Ассалому алайкум. Кечирим беришга қарор қилганимизда, кечирим беришнинг илк қадамарини ташлашимиз мумкин. Бунинг учун:
туйғуларимизни аниқлаштириб олиш,
ҳолатга ҳаққоний ёндашиш,
сизни айблаган одамни кўриш
Кейин эса биз бу одамни севишга ўзимизни мажбурлашимиз керак. Бу эса – қасос
олишдан ва нафратдан бутунлай воз кечиш дегани.
Агар оч қолган душманимизни кўрсак, қорнини тўйғизамиз.
Агар душманимизни яраланган ҳолда кўрсак, яраларини боғлаб қўямиз.
Бироқ, агар бизга зиён етказмоқчи бўлган кишини кўрсак, бунга эришмаслиги учун
бор кучимизни сарфлаймиз.
Агар бошқа бир кишини қутқариш учун қаратилган бўлса, ғазаб ҳам яхшиликка хизмат қилади. Ғазабланишимиз кучайиб кетса, у хавфли бўлиб қолади.
Ғазабимиз бўлаётган ҳодисани яхшиликка ўзгартиролмас экан, яхшиси ундан воз кечмоқ лозим. Эри ёки хотини ташлаб кетган одам, ҳис-туйғуларини аниқлаштириб олиши учун бир мунча вақт керак бўлади. Унга турмуш ўртоғи бундай муносабатда бўлганидан жабрланган одамнинг ғазаби сўниши керак. Акс ҳолда бўлиб ўтган воқеаларга тўғри муносабатда бўлолмай, тушкунликка тушиб қолади. Эр-хотинларнинг ажралиши чоғида энг кўп болалар жабр кўради. Улар ташлаб кетган отаси ёки онаси билан биргаликда аҳил яшашни исташади ва уларни аввалгидек севишда давом этишади. Ажрашиш кўпинча ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зарарлари билан оғир бўлади.
Ҳақиқий кечирим ҳар қандай гиналардан воз кечиш демакдир. Ҳақиқий тавба қилиш эса ўз ўрнида имкон қадар ҳолатни тўғрилаш демакдир. Агар сиз чиндан ҳам инсон ҳар қандай моддий нарсадан ҳам қадрлироқ деб билсангиз, унда етказилган ёмонлик ўрнини ҳеч қандай нарса билан тўлдириб бўлмайди. Кечиримнинг замирида буюк бағрикенглик ётади. Кечирим ихтиёрий равишда бўлиши керак. Бирор кимга нисбатан ҳафачиликни бир умр олиб юрмаслик керак. Дикнинг шиддатли автопойгаси туфайли содир бўлган автомобил ҳалокатида акаси Жек икки оёғидан айрилди. Жек Дикни кечирганини айтди. Бироқ Дикнинг Жек билан унинг ногиронлар аравачасида ўтаётган ойлари, йилларга айланди. Дик биргина хатоси туфайли унга ҳалигача тўлов тўлаттиришаётгандай сезди. Э! Бой бўлганида эди! Шунда у Джекнинг олдидаги айбдорлигини кўп пул билан тўлаб, бу уйдан бутунлай кетган бўларди.
Бу юкни Дик ўзи ўзига олволганмиди ёки Жек унга бу юкни ташлаганмиди?
Агар кечирим бергадиган одам бағрикенг бўлиши керак бўлса, унда тавба қиладиган одам ҳам ўз ўрнида ақл билан унга ёрдам бериши керак.
Кечираётган одам бошқасини миннатдор бўлишга мажбур қилса ва ҳар қандай ёрдам учун яхши таклифни рад этса бу – соҳта кечиримдир.
Тавба қилаётган киши эса катта тўлов тўлаш билан ёки ҳатто қурбонлик билан бўлса ҳам кечиримни қўлган киритишга ҳаракат қилса бу – соҳта тавбадир.
Агар мана шу қийинчиликларни ҳал қилишга эришилган бўлса кечирим бериш жараёнини тезлаштирмаслик керак. Кечирим беришни дарҳол бошлаш лозим, бироқ бунинг учун иккала томон ҳам бўлиб ўтган воқеани таҳлил қилиб олиши учун вақт керак.