Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Агар бўйсуниш ва итоаткорлик фақат аёлларга тегишли деб ўйласангиз хато қиласиз. Албатта аёлларга эрига итоаткор бўлиш буюрилган. Аммо Муқаддас Каломда фақат бу хақида эмас эркакларнинг хам итоатли бўлиши кераклиги хақида хам ёзилган. Аммо эркаклар кимга итоатли бўлишлари керак? Хотинигами? Йўқ! Бу хақида сухбатимиз давомида билиб оласиз. Павлус бу мавзуни шундай бошлайди: “Яна шуни билишингизни хохлайманки, хар бир эркакнинг бошлиғи Масих, хотиннинг бошлиғи эркак, Масихнинг болиғи эса Худодир.” Бу оятларда у учта жуфтликни тақдим этади. Масих ва эркак, эркак ва аёл, Худо ва Масих. Павлус бу учта жуфтлик ўртасида бошлиқ ва итоаткорлик муносабатлари борлигини таъкидлайди. Бундай муносабатни ўзгартириб бўлмайди. Эр билан хотиннинг ўртасидаги бошлиқлик ва итоаткорлик муносабатлари урф-одатлардан келиб чиқмаган, бу Худонинг режаси. Келинг хозир биринчи жуфтликни кўриб чиқайлик.
Масих ва эркак. Биринчи ўринда Павлус имонлиларга «хамма эркакнинг бошлиғи Масих ” эканлигини тушунтиришга харакат қилган. Бу билан у эркак хам маълум бир бошлиққа бўйсунишини кўрсатади. Хар бир эркакнинг бошлиғи бор. Масалан у бошқарувчисига, бошлиғига бўйсуниши керак. Аммо унинг энг катта ва мухим бошлиғи бу Масихдир. Бу парчадан эркаклар жуда мухим сабоқни олишлари керак бўлади. Масих бошлиқ экан, У мукаммал бошлиқнинг ва бошқарувнинг намунасидир. Масих хеч қачон Ўз хукмронлигидан нотўғри фойдаланмайди, ёки қўл остидагиларга босим ўтказмайди. Масих уларнинг бошлиғи экан, эркаклар хам ўз билганларича бошлиқлик қила олмайди. Улар ўзлари хохлагандай бошқарувчилик қилишга хаққилари йўқ. Эркак бошқарувчилик қилар экан, Масихдан ўрнак олиши керак. Масихнинг қандай бошлиқ бўлгани эса Эфесликлар 5 боб 23-33 оятлардан батафсил ёзилган. Энди эса иккинчи жуфтлик хақида.
Эркак ва аёл. Иккинчидан Павлус имонлилар хар қандай аёлнинг бошлиғи эркак эканини тушуниб олишларини хохлайди. Бу ўша парчанинг асосий мавзуси. Балки Павлуснинг бундай мактуб ёзишига ўша пайтда Коринфдаги имонлиларнинг эркинликка эга бўлгач, муқаддас калом таълимотига зид келадиган хатти-харакатлар қилгани сабаб бўлгандир. Нима бўлганда хам Павлус уларга бошлиқлик ва итоаткорлик муносабатлари хақида эслатиб қўйишни маъқул кўрган. Аёл киши хеч бир ерда “бошлиқ” деб тилга олинмаган. Эр-бошлиқ, Масих- бошлиқ, Худо – бошлиқ. Феминистлар аёлнинг итоатдаги холати гунохнинг оқибати ва фақат Исо Масихнинг хочдаги нажоти туфайлигина эр-хотин ўртасидаги бошлиқ/итоаткорлик муносабатлари бархам топган, дея хисоблашади. Аммо бу парча феминистларнинг нотўғри фикрда эканликларини аниқ исботлайди. Албатта хочга михланган ва қайта тирилган Масих янги ижоднинг бошлиғи, демакки хар бир эркакнинг хам бошлиғи.
Худо эса Масихнинг бошлиғи. Эр эса хотиннинг бошлиғи. Эрига итоатда бўладиган аёл бу билан хеч қачон ерга урилган хисобланмайди. Масих хам Отага бўйсуниш билан камситилган бўлиб қолмайди. Эр-хотиннинг бошлиқлик ва итоаткорлик муносабатлари яратилишнинг бошиданоқ тасдиқланган. Фақат яратилишдагина эмас Худонинг режаси бўйича хам улар шундай муносабатда бўлишлари керак. Энг асосийси Масихнинг жамоати Худонинг режасига амал қилиб, бошқаларга ўрнак кўрсатиши керак.
Худо ва Масих. Учинчидан эса Павлус Масихнинг бошлиғи – Худо эканини таъкидлайди. Масих ХУдога бўйсунади,. Ундан ташқари У икки вазифани, бошлиқ ва бўйсунувчи вазифасини бажаради. У Ўз хохиши билан Худонинг иродасига бўйсунади. Бу хақида Каломда ёзилган. Масих Ўз хохиши билан ХУдонинг иродасига бўйсуниб, азобларга чидаган экан, унда биз хам хурсандчилик билан Раббимизнинг иродасига бўйсунишимиз керак. Хатто у биз учун оғир ва қийин бўлса хам. Сиз бунга тайёрмисиз?