“Халқимнинг йўлларидан тўсиқларни олиб ташланглар” (Ишаё 57:14). Бу калом Ишаё китобидан олинган. Худо бизнинг рухий хаётимиздаги хар қандай тўсиқни олиб ташлашни хохлайди. Агар очиғини тан оладиган бўлсак, хар биримизнинг хаётимизда рухий ўсишимизга, Масихда тўлиқ эркинликка эга бўлишимизга халақит берадиган турли хил тўсиқлар бўлади. Бу тўсиқларни баъзан биламиз, баъзан эса улардан мутлақо хабаримиз бўлмайди. Аммо бир нарсани ишонч билан айтишим мумкинки, агар сиз юрагингизнинг энг яширин ерларига хам Худовандни киритсангиз, бу тўсиқлар олиб ташланади. Ишаё китобидан олинган юқоридаги оятда ёзилишича тўсиқлар олиб ташланиши керак. Ишаёнинг даврида агар шох бирорта қишлоққа келадиган бўлса, бир неча хафта олдин йўллар тозаланарди. Ишчилар йўлларни тозалаб, шохнинг киришига йўл тайёрларди. Ишаё яшаган жойлар тоғларга туташган водийлар макони эди.
Тоғлардан тошлар кўчганда водий катта-кичик тошларга тўлиб кетарди. Бундай пайтларда эса йўллар хавфли бўлиб қоларди. Агар шох келганида йўл тайёр бўлмаса, ўша қишлоққа кирмай кетиб қолар, қишлоқ ахли эса шохнинг мархаматидан махрум бўларди. Агар Ишаё пайғамбар китобидаги оятга қарайдиган бўлсак, Худованд халқимнинг йўлларидан, деб айтган. Шохнинг йўлларидан эмас, халқимнинг йўлларидан деб аниқ айтилган. ЎЗининг халқи Унинг олдига борар экан, халқнинг йўлида хеч бир тўсиқ бўлишини истамайди. Эркинликка эришиш учун эса олдимиздаги баъзи катта тўсиқларни олиб ташлашимиз керак бўлади. Ишаё 43 боб, 10 оятда «Мени билишингиз ва ишонишингиз учун танланган хизматкоримсизлар…”, — деб ёзилган. Демак Худованд бизни Уни билишимиз ва Унга ишонишимиз учун танлаган. Худога ишонишимизга халақит берадиган қандай тўсиқ бўлиши мумкин. Бу ишончсизлик. Ибтидо 15 боб 6 оятда: «Иброхим Худога ишонди ваш у тариқа оқланди”, — деб ёзилган.
Биз ишончсизликка намуна сифатида Исонинг хаётидан бир воқеани айтсак: «Исо оломон одига келиб у ерда жин урган бола ва унинг отасини кўрди. Боланинг отаси Исонинг олдига келиб: «Агар қўлингдан келса бизларга рахм қил, ёрдам бергин. – деди. Исо унга – қўлимдан келсами? Тўғриси, сен бир оз бўлса хам ишона олсанг эди!… Эътиқодли киши хамма имконга эга бўлади.” Шунда боланинг отаси кўз ёши билан хайқириб, — Эътиқод қиламан раббий эътиқодсизлигимдан қутқар”,- деди. ДАстлаб, жинга чалинган боланинг отаси, Исонинг шу нарсага қодирлигига ишонмади, чунки Унинг шогирдлари боладан рухни чиқара олмаган эдилар. Шунинг учун хам у Исодан: «Агар қўлингдан келса”, деб сўради. Баъзида биз имонлиларда хам Исонинг хар нарсага қодирлигига ишончсизлик бўлади. Аммо хикоянинг иккинчи босқичида, ота чин дилдан ўзининг эътиқодсизлигини тан олади, ва шу учун хам ёрдам сўрайди.
Шунинг учун сизнинг юрагингизда бироз бўлсада, ишончсизлик бўлса тўғри Исонинг олдига бориб, анна шу ишончсизликдан қутқаришини сўранг. Сонлар китобида шундай ёзилган: «Худо инсон эмаски, алдаса, ёки фикрини ўзгартирса. У бирор нарса айтиб кейин қилмайдими? Ёки ваъда бериб вадасини бажармайдими? ” Худованд нимаики деса бари хақиқат. У хеч қачон Ўз сўзига садоқатсизлик қилолмайди. У хар доим ваъдасини бажариб келган. У хозир хам шундай. Хаётингизда Худога ишончсизлик пайдо қилган бирор воқеа содир бўлганми? Агар шудай бўлган бўлса бу; биз ваъдани нотўғри тушунганимиздан, жавобини эшитмаганимиздан ёки бўлмаса У жавоб берадиган вақтидан олдин хафсаламизни пир қилган бўламиз. Исо Масих хар қандай мўъжизани қилолади ва хар кимни шифолай олади. У ишончнинг катта ёки кичиклигига қарамайди, У фақат шунга қодирлигига ишонишингизни хохлайди. Агар биз Унга ишона олсак эркинликка эришамиз. ЧУнки Унга ишонганлар уятга қолмайди.