Ассалому алайкум биродарлар. Жамоатда ҳар бир киши аввало ўз имони ҳақида ўйлаши керак. Жамоатнинг ҳар бир аъзоси руҳан кучли бўлгандагина жамоат ҳам кучли ва мустаҳкам бўлади. Суќбатимиз маъносини сизларга очиб беришдан олдин Ишаё китоби 26 боб 3 оятни ўџийлик: «Онги Сенда мустаќкам бўлган кишини Сен мукаммал тинчликда саџлайсан, чунки у Сенга ишонади.” Ќар бир имонлининг онгида жанг кетади. Шайтон кўпинча имонлининг онги орџали иш кўради. Турли хил гуноќли ќаёллар имонлини Худо йўлида юришдан чалћитади. Худода мустаќкам онгга эга бўлиш учун нима џилмоџ керак? Бу саволга жавоб топиш учун Ишаё китобидан ўџиган оятимизни тахлил џилсак. Биринчи «саџлайсан” деган сўзни кўриб чиџамиз. Шайтон жуда айёр. У миямиздаги билимнинг ўзи етарли деб бизни ишонтиришга уринади.
Бироџ биздаги Худо ќаџидаги билимнинг ўзигина бизни ќимоя џилишга етарли эмас. Фаџат биргина Зот бизни ќимоя џилишга џодир, бунинг учун бизнинг онгимиз Унда собит бўлиши керак. Иброний тилида nasar сўзи бизга саџламоџ, назорат џилмоџ, химоя џилмоџ деган маъноларни беради. Џадимда узумзорни ва џалъаларни назорат џиладиганларга шу сўз ишлатилган. Забур 138 боб 1-2 ва 23 оятларда Довуд пайћамбар шундай деган: “Эй Худованд, Сен мени синадинг ќамда билиб олдинг. Ўтириб туришимни Сен биласан, хаёлларимни узоџдан англайсан.” “Эй Тангрим, мени синаб, юрагимни билиб олгин! Мени текшириб, хаёлларимни ўрганиб чиџџин.” Бу оятларга кўра биргина Худовандгина инсон хаёлларини текширишга џодир.
Имонли ќаёлларини назорат џилишга уринади. Миясига кун давомида келадиган турли хил яхши ва ёмон фикрларни Масиќга бўйсундирмоџчи бўлади. Бироџ бунинг уддасидан чиџолмаса-чи? Бу ќолатда асло тушкунликка тушмаслик керак. Худовандга бутун онги ва юрагини беришни истаётганини айтаверсин. Биз эса бу йўлда суќбатларимиз орџали ёрдам беришга ќаракат џиламиз. Кейинги сўз «мукаммал тинчликда” деган сўз. Ишаё 26 боб 3 оятдагига кўра Худованд Унда мустаќкам бўлганларга мукаммал онг бераман, демаяпти. У номукаммал онгимизга мукаммал тинчлик бераман деяпти. Иброний тилида Salom сўзини мукаммал тинчлик деб таржима џилиш мумкин.
Худо Ўз сўзига содиџ. Агар сиз Унда собит џолсангиз Худо ќам сизни мукофотлайди. “Мустаќкам онгга эга бўлганлар». Онг сўзи ибронийчада yester дейилади. Бу “тасаввур, тасвир, фикр, ” деган маъноларни беради. Онгимизда шаклланган ќамма нарса ибронийчада биргина yester деган сўз билан берилган. Онгимиз атрофда, ќаётимизда бўлаётган воџеа ходисаларни ўз џараши бўйича џабул џилади. Мустаќкам деган сўз эса ибронийчада “samak” деб берилган. Бизда эса бу сўз узоџ ваџт бардош бермоџ, саџлаб џолмоџ, имтиќондан ўта олмоџ маъноларини беради. Худода мустаќкам онгга эга бўлган имонли Шайтон онгга васвасалар ва ёмон фикрлар берганида Худо Каломига юз буради ва ќаџиџатини џабул џилади. Чунки у Худога ишонади. Худога ишонган имонли эса ўзини химояда ќис џилади.