3:19

Қурбонликлар

MP3

«Қурбонлик келтирадиган одам ҳеч бир нуқсони бўлмаган эркак ҳайвонни келтирсин. Ўз иҳтиёри билан қурбонликни маъбад дарвозаси олдига олиб келсин». Ўтган сафар қурбонгоҳнинг нималардан ясалгани ҳақида суҳбатлашдик. Бугун эса Худовандга халқ нималарни қурбонлик қилиши кераклиги ҳақида суҳбатлашамиз. Қадимги аҳдга кўра одамлар имонлари туфайли омон қолганлар, ҳозирда ҳам шундай. Ишонмаган исроилликлар саҳрода қирилиб кетдилар. Худога шукрона келтириш учун улар турли хил қурбонликларни берардилар. Улар орасида куйдириладиган назр, дон назри, тинчлик қурбонлиги, гуноҳ учун куйдириладиган қурбонлик, айбдор бўлган одам берадиган қурбонликлар бор эди. Куйдириладиган қурбонлик ҳар тонг ва ҳар кечқурун, ҳар шанбада, йиллик байрамларда ва бошқа муҳим кунларда куйдириларди.

Дон назри эса ҳосилдан бир қисмини бериладиган назр бўлиб, халқ уни учрашув чодири эшиги олдига олиб келиши керак бўлган. Бу дондан ун қилиниб, муқаддас чодир ичига қўйиладиган нонлар ясалган. Ортиб қолгани эса маъбад ичида хизмат қиладиган руҳонийларга берилган. Тинчлик қурбонлиги ҳам куйдириладиган қурбонлик каби амалга оширилган. Бироқ бунда ҳайвоннинг маълум бир аъзоларигина куйдирилган. Руҳоний эса ҳайвоннинг тўши билан ўнг сонини олган. Бу қурбонлик амалга оширилаётганда халқ Худога шукрона кетирган. Гуноҳ учун қурбонлик эса Худодан гуноҳларни кечириш учун қилинарди. Бу қурбонликда ҳайвоннинг маълум бир ички аъзоларигина куйдирилар қолган қисми эса Чодирдан ташқарига олиб чиқилиб йўқ қилинар эди.

Бу қурбонликларни келтиришдан икки мақсад бор эди: биринчиси гуноҳ учун тўлов бор, иккинчиси эса Худода ҳам тўлов режаси бор. Қурбонлик қилиш ҳақидаги бошқа қонун қоидаларни қолдириб, айнан қўзи қурбонлик қилиш ҳақида тўлиқ маълумот берамиз. Бу ҳақида Муқаддас Каломда шундай маълумотлар бор. Биринчидан қурбонлик қилинадиган эркак ҳайвон нуқсонсиз бўлиши керак. Қурбонликни эса ҳар бир киши ўз иҳтиёри билан олиб келиши лозим. Қўлини ҳайвоннинг бошига қўйиб, сўйиш керак. Ҳайвонниг териси шилиб олиниши ва охирида гўштини бўлакларга бўлиш керак. Қурбонлик гўштини эса қурбонгоҳга қўйишда ҳам ўз қоидаларига амал қилиш лозим бўлган. Биринчи қурбонгоҳга қурбонлик қилинган ҳайвоннинг қонини сепиш, кейин эса ўтинларни оловга ташлашган.

Ундан сўнг гўштни қурбонгоҳ устига қўйиб куйдиришган. Бир қўлини ҳайвоннинг бошига қўйиб иккинчи қўл билан бегуноҳ ҳайвонни сўйишни тасаввур қила оласизми? Бунинг маъноси нима? Қрубонликка келтирилган ҳайвон уни ўлдирадиган гуноҳкор инсон учун ўз жонини бераяпти. Бу воқеа худди Гўлготадаги воқеага жуда ўхшаб кетади тўғрими? Исо Масиҳ ҳам биз учун ва уни ўлдирган кишилар учун хоч деб аталган ёғоч қурбонгоҳда Ўзини қурбон қилган эди. Исроилликлар ҳайвонни қурбон қилганларида уларда ҳайвон олдида кўринмас айбдорлик ҳисси бор эди. Энди тасаввур қилинг Исо Масиҳ биз учун жон бераётганида Худованд Унинг бошини силашни қанчалик хоҳлаган экан?! Бироқ агар шундай қилганида бутун инсоният нажотсиз қоларди. Исо Масиҳ эса қурбон сифатида Отасининг иродасини бажарди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top