3:19

Тишлар ва нордон узумлар

MP3

Кўпчилик тишлар учун ҳар қандай мевалар фойдали деб ўйлайди. Бироқ бундай эмас. Ҳар қандай мевани тиш учун фойдали деёлмаймиз. Мисол учун ҳаддан ташқари нордон мевалар тишлар учун унчалик яхши эмас. Албатта нордон меваларни еб туриш керак, лекин ҳаддан зиёд кўп ейиш, тишлар эмалининг заифлашишига олиб келади. Мисол учун эрта баҳорда яхши пишмаган олмани туз билан еб кўрганмисиз? Ëки ўрик ғўрасини-чи? Мана шундай нордон меваларни истеъмол қилганингиздан кейин тишларингиз қамашиб қолганми? Буларнинг ҳаммаси тиш эмалингизнинг заифлашганидан дарак беради. Лимонни ҳеч нарсасиз шундайлигича ейиш, нордон узумларни истеъмол қилиш тишларга зиён келтиради. Нордон меваларнинг тишларга қанчалик даражада зарарлилиги оғиз бўшлиғидаги сўлакларнинг фаолиятига боғлиқ.

Агар оғизга нордон мева солинган заҳоти сўлак безлар ишга тушиб, сўлаклар ажратса, тишларга бўладиган зиён камаяди. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам нордон меваларни ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилиш ярамайди. Энг асосийси, газланган ичимликлар билан эҳтиёт бўлиш керак. Газланган ичимликларда катта миқдорда шакар бўлиши билан бирга, уларда ортофосфор кислота ҳам мавжуд. Ҳаддан ортиқ иссиқ ёки совуқ нарсаларни истеъмол қилиш орқали тиш эмалида ёриқлар мавжуд бўлиши асосланмаган. Тиш эмалидаги ёриқлар асосан олд тишларда пайдо бўлади. Иссиқ ёки совуқ озуқанинг тишларга тегиши, кариесга олиб келмаса ҳам тиш эмалини нозиклаштириши аниқ. Кофе ёки чой тиш эмалини қорайтиради. Оддий чўтка билан уни кетказишнинг иложи йўқ. Эмални тозалатгандан кейин ҳам тиш эмали яна тезда қорайиб қолади.

Шунинг учун ҳам ё кофени ёки қора тишларни танлаш керак бўлади.

Сиз уйингиздан узоқда бўлсангиз, лекин тишларингизни тозалаш шарт бўлса, олма ёки савзи тиш чўтка ўрнини боса олади. Баъзан-баъзан қаттиқ озуқалар ҳам истеъмол қилиб туриш керак. Киши фақат юмшоқ озуқа истеъмол қилаверса, тишларни суякка боғлаб турадиган пайчалар нозиклашиб қолади.

Тиш эмалининг емирилишига фақат карашлар сабаб бўлмайди. Тиш эмалининг емирилиши худди тиш карашига ўхшаб кетади. Тиш эмалининг емирилиши белгилари: тиш ювиш чоғида оғриқ сезиш, тишларга бир нарса текканда оғриши, тишларнинг бир текисликда бўлмаслиги.

Тиш эмалининг емирилишини пломбалаш орқали бартараф этиш мумкин. Тишларда карашлар бўлмаслиги учун кўк пиёз билан бош пиёздан фойдаланиш керак. Пиёзни арчиб кунда бир марта шу пиёз билан тишлар ва милкни артиш тавсия этилади. Пиёз таркибидаги фитонцидлар тиш тўқималарига ижобий таъсир кўрсатади. Тиш эмалидаги доғлар ва кичик ёриқларни йўқотади. Вақтида даволанмай тишлар ичига чуқур кириб борган тиш карашлари тишда пульпит касаллигини келтириб чиқаради. Карашлар ичидаги микроорганизмлар дентин емирилиб тугашидан анча олдин пульпага кириб боради. Шунинг учун ҳам тиш оғриғини сезамиз. Пульпитда асосан оғриқлар кечаси бошланади. Оғриқларни вақтинчалик тўхтатгач, кейинги куни стомотолог ҳузурига бориш зарур. Стомотолог тиш оғриғини бутунлай тўхтатади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top