3:52

Мағрурлик

MP3

Азизлар биз Худонинг фарзандлари эканмиз, бизнинг асосий вазифамиз, Худовандимизга улуғворлик келтиришдир. Аммо баъзан Худовандимизга улуғлик келтиришимиз учун нимадир халақит беради. Худони улуғлашимизга халақит берадиган нарса нима экан? Бу биздаги мағрурлик. Ишаё 43:7 оятда: «Менинг номим билан чақирилганларни, Ўз улуғворлигим учун яратганларимни… олиб келинглар” – деб ёзилган. Шу оятга кўра биз Худонинг улуғворлиги учун яратилганмиз. У Ўзини биз орқали намоён қилишига йўл қўйишимиз керак. У Ўзининг улуғворлигини бошқа билан бўлишмайди. Хатто Ўз фарзандлари билан хам. Бу худбинлик эмас, чунки У бизнинг келажагимизни ва ўзимизни ўзимиздан хам яхшироқ билади. Худони улуғлаш йўлидаги энг катта тўсиқ бу мағрурлик. Мағрурлик – оилаларни, хизматни, дўстликни, ишларни ва характерни барбод қиладиган нарсадир.

Худованд Унинг номини бошқаларга астойдил танитишни истайдиган одамлар хаётида кўринади. Бу жуда оддийга ўхшаб эшитилади, аммо ундай эмас. Аслида баъзи бир нарсалар инсон табиатига зид. Инсон бошқа бировдан кўра кўпроқ ўзи, машхур бўлишни истайди. Хатто биз болаларимизни ёки турмуш ўртоқларимизни бошқаларга танитишни истасак хам юрагимизнинг тубида бизни хам танишларини истаймиз. Худованд бизга берган тақдирни амалга ошириш учун биз бутун дунёнинг Шохи биз орқали кўринишига йўл қўйишимиз, ўзимизни танитиш васвасасини енгишимиз керак бўлади. Кишида мағрурликнинг бўлиши бу хам унинг шунга қул бўлиб қолганини билдиради. Баъзан кишининг ўзини ўта камситиб юбориши хам мағрурликнинг бир кўринишига киради. Мен баъзи бир одамларни биламан. Улар мен нажот топишимнин имкони йўқ, мен ўта ёвузман, ва жуда гунохкорман, дейишади. Бундай одамлар улардаги бу нарса мағрурликнинг бир тури эканлигини эшитишса, хайрон қолишлари табиий.

Уларнинг шундай ўйлашларидан фақат бир хулосага келиш мумкин; уларнинг гунохи ёки муаммоси Худодан хам катта. Шундай бўлиши мумкинми? Худованд бизнинг юрагимизни эгаллашни хохлайди, мағрурлик эса юракни қоплаб олган бўлади. Худованд бизни Унда кучли бўлишимизни истайди, аммо мағрурлик эса ўзидаги заифликни тан олдирмайди. Худованд бизни бутунлай озод қилишни истайди, мағрурлик эса мен аллақачон озодман деб ўйлайди. Худованд юрагимизнинг қоронғи жойларига хам кириб боришни истайди, мағрурлик эса бу менинг сирларим, бошқа бировнинг билишга хаққи йўқ деб айтади. Хозирги жамиятда жуда кўпчилик камтарликни ўзларига эп билмайди. Хамма бошқа бировдан кўра ўзини баланд олишга харакат қилади. Мағрур бўлсам, кучлиман деб ўйлайди. Ундай одамлар камтарликни заифлик деб билади. Бундай одамлар бир кун келиб қаттиқ қоқинадилар.

Худованд бизнинг камтар бўлишимизни хохлаётган экан, камтар бўлишимиз керак. Камтар бўлишимизга мағрурлик халақит беради. Аммо камтар бўлишга қарор қилсак ва хар сафар мағрурликни бир четга улоқтирсак, аста секин камтарликни ўзимизга қабул қиламиз. Юқорида кўриб чиққанимиздай, мағрурлик Худовандимизни улуғлашимизга халал беради. У Худованддан кўра ўзимизни кўпроқ улуғлашимизни хохлайди. Бу эса Худога нисбатан гунох бўлади.Агар бизни тинглаётган бўлсангиз, ўз хаётингизга яхшилаб назар солиб кўринг-чи? Сизда мағрурлик бормикан. Сиз Худованд хақида бошқаларга билдириш чоғида ўзингизни хам улуғлашларини ва сиз хақингизда мақтовлар эшитишни истайсизми? Агар шундай бўлса, бу бориб турган мағрурлик. Сиз Худованднинг иродасини эмас, ўз машхурлигингизни излаяпсиз. Худо Забур китобида шундай деган: “Худо камтарларга иноятлидир.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top