3:03

Ибодатхонадаги қароқчи

MP3

1961 йил, собиқ Совет Иттифоқида бўлган воқеа. Ëш қиз йўлнинг бир четида туриб, ўтган кетганларга шеърлар ёзилган откриткалар тарқатарди. Бу откриткалардаги шеърлар унинг Исо Масиҳга бўлган муҳаббати ҳақида эди. Йўловчилардан кимдир унинг мулойим табассуми туфайли, бошқа бири, унинг гўзаллиги учун бошқалари эса откриткадаги чиройли сурат учун ундан откриткаларни олишарди. Бу гўзал қиз Аида Скрипникова эди. Шу иши учун уни ҳибсга олишди. Суд залида у қўрқмасдан шундай деди: «Сизлар қураётган Коммунистик жамият ҳеч қачон адолатли бўлмайди, чунки сизларнинг ўзингиз адолатли эмассизлар.» Уни бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишди. Жазо муддатини ўтаб бўлгач, яна аввалги ишига, ертўладаги жамоатга қайтди.

У ҳақида «Известия» газетасида «ибодатхонадан чиққат қароқчи», деб ёзишган. У Совет иттифоқига қарата шундай деди: «Сиз коммунистлар истаган пайтингизда учрашиб, гаплашишга, ўқишга ва ашула айтишга ҳаққингиз бор экан, нега бизга шу нарсаларни таъқиқлайсиз? Нега биз истаган пайтимизда ибодат қилиб, Муқаддас Калом ўқий олмаймиз? Биз Худо ҳақида фақат жамоатдагина гаплаша оламиз. Агар сизга ҳам театр ҳақида фақат театрда ёки китоблар ҳақида фақат кутубхонада гаплашишни буюришганда, бунга рози бўлмасдингиз. Худди шу каби биз ҳам ҳаётимизнинг мазмуни бўлган Масиҳ ҳақида гаплашмай туролмаймиз.» Бу гаплари учун уни яна қамоққа олишди. Бу сафар уни 4 йилга ҳукм қилишди. Аида 27 ёшига келиб тўртинчи марта хибсга олинди.

Қамоқхонада унинг ҳаёти ҳавас қилгудек бўлмаса ҳам, унинг Худога бўлган муҳаббати ортди, Худо Каломининг нақадар қадрли эканига амин бўлди. «Агар фақат бир нарса олишга рухсат дейишса, мен Муқаддас Каломни танлаган бўлардим. Чунки қамоқхонадаги энг катта қийинчилик бу – Муқаддас Каломсиз яшаш»- деган эди Аида. Бир сафар унга Маркнинг хушхабарини яширинча етказиб беришди. Бироқ бу ҳақида қамоқхонадагилар ҳабар топиб, бутун қамоқхонани тинтиб чиқишди ва китобни топиб олишди. Жазо сифатида Аидани тор ва совуқ камерага ўн кунга қамаб қўйишди. Икки ҳафтадан сўнг, унга яна яширинча Инжил олиб келишди. Бу сафар Аида Муқаддас Каломини жуда эҳтиётлик билан яширди. Бу ҳақида қамоқхонадагилар хабар топган бўлса ҳам Аиданинг Китобини топа олишмади.

Ҳатто масиҳий бўлмаган бошқа маҳбуслар ҳам унинг учун энг азиз бўлган китобини яширишга ёрдам беришди. Бир сафар соқчи унга келган озиқ-овқат тўла пакетни кўрсатди, аммо бермади. Шунинг ўзи ҳам Аидага катта далда бўлди. Биродарларининг унга қилаётган ғамхўрликларини кўриб, яна ҳам дадилланди. Бошқа сафар эса маҳбуслардан Аидага Канададан 10 пакет совға-салом келганини, бироқ қамоқхона нозирлари ўзларига олиб қолишганини айтишди. Бу хабардан Аида яна кўпроқ хурсанд бўлди. Чунки ўзи ҳақида бутун дунёда ибодат қилишаётганига амин бўлди. Тўртинчи марта жазо муддатини ўтаб бўлгач у биродарларига шундай деди: «Агар сизларнинг ибодатларингиз бўлмаганида мен бу қийинчиликларни кўтара олмаган бўлардим».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top