4:07

Ғазабингизни назорат қилинг

MP3

Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Сиз билан бола ћазабини џандай џилиб юмшатиш ёки уни бошџаришга ўргатиш хаџида сухбатлашдик. Бироџ фарзандимизни ўз ћазабини бошџаришни ўргатишдан олдин ўзимиз хам ћазабимизни назорат џилишни ўргансак яъло иш бўлади. Ёдда тутинг, айрим вазиятларда ћазабни назорат џилиш џийин бўлиб џолади. Айниџса џуйидаги холатларда. 1) Инсон тушкунликка тушганда. 2) у џаттиџ џўрџув холатида бўлса. 3) Касал бўлганида. 4) Рухан ёки жисмонан толиџџанда. 5) Маънавий фаолияти рисоладагидек бўлмаса. Буларнинг хар бири хаџида алохида кўплаб сухбатлар олиб бориш мумкин. Аммо биз ота-оналарга ўзларининг маънавий, рухий, жисмоний ва хиссий соћлићи хаџида џайћуришларини маслахат берамиз. Биз ћазабимизни юџоридаги холатларда назорат џила олмай џоламиз. Бундан хулоса џилган холда хар џандай холатда ўз ћазабимизни назорат џилишга алохида эътибор беришни одат џилайлик.

Ўринсиз ћазаб фарзандни тўћри тарбиялашга тўсџинлик џилади. Бола хулџини назорат џилиш маџсадида камар, хивич каби оддий џуроллардан фойдаланиш хамманинг хам џўлидан келади. Бунинг учун хеч џандай тушунча, аџл фаросат керак эмас. Интизомга шундай йўл билан ўргатаман деб ўйласангиз адашасиз. Интизом бу – болани тўћри йўлда юришга ўргатиш. Аслида тан жазоси интизомга ўргатишнинг кичик бир џисми холос. Ундан џанчалик кам фойдаланилса, фарзанд учун унинг шунчалик фойдаси кўп бўлади. Фарзанд ота-онасининг мехрини сезса, интизом масаласи ўз ўзидан хал бўлади-џўяди. Ота оналар фарзанднинг асосий эхтиёжларини хисобга олмасдан тан жазосини беришади. Улар камдан хам холларда фарзанди билан хисоблашишади. Ота-оналарнинг фикрича жазолаш орџали болани бошџариш осон бўлиб туюлади. Лекин биласизми, жазога асосланган интизомга ўргатилган болалар ичида гўдаклигидаёџ ота-она измига бўйсунмай исён кўтарганлари кўп учрайди.

Џадрли ота-оналар хамма нарса ўз ўрнида бўлгани яхши. Болага аввал мехр беринг, сўнг интизомга ўргатинг. Агар шунга риоя џилсангиз, фарзандингиз билан бўладиган муносабат ўз-ўзидан изига тушиб кетади. Болага ёџмайдиган жисмоний жазони џўллаш зарурияти камроџ бўлади. Аммо шуни унутмангки, хаџиџий мехр мухаббат барибир жазони бутунлай инкор этмайди. Фарзанд ўзини џачонки бахтиёр осуда, хотиржам, ўзига ишонган, рухан тетик, «мен севимлиман” деб хис џилгандагина, интизомга ўргана олади. Агар сиз ноўрин холатларда болангизни жазоласангиз, у сизни тажовузкор деб хисоблайди. Катта бўлганида эса ўзи хам болаларига худди шу йўлни тутади. Биз ўз фарзандларимиз билан орамизда самимий, дўстона, мехрга тўла муносабатлар ўрнатилишини хохлаймиз. ШУ билан бирга улардан ўз хулџи устидан назорат ўрнатишини, тўћри йўлдан юришини хам истаймиз. Буни амалга ошириш учун эса иккита нарсага алохида ахамият бериш лозим.

Биринчидан уларга ярашиџли, шартсиз мехр-мухаббат кўрсатишимиз, иккинчидан эса, уларни севган холда интизомга ўргатишимиз лозим. Бу имкон џадар уларга ижобий усулларни џўллаш демакдир. Мазкур усуллардан фойдаланишда болаларга уларнинг ћурурига тегувчи ортиџча саволлар бериш, тахџирлаш ярамайди. Бироџ биз ота-оналик вазифамизни џанчлик џойиллатиб бажармайлик, фарзандларимиз ваџти-ваџти билан «џовун тушириб” туради. Фарзандларимизни мехр мухаббатга асосланган интизомга ўргатиш учун, уларнинг џандай фикрлашларини хам хисобга олишимиз керак бўлади. Боланинг фикрлаш жараёни катталарникидан фарџ џилиб, мантиџий тескари тарзда кечади. Хамма болалар мехрга зор, улар ота-она мехрининг ўзларига зарурлигини хис џилишади, бироџ уни излашда болалар тескари ва номукаммал йўл тутишади. Азизлар џандай џилиб интизомга ўргатиш хаџидаги сухбатимизни кейинги сафар давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top