3:42

Жигарлик қарзлари

MP3

Маълумки ўғил бола кўчада катта бўлади. Учта-тўртта ёки ундан ортиқ ўғилни кўчага чиқариш учун ота қодир феълли бўлиши керак. Отанинг оталик салобати бўлмас экан, бу ёғи чатоқ…

Отангиз бўштабиат бўлди, дейлик онангиз ундан ройиш. Хўш энди беш ўғил беш томонга йўрғалайверсинми? Ота-онасидан кейин-чи! Ҳамма ўзига хўжайинми? Бундай ҳолатда хоҳлайдими, хоҳламайдими, бошқарувчилик катта ўғилда бўлади. агар у ҳам аросат феълли бўлса, фарзандлар ичидан эслик, шудлик ва ориятлик биттаси ўртага чиқиши ва умрбод шу оиланинг маънавий бутунлиги учун жавобгарликни бўйнига олиши лозим. Фарзанди солиҳлик –шу. Бошқарувчи фарзандга умр бўйи қийин бўлади. У бошқалардан хато қилмаслиги, назари тўқлиги, холислиги, жигарларга меҳрибонлиги билан ажралиб туриши керак. Унинг фидойилиги эса ҳеч қачон қайтимсиз қолмайди. Худо унга кутмаган томонлардан мурувват кўрсатади. Энг буюги шуки, ўзининг фарзандлари бир-бирига куюмли бўлади. Тамизли жигар холис туриб ака-укалар ўртасидаги оқибатни асрайди, орадаги гина кудратни олдини олади. Ота-онадан кейин тўзиб кетиш ўзингиздан кейинги авлод занжирини узиш демакдир. Укамнинг болалари билан менинг болаларимнинг иноқ бўлишини истасам, ўзим укамга узлуксиз меҳрибончликликар қилишим ва буни унинг ҳам менинг ҳам болалари кўриб туриши керак. Ўзимиздан кейингиларни ҳам кўзимиз тириклигида боғлаб қўйма экан, зотсиз кимсага айланиб қолиш ҳеч гап эмас. Йигитларжон, эсингизда бўлсин, эр йигит бўла туриб, ҳеч қачон ҳеч қаерда ўз жигарингиздан шикоят қилманг. Акангиз ё укангизда гина қиладиган ишнинг содир бўлгани ўзи сизнинг гуноҳингиздир. Шуни ёдда тутинг, ота-она ўз жону жаҳонини ҳамма боласига бўлиб беради. Қай биримизга тикон кирмасин, барчамизнинг жонимиз бир хилда оғрийди. Ота-онамизга чиндан меҳрибон бўлсак, аввало улардан тарқалган жигарларимизни авайламоқ керакдир. Ўз манфаати атрофида овора бўлмоқ жониворлар ишидир. Фақатгина қодир инсонгина бошқаларга ортинади. Дейлик, жигарим, яъни сиз туриб сиздан эмас ёт бегоналардан меҳр-саҳоват кўрсам, бу – сиз учун уятли гуноҳ, мен учун бир умр армон эмасми? Сингилга берилган озор онага берилган озор билан, ака укага ўтказилган ранж отага қилинган бевафолик билан тенгдир. Биз ҳеч қачон ака укаларимизнинг қошимизга муста бўлиб келишини кутмайлик. Улардан аввалроқ огоҳ бўлиб, зийраклик кўрсатайлик. Асло аёлингиз олдида опа-ука, ака сингилларга қаттиқ тегманг, мулзам бўлмасинлар. Келиннинг олдида уларнинг беобрў бўлиши кейинчалик кўнгил совишига олиб келади. Нима яхшилик кўрсатган ёки кўрсатаётган бўлсак, бир жондан бунёд бўлган жигаримиз учундир. Бу ҳимматларни уларга писанда қилмоқ, юзига солмоқ гуноҳи азимдир. Жигаримиз ҳатто ноқобил чиққан тақдирда ҳам, унинг ноқобиллигидан койинайлик, ҳафа бўлайлик “фалон вақтдаги фалон яхшилигимни билмадинг” демайлик. Сиз оға инингизга нима қилган бўлсангиз, фарзандларингиз ҳам бир-бирларини шундай қадрлайдилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top