3:14

Қон гуруҳи ва ҳарактер

MP3

Ассалому алайкум. Ҳар бир киши ўзининг қони нечанчи гуруҳга мансублигини билади. Бироқ қон гуруҳининг инсон феъл-атворига таъсири ҳақида кўпчилик билмаса керак. Япониялик олимлар бу борада изланишлар олиб бориб айнан шудай хулосага келишди. Иккинчи Жаҳон уруши даврида армия зобитларини фақатгина қон гуруҳига қараб танлашган экан. Кунчиқар мамлакатнинг бу одати айниқса ҳозирги кунда авж олган: масалан 3 гуруҳ қонига мансуб одамларнинг ишга кириши ғоят мушкул. Японларнинг фикрича, бу тоифадаги кишилар ишга нўноқ, одамларни бошқаришга қобилиятлари бўлмайди. Аксинча 1 – қон гуруҳига эга инсонларни ҳар бир компания ишга олишга шошилади.

Бу гуруҳ вакиллари мақсад сари интилувчан, ҳаракатчан, ташаббускор, интизомли инсонлардир. 2 – қон гуруҳига мансуб кишилар ўзига ишончсиз, юмшоқ-табиат, кайфияти барқарор, феъл-атвори ўзгарувчан кишилар экан. Шунга кўра ишга кирувчиларнинг таржимаи ҳолларида, ҳатто ташриф қоғозларида албатта қон гуруҳининг рақами кўрсатилади.

1 – қон гуруҳига мансуб кишилар. Бу инсонларнинг асаб тизими бошқаларникига нисбатан мустаҳкам бўлади. Руҳий тушкунлик, эртанги кун муаммоларидан безовталаниш, қўрқиш каби ҳиссиётларга берилмайдилар. Доимо мақсад сари интилишади, ҳаётга оптимистик қарайдилар.

Атрофдагиларни бошқаришга, оила аъзоларига доимо далда бўлишга интиладилар, танқидни кўтармайдилар, яқинлари уларни дарров тушунишини хоҳлайдилар. Уларнинг организми ҳам бақувват, унча-мунчага касал бўлмайдилар, одатда узоқ умр кўрадилар. 40-50 фоиз аҳолининг қони айнан биринчи гуруҳдир. 1- қон гуруҳи вакиллари таомномасида албатта гўштли маҳсулотлар бўлиши керак. Организми ёғли, гўштли таомларни тезроқ ҳазм қилиши учун бу тоифадаги инсонлар кўпроқ ҳаракатланишга мажбур. Улар орасида дангасаларини деярли учратиш қийин. Фақат оғир касалга чалинсалар ўрин-кўрпа қилиб ётишлари мумкин. Бу гуруҳ вакиллари қонларидаги антигенлар «адашиб» ўзининг ҳужайраларига ҳужум қилгандагина касал бўлиши мумкин. Бу вазиятда одамнинг иммунитети ҳам тушиб кетиб, натижада аллергия, астма каби хасталиклар ривожланиши мумкин.

Бу одамлар ҳаётда фаол, талабчан бўлганликлари учун ҳам иммун тизимлари шунга яраша бўлади. Бу айниқса улар истеъмол қилаётган озиқ-овқатга тегишли. Иммун тизим талабчан бўлганлиги туфайли овқатдаги аллерген, яъни аччиқ, тузлама, ширинликлар, қизил тусли меваларга нисбатан сезгирлик қилади. Бунинг оқибатида инсонда аллергия, ошқозон-ичак, бод касалликларига нисбатан мойиллик пайдо бўлади. 1 – қон гуруҳига мансуб инсонлар учун қуйидаги касалликлар энг хавфли саналади: аллергик тумов, бронхиал астма, вирусли гепатит, ошқозон-ичак ва 12 бармоқли ичак яраси, ирсий касалликлар, грипп, инсулт. Бу гуруҳ вакиллари ишда ўзларини аямасликка, доимо меҳнатда бўлишга ўрганиб қолишган. Аммо организм қанчалик мустаҳкам бўлмасин, бир кун келиб юрак бунга дош беролмайди. www.najot.com Бу сайт сизларнинг дунёқарашингизни кенгайтириб, билим доирангизни кенгайтиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top