4:08

Яратилишдаги дастлабки тартиб

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Сизлар билан яна дилдан сухбатлашиш имконига эга бўлиб турганимиздан мамнунмиз. Хаёт эканмиз кимгадир итоат қиламиз, кимгадир эса хукмронлик қиламиз. Аёллар ўз эрларига ва ишласалар ишхонадаги бошлиғига итоатда бўлиши керак бўлса, эркаклар хам ишда ўзидан катта мавқедаги одамга ёки бошлиғига итоатда бўлади. Унинг буйруқларини бажаришга мажбур. Аммо хаётда асосан кимга итоатда бўлишни билишимиз ва ўрганишимиз керак бўлади. Тасаввур қилинг, сизга бир танишингиз бир неча кун олдин «Менга албатта қўнғироқ қилгин”, деганди. Аммо ташвишлар билан бўлиб, унутдингиз. Кейин эса ўша танишингиз сизга ўзи қўнғироқ қилиб, «Нега қўнғироқ қилмадинг? Сенинг қўнғироқ қилишингни кута-кута ўзим қиляпман”, — дейди. Сиз шундай пайтда нима деб жавоб қиласиз?

Энг биринчи ўринда бирор бахона топиш каллангизга келади. «Узр, бир неча кун телефонимиз ишламади. Мана, яқинда улаб кетишди.” Ёки “Роса қўнғироқ қилиб, тушолмадим”, деган бахоналар топилади. Аммо шундай қилсангиз сиз, Худовандга эмас, шайтонга бўйсунган хисобланасиз. Чунки унинг фикрларини эшитиб, уларга амал қилдингиз. Агар сиз Худога бўйсуниб, ростини айтсангиз, балки ўша танишингиз бироз хафа бўлар, аммо мухими сиз Худонинг амрини бузмадингиз. Унга номақбул бўлган ишни қилмадингиз. Шундай экан кимга бўйсунишни билишимиз лозим. Яратилиш хикоясини хаммамиз жуда яхши биламиз. Шундай экан, хеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун Худованд биринчи бўлиб, хотинни эмас, одамни яратди? Одамнинг яратилиши тасодиф бўлганмикан? Албатта йўқ! Худованд инсонни аниқроғи одамни Ўзи билан яқин муносабатда бўладиган мавжудот бўлишини истаган.

Ишаё пайғамбарнинг китобида бу хақида жуда аниқ қилиб ёзилган. «Мен сизларни Ўз улуғворлигим учун яратдим.” Бутун инсоният Худованднинг улуғворлиги учун яратилган. Айниқса имонлилар. Биласизми, Худованд илк одамни яратганида, у билан яқин муносабатда эди. Бу холатда биз Одам Атога фақат хавас қилишимиз мумкин холос. У Худони яқиндан кўрган, У билан хар куни сайр қилиб, сухбатлашган, боғ хақида керакли йўл-йўриқлар олиб турган. Бу қандай ажойиб. Бундай муносабатда бўлиш имтиёзи фақат масихийларга берилган. У одамни яратгач, унга муносиб ярдамчи хам яратди. У аёлни одамга ярдамчи қилиб яратди. Унинг дўсти деб атамади, синглиси деб атамади, балки унга ёрдамчи бўлди. Шундай экан инсон зотининг яратилишида хам Худода махсус режа бор эди. Бу режа ва тартиб хеч қачон бузилмаслиги керак. Эркаклар ўз бошлиқлигини Худовандга маъқул келадиган даражада бажарсин. Аёллар хам саркашлик қилмай, ўз эрларига бўйсунсин. Хар иккила вазифа ва мажбурият чин дилдан Худога манзур бўладиган даражада бажарилиши керак. Худо Одам Ато билан Момо Хавони яратиб бўлгач, уларга Адан боғини парвариш қилиш вазифасини юклади.

Бу вазифа иккиси учун эди. Ундан ташқари Худованд уларни баракалаб: «Кўпайинглар ва ер юзини тўлғизинглар”, деди. Худованд бу буйруқни берганида, улар хали гунох қилмаган эдилар. Бундан кўриниб турибди-ки Худованд ер юзида фақат Унга яқин муносабатда бўладиган, Уни улуғлайдиган инсонлар кўпайишини хохлаган. Унинг режаси бўйича эркак ва аёл тенг, фақат уларнинг вазифалари турлича. Уларнинг иккиси хам Худонинг суратида яратилган, фақат бири бошлиқ бўлади иккинчиси эса ёрдамчи бўлади. Ёрдамчи эса Худонинг хохиши бўйича, эрига бўйсуниши керак. Яратилишдаги тартиб шундай эди. Аммо гунох кириб келгач, бу тартиб бузилди. Аёлларга бўйсуниш, хақоратдай, адолатсизликдай туюла бошлади. Атрофга назар ташланг, бугунги кунда сон-саноқсиз аёллар итоатсизликлари туфайли, оилаларда жанажаллар тинмайди. Ажралишлар сони кўпаймоқда. Буларнинг бари яратилишдаги тартибнинг бузилганидан келиб чиқмоқда. Аммо Худован каломи орқали бизларни яна ўша тартибга амал қилишга ундайди. Хўш биз кимга бўйсунамиз?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top