Азизлар биз сизлар билан бу мавзу хақида бир оз сухбатлашган аммо мавзунинг охирига етмаган Эдик. Мавзунинг охирида сизларни нима кутаётганини билишни истайсизми, унда диққат билан қулоқ солинг. Биз сизлар билан ўтган сафар Исо Масихнинг бир таниқли оқсоқолнинг уйида зиёфатда ўтириб мехмонга кимларни чақириш кераклиги хақида айтгани, хақида сухбатлашдик. У Ўзини таклиф қилган мезбонга яхшилик қилди. Мезбон учун энг яхшиси нима эканини У биларди. Албатта Худованд бизни бу дунёда Унга имон билан қилган хизматларимиз учун ва тўғри юрганимиз учун хам мархаматлайди. Аммо бу мархамат Унинг инояти ва мехрибонлиги туфайлидир. Исо Масих ўша ерда ўтирган мехмонларга ва бизга айтган бахт ва қиёматда оладиган қаримтамиз, бизнинг қиладиган ишларимиз учун бўлади. Бизга қиёматда бўладиган мукофотларни сўраб олмаймиз, биз ерда яшаб Худонинг иродасига кўра харакат қилганимизда биз учун ўша мукофотлар самода тайёр бўлади.
Ерда Худонинг мехрибонлиги ва инояти туфайли келадиган мукофотлар билан, самода бизга бериладиган мукофотларнинг орасида фарқ бор. Бу фарқни билмаганлар баъзан Худодан хафа бўладилар. Улар баъзан: «Мен бир неча йўл билан Худога хизмат қиламан, аммо нега оиламиз билан моддий томондан қийналамиз? Худо бизга эътибор бермайдими? Бизга ғамхўрлик қилмайдими? У биздаги қийинчиликларни кўраяптими ўзи?” Албатта У бизнинг қийинчиликларимизни кўради, бизга ғамхўрлик қилади. Аммо биз хозир У учун қилаётган хизматларимиз, ишларимизни бу хаётимизда тақдирлашни айтмаган. Аслида Исо Масих сизга ва менга айтган мукофотлар бу хаётимиздаёқ бўлмаслигини айтган эди. У тоғда одамларга таълим берганида хам бу хақда айтган эди. Мехмонда бошқа таклиф этилганлар билан ўтирганда хам ўша хақида айтди. Исо Масих мукофот деганда нимани назарда тутган экан? Қизиғи шундаки Муқаддас Каломда бу сўзни тушунтириш учун икки хил сўз ишлатилган. Исо Масихнинг Лука 6 чи бобдаги мукофот деб ишлатган сўзи Грек тилида “мистос” деган сўз билан берилган.
Бу сўз эса «хақ” деган маънони англатади. “…севининглар, севинчдан ўйнанглар. Зеро сизга само хаққи буюк бўлур.” Раббимиз Исо худди шу сўзни кейинроқ, дунёдаги хақлар хақида гапирганида хам ишлатади. “Кеч бўлгач узумзор эгаси ўзининг хосилотига: — Мардикорларни чақириб, уларга охиргисидан бошлаб биринчисигача хизмат хақларини бергин ”- деб буюрибди.” Хаворий Павлус хам шогирди Тимўтийга: «…Юмушчи ўзига яраша иш хақига муносибдир”, — деган эди. Ўшанда Исо Масихни тинглаб турганларнинг хаммаси Унинг нимани назарда тутаётганини тушунганди. У: «Сиз бу дунёда бирор кишининг қўлида ишласангиз ўз иш хаққингизни оласиз. Агар Мен учун ишласангиз Мен хам сизнинг хаққингизни бераман.”, — деётган эди. У хақ деганда бирор иш қилиб эвазига оладиган нарсани назарда тутган эди. Муқаддас Каломда мукофот сўзига ишлатилган иккинчи сўз эса, Исонинг ўшанда таниқли оқсоқолнинг уйида мехмонда ўтирган пайтда ишлатган сўзи эди.
У ерда Исо Масих «аподидомай” деган сўзни ишлатган эди. Грек тилида “апо” сўзи “қайтариб”, деган маънони, “дидомай” эса “бермоқ” деган маънони англатади. Бу иккиси биргаликда “қайтариб берилади» ёки “қайтади” деган маъноларни англатади.. “лекин қиёматда солихлар тирилганда сен бунинг қаримтасини кўрасан”, ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, қилган ишинг учун сенга Худодан қайтади. Исо Масих бу аподидомай сўзини мехрибон самариялик киши хақида айтган хикоясида хам ишлатган. Самариялик қароқчилар талаб, чалажон қилиб кетган кишига тўхтаб ёрдам берган эди. У ерда ётган одамнинг яраларини ювиб мехмонхонага олиб борган ва мехмонхона эгасига: «Унга яхшилаб қаранг агар мен берган пулдан кўпроқ ишлатсангиз, келганимда ишлатган пулингизни қайтариб бераман”, деган эди. Исо Масих учун бировга хатто бир пиёла сув берсангиз хам мукофотланасиз. Демак Худованд бизнин У учун қиладиган ишларимизни эътиборсиз қолдирмайди. Мукофотингиз учун харакат қилинг.