Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сизлар билан Масих жамоати ва Унинг кимлиги хақида сўз юритган эдик. Бугун ўша мавзуни яна давом эттирамиз. Аммо бу сафар Масихнинг хизматига ва жамоатига кўпроқ назар ташлаймиз. Исо Масих туни билан Отасига ибодат қилиб, эрта тонгда ўн икки хаворийни танлади. Шу йўл билан ўн иккита эркак Ота Худо томонидан танланди. Хатто Масих самога кўтарилгандан кейин хам, Карнафлик Яхудонинг ўрнига бошқа бир хаворийни танлаш керак бўлганида, фақат эркак номзодлар қўйилган. Хаворийлар Юсуф билан Маттияни хаворий қилиб танлаш учун қуръа ташладилар. Ўлиб тирилган Масих эса Маттияни танлади. Бу воқеадан икки йил ўтиб, Исо Масихнинг Ўзи, Шоул исмли одамга кўринди ва уни маъжусийлар орасида ишлашга юборди. Исо Масих ўша даврдаги одатларни бузишдан ва диний етакчиларга қарши гапиришдан қўрқмасди. У уламолар ва фарзийларни кўр етакчилар, мунофиқлар, иккиюзламачилар, беваларнинг уйини шилувчилар, ёлғон таълим берувчилар, пайғамбарларни ўлдирган қотиллар, деб атайди.
ИСО Масих фарзийлардан ва уламолардан бошқача таълим берар экан, Ўз таълимотини “янги шароб”га ўхшатади. Янги шаробни эса янги мешга қуйиш керак. У кўп марта ўша даврдаги одатларга, аниқроғи Шанба куни тўғрисидаги отадга қарши чиқди ва Ўзини Шанба кунининг хукмдори деб атади. Унинг айнан шу гапи диний рахбарларнинг ғазабини келтирди ва Уни ўлимга хукм қилдилар. Исо Масих доимо тадбиқ этилган одатларни бузгани учун Ундан нафратландилар ва ўлимга хукм қилдилар. Хатто МАсихнинг душманлари хам , унинг доимо рост гапирганини тан олишга мажбур бўлдилар. Улар Масихни аёрлик билан қўлга тушириш учун Унга шундай деган эдилар: «Устоз, биз биламизки, Сен хақиқатгўйсан ва Худонинг хақ йўлини ўргатиб юрибсан.Кимларгадир маъқул бўлишни ўйлаб ўтирмайсан, хеч кимни юз-хотир қилмайсан хам.” Масихнинг аёлларга бўлган муносабати ва таълими ўша давр учун мутлақо янги ва ғайриоддий эди. Ўшанда Масих эркакларни улуғлайдиган одатларга қарши чиқишдан ва шу одатлар тарафдорлари билан бахслашишдан қўрқмади.
Шунинг учун одамлар Унинг таълимотидан ва қилаётган ишларидан хайрон қолишарди: « ― Бу нима гап? Бу қанақа янги таълимот экан? У ёмон рухларга хам қудрат билан буюради, рухлар эса Унга бўйсунади!”. Исо Масих аёлларни хурмат қилди. У ердаги хаёти давомида янгича усулда аёлларни хурмат қилди, химоя қилди, ва улуғлади. У бу харакати учун эркакларнинг қаршиликларидан қўрқмади. Шунга қарамай У барибир, хаворийларни эркаклар орасидан танлади. Нима учун? Феминистларнинг фикрича Исо Масих ўша даврда хаворийларни аёллар орасдидан танлашнинг иложи йўқ эди. У хаворийларни эркаклардан танлашга мажбур бўлган. Аммо Муқаддас Калом эса бу фикрнинг мутлақо тескарисини айтади. Исо Масих кимларни танлашни биларди. У Ёқубнинг ўғиллари рамзини ва Исроил халқининг ўн иккита қабиласини билдирувчи ўн иккита эркакни танлаши керак эди. Ўн икки эркакнинг танланиши, эркаклар бошқаруви анъанасини давом эттириш бўлди. Уларнинг танланиши келажакда хам эркакларнинг бошқаруви хақида белгиланиши бўлди.
Чунки осмон шохлигидаги ўн иккита тош хам ўша ўн иккита хаворий, Ёқубнинг ўн иккита ўғли ва Исроил халқининг ўн икки қабиласининг рамзидир. Масих эркаклардан хаворий танлаганида, Худонинг принципларига асосланган холда иш кўрди. У бизга жинслар ўртасидаги тўғри муносабатни ўргатди. Исо Масих бизга тўғри йўлни – рақиблик қилиш эмас, хамкорлик қилиш йўлини, жанжал қилиш эмас, тинчлик ўрнатиш йўлини кўрсатиш учун келди. У эркаклар эгаллаган ўринни ва уларнинг бошқарувчилик тартибини ўзгартириш учун эмас, эркак ва аёл ўртасидаги муносабатни яна хам яхшилаш учун келди. Бугунги сухбатимиздан Масих нима учун хаворийларни эркаклардан танлаганини билиб олган бўлсангиз керак. Худованд бизларни эркак ва аёл қилиб яратган экан, бизнинг орамиздаги муносабат хам У хохлаганича бўлиши керак.