3:34

Соч касалликлари

MP3

Соч инсон кўрки. Жилвакор сочлар аёллар кўркига кўрк қўшади. Шу сабаб, аёллар сочларининг кўркам бўлишига кўпроқ эътибор берадилар. Бироқ соч фақат аёлларнинг кўрки деёлмаймиз. Эркаклар ҳам сочларининг қалин ва мустаҳкам бўлишини, кўркам кўринишни ёқтиришади. Бироқ бахтга қарши кўпинча сочларга нотўғри муносабатда бўлиш, уларга парваришнинг етишмаслиги оқибатида турли хил соч касалликлари келиб чиқади. Аёллар сочларининг тўкилиб сийраклашиб бораётганидан, синишидан азият чекишса, эркаклар ҳали 40 қа кирмай кал бўлиб қолаётганларидан азият чекишади. Айнан шунинг учун ҳам бугунги суҳбатимизни соч мавзусига бағишладик. Соч қуриши, соч тўкилиши ва вақтидан аввал оқариб кетиши, ҳамда ёғли сочлар соч касалликларига киради.

Соч қуриб кетиши инсон организмига А дармондориси етишмаслигидан келиб чиқади. Агар бошда қазғоқ бўлса, бу бошдаги ёғ безлари фаолиятини бузилганидан дарак баради. Сочдаги ранг берадиган моддалар вақт ўтиши билан камайиб боради. Шунинг учун одам кексайгач сочлари оқара бошлайди. Лекин баъзи ёшларнинг ҳам сочлари оқаради. Бу асаб тизими фаолиятининг кескин ўзгариши, организмда дармондориларнинг етишмаслиги натижасида содир бўлади. Бундай вақтда инсон организмига В1, В2, В 5, РР, дармондорилари жуда зарур. Булар мол жигари, буйраги, сут, гўшт, балиқ, пишлоқ, каби маҳсулотларда бўлади. Сочи оқараётган ёш йигит-қизлар биринчи навбатда овқатланиш тартибига риоя қилишлари лозим. Оқарган сочни бўяш мумкин, лекин бундай муолажани ҳар 2-3 ойда такрорлаш керак, чунки соч бир ойда 1-2 см га ўсади.

Бўяшда пала-партишликка йўқ қўйилса соч толалари заифлашиб, кўп тўкилишига ёки синишига сабаб бўлади.

Соч касалликларини даволашда ҳам табиат неъматлари асқотади. Соч тўкилишида, саримсоқни майдалаб, эзиб, бўтқа шаклида бошга суртиш тавсия этилади. Бошни соғ тупроқнинг лойи билан ювиб, соч тўкилган жойларга бир ой давомида лимонни паррак-паррак қилиб кесиб суртиш лозим. Соч тўкилган жойга куйдирилган саримсоқ пўстини зайтун мойига қўшиб малҳам тайёрлаб суриш ҳам ижобий натижа беради. Киши ойда бир марта лимон шарбати билан сочни артиб турса, у бош терисидаги қон томирларнинг фаолиятини яхшилаб, соч толасини мустаҳкамлайди.

Соч барвақт оқариб кетганда эса, қизил лавлагини қайнатиб оқарган соч-соқолга суртилса уни қорайтиради. Агар саримсоқнинг пўстини зиғир ёғи билан соч ва соқолга суртса улар қораяди. Олма, ўсма хина сувининг ҳаммасини аралаштириб сочга суртилса ҳам, соч қораяди. Сочлар оқариб кетаётган ва тўкилаётган бўлса, уларга бўлка нон, гуручли овқат, жўхори, жигар ёрдам беради. Сариқ ингичка ва қуруқ сочга аччиқ қилиб дамланган чой ва пиёз дамламаси суртилса, соч жилоланибгина қолмай, балки унинг илдизи ҳам мустаҳкамланади. Ëғли сочларни ювишдан ярим соат аввал бош терисига бир чой қошиқ асал, алоэ шарбати, лимон шарбати, тухум сариғи ва майдаланган бир бош саримсоқ пиёздан тайёрланган аралашмани суртиш керак. Худо сизга берган гўзалликни имкон қадар узоқ вақт сақлаб қолиш, бизнинг вазифамиз. Чунки Худо биз ўз гўзаллигимиздан завқланишимизни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top