3:58

Аёлларнинг хизмати

MP3

Ассалому алайкум қадрли биродарлар. Бизларни тинглаб турган аёллар биздан ранжиманг, чунки бир неча сафардан бери бўйсуниш ва хумронлик қилиш мавзулари хақида гапирар эканмиз, энг кўпроқ диққатни аёлларимизга қаратяпмиз. Уларнинг ўз эрларига бўйсунишлари кераклигини, жамоатда таълим бермай, сукут сақлашлари хаққида қайта қайта эслатдик. Аммо бу билан биз аёлларни мутлақо хизмат доирасидан четлаштирганимиз йўқ. Аниқроғи Муқаддас Калом уларни хизматдан четлаштирмайди. Аксинча, Каломда бир нечта хизматчи аёллар хақида ёзилган. Римликларга 16 боб 1-16 оятларни ўқийдиган бўлсак, унда бир нечта хизматчи аёлларнинг исмларини билиб оласиз. Бу мактуб Римдаги имонлиларга ёзилган. Бу парчада Павлус бир нечта хизматчи аёлларнинг исмларини келтиради. Масалан, Фива, Прискилла, Мариям, Юний, Трифена, Трифоса, Персида, Руфуснинг онаси, Юлия, Нирейнинг синглиси.

Бу парчадан Павлуснинг аёлларга бўлган хурматини кўриш мумкин. Бу аёллар Павлуснинг Масихдаги опа-сингиллари эди. У бу аёлларнинг қилаётган ишларини, жасурлигини, мехнаткашлигини, ва сингилларча мухаббатини қадрларди. Уларнинг бари Худованд учун мухим ва керакли хизматни қилардилар. Шунинг учун хам хаворий уларни қадрлар ва хурмат қиларди. Бу парча орқали биз Павлусдан ўрнак олишимиз керак. Чунки баъзида Масихдаги опа-сингилларимизнинг ишларини қадрламаймиз, баъзида эса уларга мутлақо эътибор бермаймиз. Биз сизларга Римликлар 16 боб 1-16 оятларни эътиборингизга хавола қилар эканмиз, ПАвлуснинг хар бир аёл хизматчига бўлган эътибори ва муносабатига диққат қилишингизни сўраймиз.

16:1 КЕнхрия шахрида хизмат кўрсатаётган опамиз Фивани сизларга тақдим этаман.

16:2 Уни Раббимиз хақи, Худо азизларига муносиб қабул қилинглар.

16:3 Исо Масих хизматида бўлган хамкорларим Прискилла билан Акилга салом айтинглар.

16:4Улар менинг жонимни асраш учун ўзларини ўлим хавфига қўйдилар. Уларга ёлғиз мен эмас, балки мажусийлардан имон келтирганларнинг барча йиғилишлари хам ташаккур билдирмоқдалар.

16:6Биз учун кўп мехнат қилган Марямга салом айтинглар.

16:7 Хаворийлар орасида ном чиқарган ва мендан олдин Масихга имон келтирган хамда мен билан бирга махбус бўлган қариндошим Андроникка, шунингдек Юнийга салом айтинглар.

16:12 Раббимиз хизматида захмат чеккан Трифен билан Трифосга салом айтинглар. Раббимиз хизматида кўп захмат чекан севикли синглим Персисга салом айтинглар.

16:13 РАббимизнинг мумтоз хизматкори бўлган Руфусга ва мени ўз ўғли каби асраган онасига салом айтинглар.

16:15 Филолог билан Юлияга, Нирей ва унинг синглисига, Олимпас хамда улар билан бўлган бутун азизларга салом айтинглар.

Павлус бу парчада биринчи бўлиб Фивани эсга олади. Фива Канхрея шахридаги имонлилар жамоати хизматчиси эди. Юнон тилида «диаконос” сўзи хизматчи маъносини беради. АГар у жамоатда хизматчи бўлса, унда у мухтожларга, беваларга ва касалларга ёрдам бериб, хизмат қилган бўлиши мумкин. Агар Павлус Фивани жамоатдаги йиғилишларда хизматчи бўлганига ишора қилган бўлса, унда у жамоатда турли хил вазифаларни бажарган бўлиши мумкин. Масалан, мехмондўстлик қилиш, моддий ёрдам бериш, ибодат қилиш, гувохлик бериш, бошқа аёлларни ўқитиш ва янги имонга келган аёллар билан ишлаш. Биз аёллар хақида сухбат қуришимиздан мақсад, аёлларнинг хам Худонинг назарида эркаклардан паст эмаслиги, улар хам эркаклар билан бир қаторда Раббимизга хизмат қилиши мумкинлигини эслатиш эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top