3:31

Ишончни қайта қозониш нима?

MP3

Ишонч – бу оила мустаҳкамлигининг асосий устунларидан бири. Кўпинча оилавий ҳаёт давомида турмуш ўртоқлардан бирига нисбатан ишонч йўқолади. Ишончнинг йўқолиши, оилани жар ёқасига олиб келади. Кичик жанжалларга ишончнинг алоқаси йўқ, аммо катта жанжаллар ёки катта айблар ишончнинг йўқолишига сабаб бўлади. Турмуш ўртоқлар орасида ишонч йўқолганда ҳар иккиси ҳам муносабатнинг яхшиланишига ҳаракат қилишлари керак. Жасур билан Ҳолида севишиб турмуш қуришган. Уларнинг турмушларига 14 йил бўлаяпти. Бироқ охирги пайтларда Жасур ишдан кеч қайтадиган, Ҳолидага аввалгидан совуқроқ муносабатда бўладиган бўлди. Ҳолидада эрига нисбатан шубҳа уйғонди. Бошқа бир аёлга илакишиб, менга ҳиёнат қилаяптимикан, деган ўй унинг ич этини ерди.

Охири эрини кузатишга қарор қилди. Эри ишдан тўғри уйига эмас, бошқа жойга борди. Ҳолида Жасур тўхтаган домнинг олдига борди. Орқасидан кузатиб, қайси хонадонга кириб кетганини ҳам кўрди. Кириш-кирмаслигини билмай узоқ турди. Ниҳоят ўша хонадон эшик қўнғироғини босишга жазм қилди. Ичкаридан оппоққина, хушрўй бир аёл чиқди. Ҳолида эримни чақир, деб туриб олди. Аёл эса эрингни танимайман, деб эшикни ёпди. Бу ҳол Ҳолидани бутунлай эсанкиратиб қўйди. Нима қилишини билмай уйига қайтди. Жасур ишдан келгач, яхшиликча гаплашиб олишди. Жасур бор айбини тан олди. У аёл билан алоқаларига 5 ой бўлибди. Ҳолида нима қилсин? Кечирай, деса унинг қилган ишини кечириб бўладими? Ажрашай деса, ўртада иккита бола бор, ҳам эрини севади. Нима қилиши керак?

Жасур Ҳолиданинг ишончини йўқотди. Ишончни қайта қозониш осон иш эмас. Ишончни қайта қозониш учун эътиборингизга тўртта усулни ҳавола қиламиз.

1)Ишончни қайта қозониш учун вақт керак. Ишончни йўқотиш учун бир икки дақиқа етарли, бироқ ишончни қайта қозониш учун эса йиллар керак бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда эр бундан буёғига садоқатли бўлишга қарор қилиши ва садоқатли эканини биргаликдаги ҳаётлари давомида кўрсатиши лозим. Ҳолида қачон истаганида эри доимо ёнида эканини билсин.

2)Ишонч бу — эр-хотин муносабатларини қайта тиклашни истасалар ҳар иккиси ҳам аниқ жавобгарликни ўз бўйниларига олиш учун энг яхши имконият. Юқоридаги ҳолатда Жасур хотинининг ишончини қайта қозониши ва ўз ҳатти-ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгаликни олиши керак.

Агар Ҳолида унинг қистовларисиз ҳам эрининг бутунлай ўзгараётганини кўрса, эрига бўлган ишончи тикланишни бошлайди.

Албатта улар ўртасидаги муносабат аввалгидек бўлмайди, аммо яхшироқ бўлади. Хотин ҳам эри ишончини қайта қозониши учун ёрдамлашиши керак. У эрим менга ҳиёнат қилди, энди истаганимни қилади, деб эрига ўз ҳукмини ўтказмай, муносабатларини тиклашга ҳаракатини кўрсатсин. Ҳар сафар эрига ҳиёнатини эслатиш, унга ёрдам бермайди. 3)Агар ишончни йўқотганингизни билсангиз, ўша куннинг ўзидаёқ ҳаракат қилишни бошланг. Чунки кейинроққа қолдирсангиз аҳвол ҳозиргидан ҳам ёмонлашиши мумкин. Хатолар бўлиб туради, аммо хатони тузатишга қилган қарорингиз ўзгармаслиги керак. 4)Ҳар доим эрни назорат қилиб туриш, ишончни орттирмайди. Унинг ҳар бир ҳаракатини текшириш, эрнинг жиғига тегади. Эр бундай ҳолатда ўзини эркин ҳис қила олмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top