3:16

Ибодатнинг қудрати

MP3

Бу воқеа 1995 йилларда Кубада юз берган. Бу Орсон Вила деган кишининг гувоҳлиги. 1995 йил 24 май ойи соат эрталабки тўққизларда, Куба полициячилари пастор Орсон Виланинг уйига бостириб кириб, хибсга олишди. Кейинги куни эса бир неча минглаб кишилар кўчани тўлдиришди. Ҳукумат биноси қаршисида тўпланиб пастор Орсон Вилани ноҳақ қамашгани ҳақида норозилик билдиришди. Кастро ҳукумати уй гуруҳларини йўқ қилиш ҳақида қарор чиқарган эди. Орсон Вила эса 2,500 кишидан иборат катта уй гуруҳига чўпонлик қиларди. Сўнгги тўрт йил ичида Коммунистик ҳукумат диний эркинлик яратиб, жамоатларнинг кенгайишига йўл қўйиб берган эди. Бироқ имонлиларнинг тезлик билан кўпайиб кетаётганини кўриб, бошқа қарор чиқаришди.

Ўша пайтларда Кубадаги жамоат мисли кўрилмаган тарзда уйғонишни бошидан кечираётган эди. Кубадаги Камбагуей воҳасининг ўзида 85 та уй жамоатлари пайдо бўлган эди. Ҳукумат раҳбарлари бу аҳволдан ташвишга тушиб, жамоатларни таъқиб қилишни йўлга қўйди. Улар Орсон Вила каби чўпонларни тутиб, уй жамоатларини ёпишга мажбурлай бошлашди. Бироқ ҳеч бир жамоат ёпилишни истамади. Имонли кишиларнинг Орсон Вилани қўллаб қувватлаб чиққан намойишига қарамай, раҳбарлар чўпонни озод қилишмади. Орсон Виланинг адвокати ҳам ҳеч нима қилаолмади. 24 Май куни уни бир йил-у тўққиз ой муддатга озодликдан маҳрум қилишди. 23 уч йилдан кейин биродар Орсон Вилла ўз мутаҳассислиги бўлган шифокорликни ташлаб, бутун вақтини Хушхабар етказишга бағишлади.

У бутун Куба бўйлаб Худонинг хушхабарини адашганларга етказишга қарор қилди. Ўша пайтдан буён у хушхабарчи, Масиҳий ёшлар етакчиси ва Ëшлар Миллий Маслаҳатчиси бўлиб хизмат қилиб келмоқда.. Унинг бу ҳаракатлари ҳеч қачон бемалол ва қийинчиликсиз амалга ошмаган. У ҳар доим Худога таянган ҳолда, зўр ғайрат билан хизмат қиларди. Уни бир неча марта қамоққа ташлашди, сон-саноқсиз тахқирлашлар-у, таъқибларни бошидан кечирди. Унинг ҳикояси бутун дунёга тарқалиб, у учун ибодат қилаётганларнинг ҳам қулоғига етиб борди. 1996 йилнинг 2 Мартида муддатидан олдин, уй қамоғида сақланиш шарти билан озод қилинди. Орсон Вила озод бўлганидан сўнг қамоқда ўтган вақти ҳақида шундай деди: «Мен ҳаётимдаги бу воқеа билан ибодатнинг қудратини кўрдим.

Қамоқдалигимда Худо мени қувватлантириб турди ва ҳеч қандай касал – грипп, тери касаллиги ёки бошқа бирор касалликка чалинмадим. Камерадошларимга Худонинг хушхабарини етказиш учун, улар билан Худо ҳақида гаплашиш учун етарлича имконият бўлди. Бу вақт давомида Худо Каломининг чиндан ҳам жонли ва таъсирли эканини ўз бошимдан кечирдим. » Бу Орсон Виланинг сўзлари эди. Азизлар сизнинг ибодатларингиз орқали таъқибдаги биродарларингизга Худованднинг чексиз марҳамати ёғилади. Бу ҳақида ҳаворий Павлус шундай деган эди: «Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илхоми билан ҳар доим ибодат қилинглар. Ибодатда хушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилинглар.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top