3:04

Энг Муқаддас хона

MP3

«Ҳеч бир пайғамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар. » 2 Бут 1:21

Ассалому алайкум. Эски Аҳд даврида қурилган илк маъбад Худонинг кўрсатмасига мувофиқ қурилганини биламиз. Ўтган сафар сизлар билан муқаддас хонани энг муқаддас хонадан ажратиб турадиган парда ҳақида суҳбатлашган эдик. Маъбад тўғри тўртбурчак шаклида бўлган. Маъбаднинг эни ўн тирсак, узунлиги 30 тирсак ҳамда баландлиги ҳам ўн тирсак бўлган. Энг муқаддас хона ҳам мукаммал ҳажмда- эни қанча баландликда бўлса бўйи ҳам шунча баландликда бўлган. Агар ердаги маъбаднинг ҳар бир детали худди осмондагига ўхшатиб қурилган бўлса, уларнинг ўлчами ҳам бир хилда бўлиши керак.

Бугун суҳбатимиз давомида энг муқаддас хонанинг самодаги энг муқаддас хонаники билан бир хил ўлчамда бўлишининг аҳамияти ҳақида маълумот берамиз. «Шундай қилиб Исо Мусо пайғамбардан тортиб, барча пайғамбар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини тушунтира бошлади.» Биз маъбаднинг қанчалик мукаммал бир тарзда яратилгани ҳақида суҳбатлашар эканмиз, бу маъбаднинг айнан Исо ҳақида маълумот беришини ҳаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Аслида эса Худо ердаги маъбадни бунчалик мукаммал, ҳар бир деталигача аҳамият бериш билан, Исо Масиҳнинг мукаммаллигини ва У билан бўладиган муносабатимизни билдирган. Биз энг муқаддас хонага кириб Нажоткоримиз билан муносабатда бўламиз. Исо Масиҳ айнан мана шу хонада Ўзи ҳақида ёзилганларни амалга оширди.

Биз Мусо қурдирган маъбаднинг қанчалик мукаммал ва маҳобатли бўлганини билмаймиз, бироқ агар вақт масофаси бўйлаб саёҳат қилиш мумкин бўлганида, Мусо даврига қайтиб, маъбаднинг мукаммаллиги-ю, маҳобатидан ҳайратга тушган бўлардик. Забур 17 боб 31 оят Худованд ҳақида шундай дейди: «Тангрининг йўли комилдир, Худованднинг каломи софдир. Ундан паноҳ сўраган ҳаммага У бир қалқондир.» Худованднинг Каломи чиндан ҳам мукаммалдир. Агар Худованд бизга Ўзи ҳақида Каломи орқали маълумот бермаганида, биз бундай шарафли имкониятга, яъни Худони билиш имконига эга бўлолмасдик. Юҳанно китобида шундай ёзилган: «Исо бажарган бошқа бир талай ишлар ҳам бор. Булар бирма-бир ёзиб чиқилганида эди, ёзилган китоблар оламга ҳам сиғмас эди, деб ўйлайман.» Оддий дунёвий энциклопедиялар бир неча томлаб китоб жавонларини банд этиб туради.

Энди Каломни қўлингизга олинг, бу Китобда бутун дунё ва яратилган мавжудотлар ҳақида Худонинг Каломи ёзилган. Эски Аҳд китоби, инсонларни Исонинг келишига тайёрлайди. Деярли ҳар бир китобида Исо Масиҳ ҳақида башоратлар бор. Янги Аҳд китоби эса Исонинг келгани, инсонларга гуноҳдан қутқариш учун Ўзини қурбонликка топширгани, самога кўтарилгани ва ер юзига иккинчи бор келиши ҳақида маълумот беради. Матто хушхабари Исо Масиҳни Подшоҳ деб айтади, Марк эса Исони хизматкор деб, Лука Исо Масиҳни Худонинг ўғли деб, Юҳанно эса инсон қиёфасига кирган Каломуллоҳ деб айтади. Биз Исо Масиҳнинг кимлигини биламиз, шунга кўра бошқаларга ҳам У ҳақида маълумот берамиз. Энг муқаддас хонанинг хажмлари ҳақида кейинги суҳбатимизда ҳам давом эттирамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top