бизларга биз ўзимиз кутганимиздан хам кўпроғини беришни хохлайди. Худованд бизни шундай яратганки, хар биримиз Худога мухтожмиз. Қониқиш олмаслик ёмон нарса эмас. Анна шу қониқиш бизни Исога олиб келмаса, шундан ёмони йўқ. Худованд оч юрак ва чанқоқ рух билан Унинг ёнига боришимизни хохлайди. Бизнинг хаётимизда Худованд туриши керак бўлган жойга нимани қўйсак, анна шу биз учун бут бўлади. Худованд бизни яратаётганида энг чуқур мухтожликларимизни фақат Ўзи қондиришни истаган. Аммо биз ичимиздаги мухтожликларимизни бошқа бир нарсадан изласак, ўша нарсани биз Худонинг ўрнига қўйиб қўйган бўламиз. Худованд бизни фақатгина Ундан қониқиш олишимизни истайди.

Аммо биз ўша қониқиш олиш истаги билан Худога эмас бошқа нарсага борсак, ўша нарса биз учун бут бўлиб қолади. Хаётимизда бундай бутлар бир эмас бир нечта бўлиши мумкин. Улар одамлар, нарсалар ва ишлар бўлиши мумкин. Биз хаётимизга яхшилаб назар солганимиздан кейин, Худонинг ўрнига қўйиб қўйган нарсаларимизни бут деб қабул қилганимизда ва улар бизга Худо беришни хохлаган қониқишни беролмаслигини тан олганимизда, ўша бутларни йўқ қилиш учун дастлабки қадамни ташлаган бўламиз. Қадимда Исроил халқи жуда кўп марта ва кўп йиллар Худони унутиб, бутларга ва турли хил тепаликларга сиғина бошлади. Худованд уларни Ўзи томон буришга жуда кўп марта харакат қилди. Ва охири халқни ўз холига ташлаб қўйди. Ишаё пайғамбар Худога шундай деган эди: «Нега халқингни ташлаб қўйдинг?” ишаё бу сўзларни ёзганида, Исроил халқининг орасида Унинг хузури йўқлиги хақида айтган эди.

Агар бизлар хам хаётимизда Худога тегишли бўлган жойни бошқа нарсалар ва ишларга берсак, Худованднинг хузури биз билан бўлмайди. Хуодванд Ундан юз ўгирган халқни жуда кўп марта жазолаган. Худди она қулоқсиз боласини жазолаганидай, уларни жазолаган. Аммо хеч қачон ташлаб қўймаган. ЧУнки У Иброхимга берган ваъдасига доимо амал қилади. Шунинг учун азизлар хаётингизга яхшилаб назар солинг. Қаерда Худонинг ўрнини бут билан алмаштиргансиз. Агар топа олмасангиз Худодан сўранг, У албатта сизга ёрдам беради. Худодан қаноатланинг. У сизни кўнгил армонларингизга етказади. Фақат Унга мурожаат қилинг. У сизнинг ички мухтожликларингизни билади ва сизга ёрдам Бера олади. Унинг хузури сизни тарк этмаслигини истасангиз, хаётингиздаги хамма бутларни йўқ қилинг. Хар доим қандай хаёти кечираётганингизга эътибор Беринг. Хар сафар ички эхтиёжларингизни қондиришга хушёр бўлинг. Хар сафар Худога юз буринг. Чунки фақат У сизни жуда яхши билади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top