Бел оғриғи ҳақида сўз борар экан, энг аввало касалликнинг келиб чиқиш сабабларига тўхталиб ўтсак. Бел оғриғи ёки бод касали ҳамма ёшдаги кишиларда, қарияларда учраши мумкин. Бу касаллик кўпинча шамоллаш оқибатида, кўп терлайдиган кишиларда, қарияларда ва ўрта ёшдаги кишиларда баданларида туз йиғилиш оқибатида келиб чиқади. Жисмоний ҳаракат билан кам шуғулланувчилар ҳам бел оғриғига учраб турадилар. Бел оғриғи бошқа касалликлар оқибатида ҳам юз бериши мумкин. Масалан буйрак, жигар ҳасталикларида, қовуқ шамоллаганида, сийдик йўллари, орқа умуртқа хасталикларида бел оғриш бўлиши мумкин. Куз кунлари бошланиши билан айниқса ёши 35дан ошган кишилар тузли овқатларни ёқтиришади, бундай инсонларда баданида тузлар йиғила бошлайди. Шу йиғилган тузлар намгарчилик бошланиши билан безовта қила бошлайди.
Агар чорасини қилмаса бора – бора дард кучайиб кишини қўзғатмай қўяди. Шифокор ёзиб берган дори дармонлар билан бир қаторда табиат неъматлари билан даволаниш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. Бел оғриғи ҳаво иқлимига қараб, кўпинча намгарчиликда орқа умуртқа бўғинлари бел билан бирга зирқираб оғриқ билан бошланса, унда баданда кўп туз йиғилган бўлиши мумкин. Бу касалликни туз конларида даволаш мумкин. Даволаниш учун йилнинг ёз чилласида 3-4 кун қумга, тузга тушиб даволанилса бел оғриғига шифо топади. Туз конига юраги оғрийдиганлар, қон босими юқори юрадиган берморлар бормагани маъқул. Бу муолажа бошқа касалликлар оёқ, қўл оғриқлари учун ҳам тавсия этилади. Бел оғриғига оддий карам ҳам даво бўлади. Карамни олиб баргларини яхшилаб майдалагичдан ўтказилади, суви билан оғриган белга қўйиб боғланади.
2-4 соат тургач уни олиб ўша жойга анжир баргини 24 соатга боғлаб қўйилади. Бу муолажани 4-5 марта такрорлаш лозим. Тузларни карам суви эритиб дарддан фориғ этади. Маълум бўлишича карамнинг суви таъсирида инсон териси ва мускуллари сувга тушган нондек бўкиб бўш бўлиб қолади. Тери ва мускулларни ўз ҳолига келтирувчи омил сифатида анжирнинг барги жуда яхши таъсир кўрсатар экан. Бўйимодарон ўсимлигининг таркибида эфир мойи, камфора, спирт ва бошқа моддалар бор. Мазкур ўсимликдан ванна қилиш йўли билан ҳам фойдаланиш мумкин. Исириқ ҳам бел оғриғини, бод касалини даволашда фойдали ҳисобланади. Ўсимликнинг ер устки қисми олиб қайнатилади, қайнатма ранги кўк чой шаклида бўлганида иссиқлигида бадан куймайдиган қилиб ваннага солинади. 15-20 дақиқа ванна қабул қилинади, сўнг белни эскироқ иссиқ рўмол билан ўраб ётилади.
Шу усулни 3-4 кун такрорланса бел оғриғи ўтиб кетади. Бел оғриғини даволашда Абу Али Ибн Сино турли гиёҳлардан, масалан, ялпиз, қариқиз ўсимлиги, шафтоли мағзи, олма, мўмиё, саримсоқ, эрмон ва бошқалардан фойдаланган. Филмларда асаларига чақтирган кишиларни кўрганман, бироқ айнан нима сабабдан чақтиришларидан хабарим йўқ эди. Ëз фаслида бел оғриғи ўта безовта қилганда, асалари заҳрига аллергия бўлмаса, у асалари билан бел оғриғини даволаш мумкин экан. Ҳам жисмонан ҳам руҳан соғлом бўлишни истаган кишилар Яратувчи билан тўғри муносабатда бўлиши лозим. Агар Худованд бизга инъом этган табиатдаги неъматлардан тўғри фойдалансак, у фақат бизнинг фойдамизга хизмат қилади.