3:18

Нима учун эр-хотинлар дўстона ҳисларни йўқотиб қўйишди?

MP3

Ассалому алайкум. Сизда бу саволга жавоб борми? Кўпгина турмуш қурганлар, турмуш қуришдан олдин биз бир-биримиз билан дўстона муносабатда эдик, энди эса бундай эмасмиз, дейишади. Агар сиз турмуш қурган бўлсангиз ва турмуш ўртоқ билан дўст бўлиш мумкин эмас деб ўйласангиз адашасиз. Мустаҳкам оилалар мустаҳкам дўстлик муносабатига асосланган. Масалан Гўзал билан Пўлатжонларнинг оиласини олайлик. Бир марта улардан бундай яхши муносабатларининг сири нимада эканини сўрадик. Улар эса бир-биримизга бўлган садоқат ва дўстлик деб жавоб беришди. Улар дўстона муносабатда ҳаёт кечириш ўрганишган ва бу дўстликни сақлаб қолишди. Улар ҳаётлари давомида бир-бирига нисбатан худди дўстлардек ҳурмат билан муносабатда бўлишни ўрганишган.

Бир-бирига турли хил мавзуларда бемалол ўз фикрларини айта олади. Турмуш қурганингиз учун турмуш ўртоғингиз билан дўст бўлишингиз мумкин эмас деган фикрни ҳаёлингиздан чиқариб ташланг. Сизнинг дўстона муносабатингиз бошқа бир кишидан кўра турмуш ўртоғингизга ёқимлироқ бўлади. Биз одатда дўстларимиз билан бахслашавермаймиз. Дўстлар бир-бирлари билан учрашганларида ўз қизиқишлари ҳақида суҳбатлашишади. Масалан спорт ҳақида, диний эътиқод, сиёсат, ҳаёт фалсафаси, таниш-билишлар, интим муносабат, муҳаббат, келажак тўғрисидаги режалар ва бошқа нарсалар ҳақида суҳбатлашишади. Дўстлар нимага қизиқишса ўша нарсалар ҳақида гаплашишади. Бироқ эр-хотинлар нима ҳақида гаплашишади. Улар оилавий муаммолар, пул камлиги, қайнона-қайнота, машинани тузатиш муаммоси ва шунга ўхшаш мавзуларда гаплашишади.

Юқоридаги мавзуларда гап кетганда эр-хотин жуда эҳтиёт бўлиши керак. Уларнинг суҳбатлари кичикроқ жанжалга айланиб кетмасин. Чунки бу масалада суҳбат очилганда, кўпинча асаблар таранглашади ва жанжал бошланади. Ҳаётий ташвишлар, кундалик муаммолар, яшаш учун кураш каби масалалар, эр-хотинларнинг дўстона муносабатда бўлишларига ҳалал беради. Муаммолар, ташвишлар кўпайгани сари, дўстона муносабатда гаплашишга эҳтиёж сезмай қоладилар. Аниқроғи бундай эҳтиёжни зарур деб билмайдилар. Оилада қайси мавзу жанжалга сабаб бўлишини билган турмуш ўртоқлар иложи борича ўша мавзудан оғиз очмаслиги, турмуш ўртоғи билан ўзини бирдай қизиқтирадиган мавзулар ҳақида гаплашиши керак.

Баъзида турмуш ўртоқлардан бири, мен жуфтимни аллақачон яхши билиб олганман, дейишади. Бу тўғри эмас. Инсон ечилмаган жумбоқ. Ҳар бири ўзгача бир дунё. Шунинг учун ҳам эрингиз ёки хотинингизнинг кўнглида нималар кечаётганини билмайсиз. Салим билан Латофатнинг турмуш қурганларига 11 йил бўлди. Латофат эримни яхши биламан деб ўйлайди. Бир куни Салим газета ўқиб бўлгач жахли чиқиб кетди. Баъзи мамлакатларда ўғли билан тенг бўлган 4-5 ёшли болачаларни қурилишда қул қилиб ишатишар экан. Латофат эса эрим нега бунча асабийлашяпти деб ҳайрон. Салим аста-секин нимадан бунчалик жахли чиққанини билгач, унинг фикрларига қўшилди. Демак турмуш ўртоқларимиз ичларидан нималар кечаётганларини айтмасалар уларнинг нима ҳақида ва қандай фикрда эканликларини билолмаймиз. Бир-бирини яхшироқ билиш учун эса дўстона муносабатда бўлишлари шарт.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top