Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бугун хам сизлар билан аёл ва эркакнинг орасидаги фарқлар ва уларнинг алохида белгиланган вазифалари хақида сухбатлашамиз. Баъзан аёлларнинг ўз холатларидан норози бўлганликларини эшитганман. Масалан эрларининг чексиз таъқиқлашлари ва аёлларнинг уларга бўйсунишга мажбурликлари уларни азоблайди. Албатта аёл киши баъзида ўз холатига, Худованд белгилаган вазифасига кўникиши ва уни бажонидил бажариши керак. Баъзида уларнинг ўз холатларидан норози бўлишларига эркакларнинг хаддан ташқари худбинлик билан қўядиган талаблари хам сабаб бўлади. Улар ўзларидаги муаммолар ва аччиқлар туфайли ўз аёлларига турли хил талабларни қўядилар. Натижада эса аёл ноилож холда ўша талабларга кўнишга ва эрига бўйсунишга мажбур бўлади. Аммо муқаддас каломда аёл киши ўз вазифасини мажбурликдан эмас, бажонудил бажариши кераклиги ёзилган.
Эрларига ноиложликдан эмас, хурсанд бўлиб итоат этиши кераклиги ёзилган. Шундай экан аёлларимизга шундай қийин холатларда Худовандга яқинроқ бўлишни ва фақат Ундан ёрдам сўрашни маслахат берамиз. Чунки норози холда қилинган харакат эркакларни яхши томонга ўзгартирмайди, фақат унинг акси бўлади холос. Эрларга хам Муқаддас Каломда ёзилганларини эслатиб ўтмоқчимиз. Каломда ёзилишича эрлар хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Аниқроғи ўзини севгандай севишлари керак. Агар сиз шунчалик ўзингизни севар экансиз, унда худбинлик қилмай, аёлингизнинг хам хохишларини хурмат қилинг ва уни тушунишга харакат қилинг. Чунки бу Раббимизнинг буйруғи. Энди эса аёл кишининг нима учун бошқарувчилик қилолмаслигига бир нечта сабаблар келтирамиз. Бу сабаблар Худованднинг каломида ёзилган. Раббимиз Исо ПАвлус орқали Худонинг хонадонида қандай тартиб бўлиши кераклигини уқтиради. Чунки каломда ёзилганидай, бу сўзларнинг хаммаси илохий илхом билан ёзилган.
Биринчиси шуки аёл эмас Одам Ато биринчи бўлиб яратилган. Бу факт унинг бошқарувчилик вазифасини хам белгилайди. Одам Ато хамма эркакларни акс эттиради ва оиласи учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Унинг келажаги хам одамнинг қўлида. Бундай бошқарувчилик вазифаси нафақат оилада, жамоатда хам қўлланилиши керак. Бу далил аёлларнинг жамоатда бошқарувчилик қила олмаслигини тушунтириб беради. Жамоат Худонинг хонадони – хонадонда эса эркаклар бошқарувчилик қилиши керак. Одам эмас биринчи хотин алданган ва гунох қилган. Павлус ўз мактубида аёлларнинг бошқарувчилик қилаолмаслигига яна далил келтиради. У ўз мактубида Хотиннинг Адан боғидаги гунохи хақида эслатади. Одам эмас Хотин шайтонга алданган. Гарчи Одам бошқарувчи бўлиб тайинланган бўлса хам, Момо Хаво биринчиликни ўз қўлига олиб, ОДамни таъқиқланган мевадан ейишга ундади. Шайтон тасодифан Момо Хавони алдагани йўқ. У аёлнинг эркакдан кўра заифроқ ва химоясиз эканини биларди.
Уларнинг қилган ишлари натижасида эса ер юзида гунох, шармандалик, ва оғриқ пайдо бўлди. Аёл киши табиатан заиф қилиб яратилган экан, бошқарувчилик қилиш унинг иши эмас. Шунинг учун хам Худонинг хонадони Худованд қўйган тартибларга қаттиқ бўйсуниши керак. Аёл киши осонгина алданиши мумкин. Худованднинг яратган тартиблари жуда мукаммал. Унга қатъий риоя қилиш лозим. Имонлилар Худонинг Каломига диққат билан қулоқ солиши керак. Худони каломида эса: «Хотин таълим бериб, эркак устидан хукмронлик қилишига рухсат бермайман”, — деб ёзилган. 1 Тимўтий 2 боб 15 оятда эса аёлларга тегишли сўзлар ёзилган: “Агар хотинлар имонли, мехрли, номусли, муқаддас умр сурсалар, бола туғиш орқали нажот топадилар.” Бу оят орқали Павлус аёлларни шайтоннинг хийлаларидан узоқлашишга ва рафиқа ва она сифатида ўз вазифаларини бажаришга ундайди. Агар аёллар шундай йўл тутсалар, эр хам Хотин хам муқаддасликда ва имонда бахтли хаёт кечирадилар.