Ошқозон, жигар, ўт пуфаги ва ўн икки бармоқ ичак хасталиги билан оғриган киши овқатланиш тартибига қатъий риоя қилиши керак. Қовурилган ёғли овқатлардан ўзларини тийишлари, кўпроқ енгил овқат ейишлари лозим. Одам танасида шиллиқли ва сафровий чиқиндилар бўлганда ибн Сино алоэдан фойдаланган. Бунинг учун алоэни ўзини олиб сиқиб бир қошиқ алоэни икки қошиқ сувда аралаштириб, ҳар куни эрталаб наҳорга ичирган ва одам танасидаги чиқиндилардан тозалаган. Қадимдан очлик билан турли касалликларни даволаганлар. Аждодларимиз яраланган ёки касалланган тақдирда унга даво сифатида очлик пархезини қўллаганлар. Шундай қилиб очлик билан даволаш энг қадимий илмий ҳазиналардан бири ҳисобланади.
Улуғ алломаларнинг айтишича, ҳар бир одам табиатан 120-130 йилдан кам яшамаслиги керак. Мисол учун 90 ёшли Америкалик Пол Бреггнинг ўз китобида ўзига хос овқатланиш ва очлик тартибини жорий қилгани ёзилган. Ўзи ҳам шунга амал қилиб 90 ёшида бемалол узоқ масофаларга югурган, балиқдек сузган, ёшлардек теннис ўйнаган. Хўш қандай қилиб очлик билан даволаниш мумкин? Бир кунли очлик. Ҳафтада бир кунлик, уч ойда 7 – 10 кунлик очлик бўғим ва мушакларда тўпланиб қолган захарни модда ҳамда тузлардан тозалайди. Пархез пайтида овқат ҳазм қилишга кетган куч-қувват танадаги зарарли моддаларни чиқариб ташлашга сарфланади. Яъни вужуд ўзини-ўзи тозалайди, даволайди, тиклайди.
24 соатлик очлик даврида, сувга бир чой қошиқнинг учдан бир қисми миқдорида асал ёки бир чой қошиқ лимон шарбати аралаштириб ичиб туриш мумкин. Бундай илиқ сув организмдаги захарли моддаларни эритиш учун хизмат қилади. 24 соатли очликдан сўнг биринчи таом янги сабзавотлардан тайёрланган салатлар бўлиши лозим. Бу салатлар ичакни худди супуриб чиққандай бўлади. Ундан сўнг қайнатилган ёки буғда пиширилган сабзавотларни истеъмол қилиш зарур. Очликдан сўнг дарров гўшт сут, пишлоқ, ёғ, балиқ, ёнғоқ кабиларни ейиш ман этилади. Одам уч, етти ва ўн кунлик очлик пархезни ўтказиши мумкин. Уч кунлик очлик пайтида организмдан захар чиқа бошлайди бунда одам безовталанади, шу вақтда тинч жойга кириб ҳеч нарсани ўйламай, телевизор кўрмасдан, радио эшитмасдан, ҳеч ким билан гаплашмасдан бир жойда ором олиш лозим.
Бу вақтда одам иложи борича камроқ ҳаракат қилиши зарур. Очлик ҳолатининг биринчи кунларида организмни этдаги шакар моддаси заҳираси озиқлантириб турса, 3-5 кунлик очликдан кейин киши танасидаги ёғ, оқсил ва бошқа озиқ моддалар меъдага озиқ сифатида ажрала бошлайди. Бемор ташқаридан озиқ қабул этмаганида, организмга йиғилган турли касалликларни ҳам озиқлик сифатида эритиб, пешоб ва тер орқали ташқарига чиқариб юборади ва натижада одам кўп касалликлардан фориғ бўлади. Агар очлик билан даволашнинг иложи бўлмаса 15 кун давомида қуйидаги таом тайёрлаб ейилади: 5 та ярим литрлик банкага икки ош қошиқдан гуруч солиб, устига қайнатилган сув қуйилади. Бир кун ўтгач сув тўкиб ташлаб, яна илиқ сув қуйилади ва музлатгичда қўйилади. 4 кундан сўнг гуручни пишириб, сувини тўкиб ташлаб ейилади. Худди шу овқатни 15 кун давомида ейиш керак. 15 кунда одам ичаклари яхши тозаланади ва касалликлар ўз-ўзидан шифо топади.