3:59

Худованд эркакни хам аёлни хам Ўз қиёфасида яратди 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Бугун одам ва хотиннинг фарқи хақида чуқурроқ мулохазалар олиб борамиз. Ўтган сафар Ибтидо иккинчи бобнинг баъзи оятларини сизлар билан бирга кўриб чиқдик. Бу бобда олтита мухим хақиқатлар бор. Бу хақиқатларнинг нималигига қизиқаётган бўлсангиз бизлар билан бирга Муқаддас Калом дунёсига саёхат қилинг. Биринчи хақиқат шуки, Худованд одамни асосий харакатдаги шахс қилиб яратди. Бир киши одам хақида шундай деган экан: «Хамма воқеалар эркак атрофида содир бўлади…” Унинг бу гапида жон бор, чунки Худованд аёл номи билан эмас эркак номи билан бутун инсониятга исм берди. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Худованд асосан эркакларга мурожаат қилган. Аёл эмас эркак хамма хайвонларга ном берди. Эркак аёлнинг эмас аёл эркакнинг қовурғасидан яратилган. Аёл эркак учун яратилган ва унинг олдига олиб келинган. Эркак аёлга исм берди.

Биз Ибтидо китобидан Худованд одамни яъни эркакни қандай яратгани ва унга керакли нарсалар билан таъминлагани хақида ўқиймиз. Бошқа воқеалар эса албатта эркак билан боғлиқ холда кечади. Худованд Одамни биринчи бўлиб яратди.

Худованд аввал эркакни кейин эса аёлни яратди. Хали аёл пайдо бўлмасидан олдин Худованд Одамни боғни парвариш қилсин, деб Адан боғига жойлаштирди. Хали Хотин пайдо бўлмасидан олдин Худованд Одамга яхши ва ёмонни билиш дарахти мевасидан ейишни таъқиқлаган эди. Одам Ато эса буни хотинига етказди. Одам бутун ер юзининг хокими эди. У бутун инсониятнинг биринчи вакили эди. БУтун инсоният унда мужассам эди. Одам Ато тасодифан биринчи бўлиб яратилмаган. Одамнинг биринчи бўлиб яратилишига асос бор. Ибтидо китобини ёзилишига илхомланритган Худо, Павлусни хам бу хақида ёзишга илхомлантирди.

1 Тимофей 2 боб 12-13 оятларда шундай ёзилган: “Хотин таълим бериб эркак устидан хукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин. Чунки олдин Одам Ато кейин Момо Хаво яратилди.” Инсон зотининг тараққий этиши тарихига назар ташлайдиган бўлсак, айнан эркаклар жамиятни бошқариб келишган. Нахот-ки буни тасодиф деб ўйласангиз? Албатта тарихда матриархал даврлар хам бўлган. Аммо яна Ибтидо китобига қарайдиган бўлсак, Худованднинг Ўзи биринчи бўлиб оилада патриархал формани ташкил этди. Худо аёлни эркакнинг қовурғасидан олди. Шуниси ажойибки Худованд Одам Ато билан Момо Хавони икки хил усулда яратди. Аёл киши эркакнинг қовурғасидан яратилган экан, унинг хаётий вазифаси хам эркакникидан фарқ қилади. Буни қандай биламиз. Бу хақида Муқаддас Китоб шундай дейди: « Чунки эркак хотиндан эмас, хотин эркакдан бунёд бўлган.” Худованд шу оят билан эркак Худованд шарафининг кўриниши, аёл эса эркак шарафининг кўриниши эканини исботлайди.

Худованд аёлни эркак учун яратди.

Ибтидо 2 боб 18 оятда шундай ўқиймиз: «Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, энди унга муносиб мададкор яратаман.” Худованд одамнинг ёлғиз бўлиши унга яхши эмаслигини билиб, айнан унга тўғри келадиган мададкор яратишга қарор қилди. Момо Хаво яна битта эркак бўлиб ёки Одамнинг эгизаги бўлиб яратилмади. У ўша биринчи яратилган одамга ўхшаган ва айни пайтда ундан фарқ қиладиган инсон эди. Унда ўзига хос биологик, физиологик ва психологик жихатлар бор эди. У Одамни тўлдириш ва ер юзида насл қолдиришга ёрдам бериш учун яратилган эди. Ундан ташқари у одам билан мухаббатда бирлашиши керак эди. Худованд эркакка аёл учун исм танлаш хуқуқини берди.

Худованд эркак билан аёлни тенг қилиб яратди. Биз юқорида санаб ўтган хақиқатлардан нима учун эркак билан аёл тенглиги ва Айни пайтда бир-биридан бутунлай фарқ қилишини билиб олдингизми? Шундай бўлса бундай хурсандмиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top